Валиева Т. А. Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг умумий амалиёт шифокорлари учун терапия кафедраси ассистенти дпм ва дсэнм фаолиятини ташкил этиш / дпм ва дсэнм фаолиятини ташкил этиш Бош ҳамширанинг келгуси йил учун иш режасини тузиш


Download 0.8 Mb.
bet1/3
Sana07.01.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1083398
  1   2   3
Bog'liq
export


Журнал


12
Валиева Т.А.
Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг умумий амалиёт шифокорлари учун терапия кафедраси ассистенти

ДПМ ва ДСЭНМ фаолиятини ташкил этиш / ДПМ ва ДСЭНМ фаолиятини ташкил этиш


Бош ҳамширанинг келгуси йил учун иш режасини тузиш
Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш шароитида даволаш-профилактика муассасалари бош ҳамшираларининг ҳамширалик ишини ташкил қилиш бўйича вазифалари ҳажми ортади ва мураккаблашади. Ўрта бўғин ходимларини бошқариш – бу ДПМ ва улар бўлинмалари ҳамшира хизмати раҳбарларининг беморларга сифатли ҳамшира ёрдамини кўрсатиш бўйича яхши йўлга қўйилган, малакали ишини таъминлашга қаратилган мақсадли фаолиятидир. Бош ҳамшира ишининг ажралмас қисми – касбий фаолиятни режалаштириш. Режалаштириш – бу вазиятни ҳамда ташқи муҳит омилларини таҳлил қилиш, мақсадларга эришишнинг муқобил вариантларини тахминлаш, оптималлаштириш, баҳолаш ҳамда энг яхши режа вариантини танлаш бўйича ишлар мажмуаси. Режалаштириш бош ҳамширага олдинда турган ишларнинг мақсад ва вазифаларини аниқлашга, ресурсларни тегишлича тақсимлашга ёрдам беради.

Нимадан бошлаш керак


2018 йилга бош ҳамшира ишини режалаштиришнинг дастлабки тайёргарлик босқичи қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • олдинги йил режасининг бажарилишини таҳлил қилиш. Алоҳида эътиборни айрим бандларнинг бажарилмаганлиги сабабларига қаратиш ҳамда бажарилмаган қандай бандларни кейинги йилга ўтказиш кераклигини ҳал қилиш керак;

  • ҳамшира ва кичик тиббиёт ходимлари ишидаги асосий камчиликлар, хатолар ва эътиборсизликларни таҳлил қилиш;

  • ДПМ олдига юқори турган идоралар ва бош шифокор томонидан янги йил учун қўйилган вазифаларни ўрганиш;

  • ҳамширалик хизмати ва кичик тиббиёт ходимлари олдида режалаштирилаётган йил учун қўйилган асосий вазифаларни (одатда 4-5тадан кўп бўлмайди) таърифлаш.

Шундан сўнг келгуси йил учун ишлар режасини тузишга киришиш мумкин.
Бош ҳамширанинг иш режасини ДПМ узоқ муддатли комплекс режаси билан мувофиқлаштириб олиш керак, чунки у тиббиёт муассасасининг келгуси йил учун истиқболли режасининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Режа тузишни ДПМ ҳамширалик хизмати олдида режалаштирилаётган йилда турган асосий вазифаларни баён қилишдан бошлаш мақсадга мувофиқ.
Бугунги кунда истиқболли йўналишлар қуйидагилардир:
1. Бош ва катта ҳамшираларнинг бошқарув фаолияти сифатини бошқариш.
2. Катта ҳамширалар ва ҳамшира ходимлар лавозимларини малакали мутахассислар билан тўлдириш.
3. Ҳамшира ходимлар иши учун қулай шарт-шароитларни яратиш, улар юкламасини оптималлаштириш, уларга хос бўлмаган мажбуриятлардан уларни озод қилиш, ҳамширалик касбининг ижтимоий мақоми ва обрўсини ошириш.
4. Янги технологияларни босқичма-босқич жорий этиш: «Ҳамширалик жараёни».
Режада қуйидаги фаолият бўлимлари акс эттирилади:

  • ҳамширалар, бўлим бекалари, кичик тиббиёт ходимлари билан ишлаш;

  • ҳамширалар, бўлим бекалар, кичик тиббиёт ходимлар ишини ташкил қилишга инновацияларни жорий этиш;

  • мижозларга ҳамширалик парваришининг сифатини ошириш усуллари;

  • ўрта ва кичик тиббиёт ходимларининг меҳнат шароитларини ва ижтимоий муҳофазасини оптималлаштириш усуллари.

Режа бўлимлари ва бўлимлар мазмуни қуйидаги кўринишга эга:


Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling