Ва радиокомпонентлар


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/18
Sana24.12.2022
Hajmi0.55 Mb.
#1062447
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
РМваРК Практика

асбобларда қўлланилади. Электр – кимёвий ҳодисалар асосида электрон асбоблардан бир қатор афзалликларга эга 
бўлган хемотрон асбоблар яратилган: тўғрилагич диодлари, интеграторлар, кучайтиргичлар, электр – кинетик 
ўзгартиргичлар, қаттиқ фазали электр – кимёвий ўзгартиргичлар ва бошқалар. 
Концентрланган турдаги тўғрилагич – диод оксидланувчи – қайтарилувчи электролит билан тўлдирилган шиша 
корпусдан иборат. Катта электрод ҳажми (платина тўр) кичик электрод (платина сим) ҳажмидан 400 марта кичик, демак, 
электродлардаги оксидланиш – қайтарилиш реакцияларида қатнашаётган ионлар концентрациясида ҳам фарқ катта 
бўлади, шу ҳолат билан асбобнинг тўғриловчи эффекти тушунтирилади. 


22 
Электр – кимёвий интеграторлар электромеханик, магнит ва электростатик интеграторлардан асосий 
характеристикалари бўйича ҳеч қолишмайди. Бундан ташқари, улар кам қувват истеъмол қиладилар, кичик ўлчамларга 
эгадирлар, фақат тезкорлиги кичикроқ. 
Хемотрон асбобларининг энг истиқболли йўналиши - электр – кимёвий ячейка орқали электр токи ўтиш 
натижасида содир бўладиган электродларда фаза ўтиш ҳодисасига асосланган асбоблар ҳисобланади. Бу принцип 
асосида: машина вақти ўлчагичлари, интеграторлар, бошқарилувчи қаршиликлар, хотира қурилмалари яратилган. 
Заряд сақлаш ва узатиш эффекти қўлланиладиган функционал элементлар ҳам, истиқболли ҳисобланади. Бундай 
асбоблар заряд алоқали асбоблар (ЗАА) деб аталади ва улар мантиқий схемалар, кечикиш линиялари, хотира схемалари 
ва тасвир олиш тизимлари учун асос бўлиб ҳихмат қиладилар. 
ЗААда ахборот асосий бўлмаган заряд ташувчиларнинг пакет зарядлари кўринишида ифодаланиб, қисқа вақт 
мобайнида потенциал чўнқирликларда сақланиши ва ахборот канали бўйича ярим ўтказгич – диэлектрикларнинг 
чегараси бўйлаб ҳаракатланиши мумкин. Бу вақтда ЗААга маълум кетма – кетликда такт импульслари берилади. 
ЗАА қўлланиладиган асосий соҳалар: ярим ўтказгичли хотира; тасвир сигнали шаклланадиган қурилма; 
радиотехник сигналларни қайта ишлаш ҳисобланади. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling