Вaриaнт-1 Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқаравдаги роли, ўрни ва аҳамияти


ВAРИAНТ-11 1. Иқтисодий таҳлилнинг ахборот манбалари тизими, уламинг таркиби ва мазмунини очиб беринг


Download 48.93 Kb.
bet8/25
Sana22.12.2022
Hajmi48.93 Kb.
#1043171
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
Иктисодий тахлил якуний

ВAРИAНТ-11
1. Иқтисодий таҳлилнинг ахборот манбалари тизими, уламинг таркиби ва мазмунини очиб беринг.
Таҳлил учун асосий ахборот манбайи “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот” 2-шакл ҳисобланади. Aмалдаги 2-ҳисобот шакли олдингисидан фарқланади. Бу ўзгаришлар қуйидаги ҳолатлар билан боғлиқ:
1) бозор шароитида молиявий ҳисоботлардан янги фойдаланувчилар, аввало, аксиядорлар, шунингдек, бошқа инвесторларнинг пайдо бўлиши;
2) корхона менежерларининг янги ахборот сўровлари вужудга келиши;
3) молиявий бозорларнинг асосий мезонлари ва хўжалик бошқаруви талабларига жавоб берувчи фойда ҳақида ҳисоботнинг янада аниқроқ таркибини ишлаб чиқариш зарурати.
Молиявий натижалар таҳлилининг вазифалари:
• Молиявий натижалар режаси (прогнози) ни баҳолаш.
• Молиявий натижалар таркиби ва динамикасини ўрганиш.
• Молиявий натижаларни шакллантирувчи омиллар таъсирини миқдорий ўлчаш.
• Молиявий натижаларни ошириш захираларини аниқлаш.
• Корхонани ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда молиявий натижаларни самаралироқ шакллантириш ва ундан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Таҳлилнинг комплекслилигини таъминлаш учун статистик ҳисоботдан ташқари бошқа ахборот манбаларини ҳам жалб қилиш талаб етилади: ишлаб чиқариш ва яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олиш бўйича бирламчи ҳужжатлар, меҳнат ҳақи ҳисоблаш бўйича ҳисоб регистрлари, бир марталик кузатишлар натижалари (фотографиялар, хронометраж ва бошқалар) ҳамда бир марталик статистик текширишлар ва ҳоказо.
Меҳнат ресурслари таҳлили қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
– корхонанинг меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги;
– иш вақтидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш;
– меҳнат унумдорлигини ўрганиш.
2. Иқтисодий таҳлилни бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги
Ҳозирги шароитда иқтисодий таҳлилнинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқасини кўриб чиқиш зарурати шунга боғлиқки, ривожланаётган ва амалий талаб юқори бўлган фан сифатида таҳлил “Молия назарияси”, “Молия”, “ Молиявий менежмент” каби турли молиявий фанларнинг асосий инструменти ва мазмунига айланди. Лекин профессионал даражада иқтисодий таҳлил ўтказиш учун таҳлилнинг аниқ мақсадларига мутаносиб жавоб берувчи услубиёт билан бирга ахборот базасини чуқур англаш ҳам талаб етилади. Таҳлилда фойдаланиладиган ахборотларнинг салмоқли қисми бухгалтерия ҳисоби тизимида шаклланади. Иқтисодий таҳлилни ўтказиш учун бухгалтерия ҳисобидан ташқари бошқарув ва молиявий ҳисоботлар ҳам ахборот базаси ҳисобланади.

Download 48.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling