Ва радиокомпонентлар


акустоэлектрон асбобларда


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/18
Sana24.12.2022
Hajmi0.55 Mb.
#1062447
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
РМваРК Практика

акустоэлектрон асбобларда қўлланилади. Акустоэлектрон асбобларда акустик сигналлар электрт сигналларга ва 
аксинча, электр сигналлари акустик сигналга айлантирилади. 
Резонистор деб аталадиган асбоб электромеханик резонанс асосида ишлайди ва резонансланувчи затворли 
транзистор қўринишида бўлади. 
Акустик тўлқинларнинг кичик тарқалиш тезлиги, миниатюр кечиктириш линиялари, берилган частота хоссаларига 
эга бўлган фильтрлар, ЎЮЧ кучайтиргичлари ва бошқаларни ясаш имконини беради. Бу йўналишнинг афзаллиги 
шундаки, берилган функцияни амалга ошириш фақат қурилма конфигурациясини танлаш ҳисобига амалга оширилади. 
Эгилувчан, сирт тўлқинлари асосида, кечикиш линияларидан ташқари хотира қурилмалари, частота фильтрлари, 
генераторлар ясаш мумкин. Акустоэлектрон асбоблар, кенг полосали ва ЎЮЧ схемаларда қўллашда, истиқболли 
ҳисобланади. 
Магнит тўйинувчанлиги кичик магнит материаллар ва юпқа магнит қатламлар ҳосил қилиш учун технологик 
усуллар ишлаб чиқилиши магнитоэлектрон асбоблар учун асос бўлиб хизмат қилди. Бундай асбобларга магнит 
қатламлар асосидаги тузилмалар (полосковой ва цилиндрик) киради. Полосковой доменлар асосидаги тузилмаларни 
ишлаш принципи юқори коэрцитив пардада шаклланган, кичик коэрцитив каналларда якка полосковой доменларни 
шаклланиши ва ҳаракатланиши ҳодисасига асосланган. Бундай каналлар одатда магнит парда суртилган алюминий 
асосдан ташкил топган тузилмаларда шаклланади. Алюминий асос тегишли тасвир конфигурациясида емирилади. 
Шундай қилиб юқори коэрцитивликка эга бўлган магнит парда юилан қопланган, кичик коэрцитивликка эга 
бўлган тор, узун каналлар ҳосил бўлади. Канал кенглиги тор каналларда жойлашган доменнинг минимал магнитостатик 
энергиясига мос келади. 
Ташқи магнит майдони таъсирида қўшни доменлар орасидаги чегара қўйилган майдон йўналиш вектори бўйлаб 
ҳаракатланади.
Полосковой магнит доменлари ёрдамида магнит диодлар, мантиқий ячейкалар, триггерлар, силжиш регистрлари 
ва бошқаларни ясаш мумкин. 
Ташқи магнит майдон таъсирида гранат ёки ортоферрит монокристалл пардаларида цилиндрик магнит доменлар 
ҳосил бўлади. парда қвалинлиги якка домен ўлчамларига мос келади. Ташқи майдон ўзгартирилса цилиндрик домен 
силжийди. Майдон ҳосил қилиш учун одатда Т ва У шаклдаги пермоллой аппликацияялар қўлланилади. Домен сиртмоқ 
токили пермоллой генератор ёрдамида туғилади. Ферромагнит аппликация ёрдамида эса аннигиляция рўй беради. 


20 
Цилиндрик, магнит доменлар асосидаги тузилмалар ҳисоблаш техникаси учун турли амалларни бажарадиган 
схемаларни ташқи аппликация тизими ёрдамида сиртда жойлаштириш муҳити ҳисобланади. Цилиндрик магнит 
доменлар асосидаги қурилмалар асосан хотира қурилмаларида қўлланилмоқда. Улар яна магнит кучайтиргичлар ва 
бошқа қурилмларда ҳам қўлланилади. 
Янги материаллар – магнитли ярим ўтказгичлар турли функционал қурилмлар ясашда кенг имконичятлар 
яратмоқда. Уларга электр ўтказувчанликнинг металл табиатига эга бўлмаган, магнит ва номагнит бирикмалардан 
ташкил топган магнетиклар киради. Ҳозирги кунда европий халькогениди, хромнинг халькогенид шпинели, кучли 
легирланган ферритлар (масалан, кремний билан легирланган темир – иттирийли гранат) ва бошқалар каби магнитли 
яримўтказгичлар жуда машҳур. 
Магнит шпинеллар хотира муҳитида ёзиш билан параллел равишда ахборотни ўқиш имконини берадиган актив 
қурилмалар ясаш имконини яратади.
Металл ва диэлектрик юпқа пардалардан фойдаланишда катта намуна ва тузилмаларда содир бўлмайдиган янги 
ҳолатлар ва қонуниятлар юзага келади. Пардалар вакуумдаги ток каби бошқарувчи эмиссия токлари ҳосил қилиш 
қобилиятига эга. Юпқа парадаларда эмиссияланган заряд ташувчилар ток ҳолатлари қонуниятини аниқлаб, ҳажм ичида 
устунлик қилиши мумкин. Нометалл қаттиқ жисмларда эмиссия токларининг оқиши билан боғлиқ бўлган қонуниятлар 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling