Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 4.37 Mb.
bet9/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   70
Bog'liq
biofizika

Равшан Зоирович Собиров
Р.З. Собиров 1958 йилда Тошкент шаҳрида зиёли оиласида туғилган, биофизик олим, биология фанлари доктори, ЎзР ФА Физиология ва биофизика институти молекуляр физиология лабораторияси мудири, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети биология-тупроқшунослик факультети биофизика кафедраси мудири. Р.З. Собиров биофизика соҳасида ион каналларининг тузилиши ва функциясини ўрганди, сунъий мембраналарда реконструкция қилинган ион каналларининг радиусини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борди. Қўлга киритилган илмий натижалар асосида 1993 йил «Сунъий ва табиий мембраналарда индукцияланган ион каналлари: структура ва функциялари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Ҳозирги кунда олиб бораётган илмий тадқиқотларининг нуфузини, унинг дунё миқёсида етакчи ўрин тутувчи олимлар билан ҳамкорликда ёзилган мақолалари белгилаб беради. Р.З.Собиров Япония Миллий Физиология институтида илмий тадқиқотлар олиб борди. Р.З. Собиров 115 та илмий ва 1та монография муаллифи. Унинг раҳбарлигида 4 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган.

Джаненходжа Каликулов
Ж. Каликулов 1952 йил Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ вилоятида зиёли оиласида туғилган. Ж.Каликулов нейрофизиология соҳасидаги олим, биология фанлари доктори, ЎзР ФА Физиология ва биофизика институти электрофизиология лабораториясини кўп йиллар бошқарган. Марказий Осиёдаги ўргимчаклар захарларининг мембранаактив хоссаларини ўрганди. Пресинаптик мембраналарга таъсир қилувчи янги нейротоксинларни кашф қилди. Биологик фаол бирикмаларнинг қўзғалувчан мембраналарга, жумладан синаптик узатилишга таъсир қилиш механизмларини аниқлади. Ҳозирги кунда Ж. Каликулов америкалик олимлар билан ҳамкорликда ион каналларини бошқарилиш механизмларини тадқиқ қилмоқда. Унинг раҳбарлигида 1 та фан доктори ва 3 та фан номзоди тайёрланди.


II МОЛЕКУЛЯР БИОФИЗИКА
2.1.Макромолекулалар биофизикаси
Молекуляр биофизика биополимерларнинг структуравий тузилишини, физик-кимёвий хоссаларини ва уларнинг ҳужайра фаолиятидаги ўрнини ўрганади. Молекуляр биофизиканинг асосий объекти биополимерлар бўлиб, улар оқсиллар, углеводлар, нуклеин кислоталар ва бошқа биологик бирикмалардан иборат.
Тирик организмларнинг тузилиши асосини биополимерлар, оқсиллар ва нуклеин кислоталардан иборат макромолекулалар ташкил этади. Полимер моддалар кичик ўлчамли молекуляр моддалардан молекуласи таркибида кўп сонли, ўхшаш қисмлар, яъни мономерларнинг чизиқли тартибланган ҳолатда жойлашиш хусусияти билан фарқланади. Биополимерларнинг молекула занжирида атом ва атомлар гуруҳларининг фазовий айланиш ҳолатлари, иссиқлик ҳаракати макромолекулада ички эркин ўзгариш поғоналарининг юзага келишига олиб келади. Бу эса макромолекулаларни биофизик нуқтаи назардан таҳлил қилишда макроскопик тизим сифатида қараш мумкинлигини англатади. Макромолекуланинг ўлчами, шакли, фазовий тузилиш ҳолатларини ифодаловчи параметрлар эса статистик жиҳатдан ўртача қиймат кўрсаткичи бўйича ифодаланади. Шу билан бирга макромолекулада атомлар гуруҳларининг ўзаро кимёвий боғланишлари ва таъсирлашишлари сонининг чекланганлиги макромолекуланинг фазовий конформация ҳолатлари сонининг маълум бир қийматга эгалигини кўрсатади. Биополимерларнинг ҳужайра метоболизмида ёки энергия трансформацияси жараёнида конформация ўзгаришларини ўрганиш ҳужайра ички биополимерлари динамикасини баҳолаш имконини беради.
Биополимерлар макромолекуласини структуравий хос тузилишлари, функциялари, макромолекуладаги турли конформация ҳолатларида кимёвий боғланиш турлари ва уларнинг энергияларини статистик ўрганиш муҳим биологик аҳамиятга эга.



Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling