Ва радиокомпонентлар
Суюқ кристалда ясалган рақамли индикатор учун материаллар
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
РМваРК Практика
Суюқ кристалда ясалган рақамли индикатор учун материаллар.
Суюқ кристаллар – қаттиқ жисм ва суюқ модда оралиғидаги холатларга эга бўлган ва бир вақтнинг ўзида ҳам кристалл (анизотроп), ҳам суюқ (оқувчанлик) хоссаларига эга бўлган моддалардир. Суюқ кристалл ҳолати фақат маълум температура оралиғида кузатилади. Температура пасайган сари суюқ кристалл оқувчанлик хоссасини йўқотиб - қаттиқ ҳолатга ўта бошлайди, температура ортган сари эса изотроп суюқлик холига келади. Махсус бирикмаларнинг суюқ кристалл холат учун температура интервали 10-20 Кни ташкил этади. Шу сабабли амалиётда, ишчи температураси -40 дан +60 0 С гача бўлган икки ёки ундан кўп суюқ кристалл бирикмалардан иборат бўлган аралашмалар кенг қўлланилади. 28 Суюқ кристалларга мос келувчи структура, молекулалари чўзилган ипсимон шаклдаги (нематик кристалл) ёки силлиқ пластина шаклдаги (смектик кристалл) органик моддаларда юзага келади. Суюқ кристаллар молекула ўқлари бир томонга йўналган соҳалар – доменлардан иборат бўлади. Бундай тузилма жуда ҳаракатчан бўлиб, электр ва магнит майдон, температура, босим ва бошқа таъсирлар натижасида осон ўзгаради. Тузилманинг ўзгариши ўз навбатида уларнинг оптик, электр ва бошқа хоссаларини ўзгаришига олиб келади. Нематик суюқ кристалл материаллар (азометинлар, эфирлар, органик кислоталар) асосида қўл соатлари, кичик ЭҲМ ва бошқалар учун суюқ кристалл индикаторлар тайёрланади. Бундай индикаторлар энг содда ва арзон бўлиши билан бирга, энг тежамлидир. Ячейка истеъмол қилаётган қувват < 1 Вт/м 2 ни ташкил этади. Индикаторнинг асосий элементи бўлиб суюқ кристаллнинг юпқа пардаси (5-50 мкм) ҳисобланади. У ички томонидан рақам, ҳарф ва бошқа белгилар кўринишидаги шаффоф электродлар суртилган иккита шиша пластинка оралиғига жойлаштирилган бўлади. Кучланиш берилгач барқарор доменли тузилма бузила бошлайди ва суюқлик молекулалари электродлар оралиғидаги фазода айлана ҳаракатлана бошлайдилар, натижада тушаётган нур сочилади. Шаффоф электрод остида электрод шаклидаги расм кўрина бошлайди. Мисол тариқасида баъзи суюқ кристалл материалларнинг сифатини келтирамиз: р- метоксибензилиден – р / - n- бутиланилин (МББФ), р- этоксибензилиден – р - n- бутиланилин С 19 Н 23 NO (ЭББА), анизилиден – р – аминофенилацетат С 16 Н 15 НО 3 (АРАРА). Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling