Вацлав Гавел Кучсизлар кучи [Матн] / Вацлав Гав
Download 0.8 Mb.
|
Кучсизлар кучи 23
Биринчидан, у локаллашмаган, балки бир нечта давлатлар блокини бирлаштирган иккита замонавий буюк давлатларнинг бири ҳисобланади. Табиийки, бу диктатура турли хил тарихий ва ҳудудий ўзига хосликларни намоён қилсада, бутун ҳудудда давлатлар блокини жамлаган чегаралар билан сезиларли чекланган. У нафақат ўзи бирлаштирган мамлакатларида бир хил тамойилларни жорий қилган, балки ягона шаклда тизимланган (айнан, буюк давлат томонидан сингдирилган усуллар ёрдамида), буюк давлат манфаатларини кўзлаб ҳийлакор ўйинлар қилувчи, зулумкор идоралар тўри билан ўраб ташланган.
Дунёда ядровий мувозанатни таъминловчи буюк давлат эканлиги, “мумтоз” диктатура билан солиштирганда, унга жуда катта ташқи барқарорликни тақдим этади. Изоляцияланган тизимга эга давлатларда инқирозни вужудга келтириши мумкин бўлган локал бекарорлик бизнинг тузумга хавф солмайди, чунки бундай беқарорлик блокнинг бошқа қисмлари ҳисобига қуролли босим воситасида ҳал қилиниши мумкин. Иккинчидан, агар беқарорлик “мумтоз” диктатуралар учун табиий ҳол бўлса, уларнинг кўплари тарихда фақат эпизодлар, тасодифий ижтимоий жараёнларнинг жузъий натижалари ёки шахс ва инсон оммасининг заиф уринишлари эканлигини кўрамиз - бизнинг тизимимиз ҳақида эса бундай дея олмаймиз; гарчи бу тизим дастлаб ўзини вужудга келтирган мафкуравий-ижтимоий илдизлар ва ҳаракатлардан узоқлашиб кетган бўлса-да, бу ҳаракатларнинг (мен XIX – асрнинг меҳнат ва социалистик ҳаракатларини назарда тутмоқдаман) ўз ички моҳиятини сақлаб қолганлиги унинг кучли тарихий асоси ва тизимга пойдевор вазифасини бажариши мумкин бўлган етарлича мустаҳкам заминдир. У ўзининг ривожланиши жараёнида аста-секинлик билан дунё ва замонавий давр таркибидан мустаҳкам жой олди ҳамда мутлақо янги ижтимоий ва сиёсий воқеликка айланиб улгурди. Ушбу тарихий асослантириш, мазкур ҳаракатлар пайдо бўлган даврнинг ижтимоий зиддиятларини чуқур англашни ҳам ўз ичига олди; шу билан бирга, ушбу “чуқур англаш”нинг ривожланишига олиб келган даҳшатли бегоналашувга мойиллик генетик пишиб етилганлигини ҳам эсда тутиш лозим. Аммо бу мойилликни даврнинг сиёсий иқлими билан “асослаш”га уриниш ҳодисаларини ҳам кузатиш мумкин. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling