Валиева Т. А. Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг умумий амалиёт шифокорлари учун терапия кафедраси ассистенти дпм ва дсэнм фаолиятини ташкил этиш / дпм ва дсэнм фаолиятини ташкил этиш Бош ҳамширанинг келгуси йил учун иш режасини тузиш
Катта ҳамширалар томонидан ишларни режалаштириш
Download 0.8 Mb.
|
export
Катта ҳамширалар томонидан ишларни режалаштиришДПМ бўлимлари катта ҳамшираларининг йиллик иш режалари бош ҳамшира ва тегишли бўлим иш режасининг бир қисми ҳисобланади. Катта ҳамшираларнинг келаси йил учун асосий вазифаларини таърифлаб бериш муҳимдир. Одатда 5-7тагача вазифа белгилаб олинади. Режаларда фақат оддий ходимларнинг кундалик фаолиятидан ташқари тадбирлар кўрсатилади. Уларга қуйидагилар киритилади: бўлинмалар ҳамширалари ва кичик тиббиёт ходимлари иши сифатини ошириш бўйича тадбирлар; ҳамшира ходимлар малакасини ошириш бўйича тадбирлар. Қуйидагиларга юбориш мўлжалланаётган шахслар рўйхатлари кўрсатилади: ўқишга; аттестацияга; сертификацияга ва ҳ.к.; ҳамшира ва кичик тиббиёт ходимлари меҳнати унумдорлигини ошириш учун бўлинмаларни зарур ускуналар билан жиҳозлаш; бевосита бўлинмада қуйидагиларни ўрганиш бўйича ҳамшира ва кичик тиббиёт ходимлари малакасини ошириш машғулотларини ташкил қилиш: лавозим йўриқномаларини; тиббий аҳлоқ ва деонтологияни; санитария-эпидемияга қарши қоидаларни; меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ёнғинга қарши тадбирлар ва ҳ.к. бўйича йўриқномаларни; қуйидагиларни ўтказиш: ҳамшира ва ўрта тиббиёт ходимларининг диспансеризацияси; уларнинг соғлиғини сақлаш бўйича тадбирлар ва ҳ.к. Келаси йил учун ишлар режасини катта тиббиёт ходимлари йил бошланишидан 1-2 ой олдин тузадилар. Улар бўлинмалар мудирлари ва бош ҳамшира томонидан тасдиқланади ҳамда тегишли бўлинманинг барча ҳамширалари ва кичик тиббиёт ходимларига етказилади. Йиллик режалар асосида катта тиббиёт ходимлари чораклик, баъзи бир ДПМларда эса ойлик режаларни тузадилар. Режада кўрсатилган у ёки бу давр (йил, чорак, ой) тугаганда катта ҳамшира унинг бажарилиши юзасидан қисқача маълумотнома тузади ва ҳисобот даври учун режага қўшиб қўяди. Иш сифатини ошириш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш учун ҳар кунлик режалар алоҳида аҳамиятга эга, уларда бошланаётган иш кунида мўлжалланган ҳамма ишлар ва тадбирлар соат ва дақиқалар бўйича ёзиб қўйилади. Катта ҳамширанинг иш режаси бўлим мудири томонидан тасдиқланади. Кўзланган режаларнинг бажарилишида мунтазам якун ясаш муҳим ўрин тутади. Ҳар чорак ва йил охирида, тадбирларнинг (асосий, қўшимча ҳамда иш регламенти) бажарилмаганлиги сабабларини таҳлил қилиш учун режалар бажарилишининг бориши ҳақида комплекс маълумотнома тайёрлаш мақсадга мувофиқ. Бу ходимларнинг ўз ишига баҳо бериши, уни мукаммаллаштириш йўлларини белгилаши учун имкон беради. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling