Валюта курслари Ҳорижий валютани ҳарид қилиш


Download 1.46 Mb.
bet1/2
Sana20.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1037038
  1   2
Bog'liq
AR




Хорижий валюта билан боғлиқ операциялар.


Режа:
  1. Валюта курслари

  2. Ҳорижий валютани ҳарид қилиш

  3. Ҳорижий валютани сотиш


Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар





  1. Валюта курслари


Ҳорижий валютани сўмга қайта ҳисоблаш учун ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган валюта курслари тўғрисидаги маълумотлар ишлатилади. Маълумотлар базасида ушбу ахборотларни Банк менюсидаги Валюты маълумотномасидан олиш мумкин. Валюта курслари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида янгилаб бориш зарур.
Агарда сизнинг компьютерингиз Интернет тармоғига уланмаган бўлса, валюта курсларини қўлда киритиш мумкин. Бунинг учун валюта маълумотномасида (Банк – Валюты менюси) валюта курсини курсор орқали белгилаш ва буйруқлар панелидаги Перейти тугмасини босиш зарур.




Курслар рўйхатида тугмасини босиш, ҳосил бўлган янги сатрда сана, валюта курси ва карралик (1) ни кўрстаиш зарур.

Агарда сизнинг компьютерингиз Интернет тармоғига уланган бўлса, валюта курсларини автоматик равишда ВЦ «VENKON GROUP» сайтидан янгилаш мумкин. Бунинг учун валюта курслари рўйхатида Загрузить курсы тугмасини босиш, очилган Загрузка курсов валют установленных ЦБ шаклида валюталар рўйхатини аниқлаштириш, янги курслар белгиланиши лозим бўлган даврни кўрсатиш ва Загрузить тугмасини босиш зарур.



Валюталар курслари дастурни ишга туширишда автоматик равишда янгиланиши мумкин. Бунинг учун Сервис - Настройки пользователя менюсидаги фойдаланувчи созламаларида Автозагрузка курсов валют при начале работы программы байроқчасини ўрнатиш лозим.











  1. Ҳорижий валютани ҳарид қилиш


Ҳорижий валютани сотиб олиш учун мўлжалланган сўмдаги маблағларни тўлаш Платежное поручение исходящее ҳужжатининг Прочее списание денежных средств операциясиорқали амалга оширилади.



Ҳарид қилинган маблағларни ташкилотнинг валютали счетига тушириш Платежный ордер на поступление денежных средств ҳужжатининг Приобретение иностранной валюты операцияси орқали амалга оширилади.


Ҳорижий валюта ҳарид қилинаётган контрагент билан шартноманинг тури Прочее, шартнома валютаси – сўм бўлиши зарур.



Валютали счетга туширишда ҳужжатнинг Курс ЦБ РУ на дату при­обретения валюты реквизитида кўрстаилган курс фойдаланилади. Ҳорижий валютани ҳарид қилиш курси алоҳида кўрсатилади.


Агарда Отражать разницу в курсе в составе расходов байроқчаси ўрнатилса, ҳосил бўлган курс фарқлари 9620 «Убытки от отрицательных курсовых разниц» ёки 9540 «Доходы от положительных курсовых разниц» счетларида акс эттирилади.

Бошқа ҳолатда фарқлар счетнинг ўзида қолади ва уларни ажратишни мустақил равишда амалга ошириш зарур. Бунда валютани ҳарид қилишда ҳосил бўлган фойда ёки зарар алоҳида ўтказма кўринишида ажратиб кўрсатилади, ҳисоб-китоб ҳужжати сифатида бевосита валютани ҳарид қилиш ҳужжати кўрсатилади.


Пул маблағларининг ишлатилмаган сўмдаги қолдиғининг қайтарилиши Платежный ордер на поступление денежных средств ҳужжатининг Прочее поступление безналичных денежных средств операцияси орқали рўйхатга олинади.














  1. Download 1.46 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling