Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


XII. РАДИОБИОЛОГИЯГА КИРИШ


Download 4.37 Mb.
bet64/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   70
Bog'liq
biofizika

XII. РАДИОБИОЛОГИЯГА КИРИШ
12.1. Радиобиологик жараёнларнинг физикавий асослари.
Баъзи заррачалар оқимлари ва нурлар биологик тизимларга таъсир қилганда, уларнинг атом ва молекулаларини ионлашувига олиб келади: ушбу нурланиш ионловчи нурланиш номини олган.
Рентген ва  нурлар, шунингдек корпускуляр нурлар:  ва  нурлар, нейтрон оқими ҳамда сунъий тезлаштирилган электронлар оқимлари ионловчи нурлар деб аталади ва радиобиология соҳасининг ўрганиш объекти ҳисобланади. Ионловчи нурлар таъсирида модданинг ташкил қилган молекула ёки атомлар ташқи поғонасидаги электронлар қўзғалган ҳолатга ўтади. Биологик тизимларни ташкил қилган атом ва молекулаларнинг қўзғалган ҳолати, нурланишдан ҳосил бўлган ортиқча энергия ҳисобига, кейинги занжирий жараёнларни келтириб чиқаради, яъни биологик тизимларни функционал ҳолатини бузади. Ионловчи нурланишлар таъсирида моддада радиолиз деб аталадиган кимёвий ўзгаришлар содир бўлади.
Рентген нурлар тўлқин узунлиги 80 дан 10-5 нм ни ташкил этиб, рентген трубкасида катоддан катта тезликда чиқувчи электронларнинг анодга урилиши ва кинетик энергиянинг нурланишга айланиши тарзида келиб чиқади (расм 12.1.1).
-нурлар қисқа тўлқин узунлигидаги нурлар бўлиб, улар ўзларининг квант энергияси билан характерланади:
Е = hv
Бунда: h – Планк доимийси, v – нурланиш частотаси.

Радиоактив элементлар изотоплари, асосан, корпускуляр нурлар манбаи ҳисобланади. Радиоактив элемент изотоплари барқарор изотоплардан фарқланади ва вақт давомида парчаланадилар. Улар магнит майдонида  - заррачалар,  - заррачалар ва  - электромагнит нурларга бўлинувчи нур оқимларини ҳосил қиладилар.


 - заррачалар гелий (2Не4) атом ядроларидан иборат бўлиб, тезлиги 14000-20000 км/сек ва кинетик энергияси 4-9 Мэв, ионлаштириш кўрсаткичи 100 000- 250 000 жуфт ионга тенг.  - заррачалар ҳосил бўлиши ядро реакциясини қуйидаги мисолда кўриш мумкин:
88Ra226 –––––– +4 2 - заррача + 86Rn222
 - заррачалар қўш заряд ва катта массага эга бўлганлиги учун кучли ионловчи нур ҳисобланади.
 - заррачалар электронлар оқимидан иборат бўлиб, массаси  -заррача массасидан 7350 марта кичик ва тезлиги 160 000 км/сек.  - нурлар эса қисқа тўлқин узунлигига эга электромагнит нурлар ҳисобланади.
, ,  - нурланишлар таъсирида содир бўладиган турли жараёнлар натижасида зарядланган заррачалар ҳосил бўлади. Космик нурлар таркибига кирувчи протон оқими ҳам Ернинг радиацион фони вужудга келишида катта аҳамиятга эга.  - заррачалар билан Ni60 бомбардимон қилиб, нейтрон ҳосил қилиш мумкин:

Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling