Валюта аукциони Васика дисконти Деконсация


Download 330.07 Kb.
bet13/17
Sana14.05.2023
Hajmi330.07 Kb.
#1460762
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Ўлчов бирликлари

Бухгалтерия дафтарлари - синтетик ва аналитик хисобни 
хужжатларга асосан кайд килиш. 

Китоб варакаларига назоратни олиб бориш максадида олдиндан 


тартиб ракамлари ёзиб куйилади. Бухгалтерия дафтарлари бухгалтерия 
хисобининг эскирган шакли мемориал-ордерда кенг кулланилсада, бошка 
шаклларда хам кулланилиши мумкин. Масалан, журнал-ордер хисоб 
шаклида асосий воситалар буйича буюм варакаси (инвентар карточка) 
кулланилмаса, асосий воситалар хисобидан фойдаланиш мумкин. 

Кул мехнатида олиб бориладиган бухгалтерия хисобида бош 


дафтардан фойдаланилади, хамма бухгалтерия хисоби шаклларида хам 
касса дафтари ишлатилади. 

Бухгалтерия проводкаси - счетлар корреспондентциясини ёзиш. 
Бунда хужалик жараёнига тегишли сумма бир счетнинг дебети ва иккинчи 
счетнинг кредитида акс эттирилади. Бухгалтерия проводкаси хужжатлар 
(журнал-ордер, табуляграмма ёки эски хужжатлар шакли мемориал ордер) 
га асосан тузилади 

Бухгалтерия проводкаси оддий ва мураккаб булиши мумкин. Оддий 


турида хужалик жараёни суммаси бир счетнинг дебети ва иккинчи бир 
счетнинг кредитида акс эттирилади. Мураккаб бухгалтерия проводкасида 
бир счет дебетланиб, бир неча счет кредитланиши, ва аксинча бир неча 
счет дебетланиб, бир счет кредитланиши мумкин. Оддий бухгалтерия 
проводкаси шаклида хам мураккаб бухгалтерия проводкаси шаклида хам 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

135 
счетларнинг дебет ва кредитида акс эттирилган суммалар тенг булиши 


лозим. 

Кушимча ва салбий (инкор этадиган) бухгалтерия утказмалари хам 


булади. 

Бухгалтерия хисоби - хужалик хисобининг хисоб турларидан 
биридир. Бухгалтерия корхона, ташкилот, муассаса ва бирлашмалар 
хужалик 
фаолиятини 
тулик, 
хамма 
жараёнларини 
узлуксиз 
хужжатлаштириш ва назорат килишдир. Бухгалтерия хисоби корхона, 
ташкилот, муассаса, вазирлик ва бошкармаларнинг фаолият курсатиш 
вактидан тугатилиш вактигача булган фаолиятини хужжатларда акс 
эттириб боради. Бухгалтерия хисоби ёзувлари хар томондан текширилган 
хужжатлар асосида олиб борилади, бу бухгалтерия хисобининг назорат 
ахамиятини, маълумотлар тугрилигини, хисоб курсаткичлари аниклигини 
таъминлайди. Бухгалтерия хисоби тугри ва аник юритилаётганлиги, 
шунингдек, товар моддий бойликлар, пул маблаглари, хисоб-китоблар ва 
бошкаларнинг хисоби тугри олиб борилиши инвентаризация утказиш йули 
билан хам таъминланиши мумкин. 

Ишонарли, тугри курсаткичлар счетнинг илмий асосланган 


усулларидан фойдаланиш оркали олинади (бухгалтерия хисоби счетлари, 
икки ёклама ёзув, калькуляцияга каранг). Бухгалтерия хисобида хисоблаш 
машиналаридан фойдаланиш хам курсаткичларни тугри акс эттириш ва 
керакли маълумотларни уз вактида олиш имконини яратади. 

Республикамиз конунчилигида бухгалтерия хисоби ва хисоботи 


маълумотларини онгли равишда тугри курсатмаслик таъкикланиб 
куйилган ва бундай хатти-харакатлар жиноий жавобгарликка тортилади. 

Бухгалтерия хисобида 3 хил улчов бирликларидан фойдаланилади: 


пул, мехнат ва натура улчов бирлиги. (Бухгалтерия хисобининг улчов 
бирликларига каранг). 
 
Бухгалтерия хисоби вазифалари бажарилаётганда куйилган 
талабларга жавоб бериши лозим. Бу талаблар куйидагилардан иборат: 
корхона, ташкилот, муассаса ва бирлашмалар фаолияти хужжатларда 
тулик акс эттирилиши, хисоб курсаткичларининг аниклиги, молия ва 
ишлаб 
чикариш 
режаларининг 
хакикий 
бажарилиши, 
хисоб 
маълумотларининг тушунарли булиши, тезкор бошкарув ва назорат учун 
маълумотларни уз вактида олиш имконияти ва хоказо. 

Бухгалтерия хисоби олдига куйилган талабларга тулик жавоб 


бергандагина уз вазифаларини бажара олади (бухгалтерия вазифаларига 
каранг). 
 
Бухгалтерия хисобининг асосий хусусиятларидан бири унинг кенг 
куламда фойдаланишидир. Бухгалтерия хисоби кайси мулкчилик шаклида 
эканлигидан катъий назар, барча корхона, ташкилот, муассасалар хужалик 
молиявий фаолиятининг хамма сохаларида кулланилади. 

Бухгалтерия хисобининг кайси ва кандай корхона, ташкилот ва 


муассасаларда олиб борилишидан катъий назар олдига куйилган 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com

136 
вазифаларни белгиланган талабларга жавоб берган холда, белгиланган 


усуллардан фойдаланилиб бажаради. Вазирликлар бухгалтерия хисоби 
бошкарувини тармок бошкармалари корхона ва ташкилотларнинг 
бухгалтерия хисоби марказлаштирилган бухгалтерия ёки бухгалтерия 
хисоби бошкармалари оркали олиб борадилар. Улар бухгалтерия 
хисобининг умумий низомлари асосида курсатма ва йурикномалар ишлаб 
чикадилар. Корхона бухгалтерия хисобини бош бухгалтер бошкаради. 
Бухгалтерия хисоби марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган 
тартибда 
ташкил 
этилади 
(марказлаштирилган 
бухгалтерия, 
марказлаштирилмаган бухгалтерияга каранг).
 
Бухгалтерия хисоби иктисодий фан булиб, уз назарияси, 
урганиладиган предмет ва урганишда кулланиладиган усулларига эга. Шу 
билан бирга тезкор ва статистика счетлари билан узаро богликдир. 
Бухгалтерия хисоби бошка фанлар (аудит, молия, математика, хукук ва 
бошкалар) билан хам богликликда олиб борилади. 
Бухгалтерия 
хисобининг юритилиши мулкнинг талон-тарож 
этилиши, хужасизликнинг олдини олиш, иктисоднинг хамма сохаларини 
мос равишда бошкариш, юргазиш ва бошка афзалликларни яратади. 

Бухгалтерия хисобининг кайси хужалик тармогида юритилишига 


кура, шу тармок хусусиятига мос равишда олиб борилади.

Download 330.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling