Вариантлар жадвалида келтирилган техник характеристикаларга эга бўлган радиоэшиттириш ёки алоқа қабуллагичи юч тракти принципиал схемасини ишлаб чиқиш


Download 18.65 Kb.
bet2/2
Sana16.06.2023
Hajmi18.65 Kb.
#1491350
1   2
Bog'liq
individual Qodirova2

2. Лойиҳалаш ишининг таркиби

Лойиҳалаш иши қуйидагилардан иборат бўлган кўринишда бажарилади:



  • мундарижа;

  • Лойиҳалаш ишига топшириқ ;

  • ЮЧ тракти тузилиш схемасини ишлаб чиқиш;

  • қабуллагич ЮЧ тракти каскадларининг электр ҳисоби;

  • микросхемаларни танлаш;

  • фойдаланилган адабиётлар рўйхати ;

  • спецификация;

  • қабуллагич ЮЧ тракти принципиал схемаси.



3. Лойиҳалаш ишнинг тавсифига қўйиладиган талаблар

Мант оқ ёзув қоғозида бажарилади. Мантнинг барча варақлари номерланади. Биринчи варақ титул варағи ҳисобланади. Иккинчи варақ рецензияга мўлжалланади.


Бўлимлар сарлавҳалари босма (катта) ҳарфларда ёзилади. Кичик бўлимлар араб рақамлари орқали номерланади. Кичик бўлимлар сарлавҳалари (биринчисидан ташқари) сатр ҳарфлари билан ёзилади. Кичик бўлим сарлавҳасидан олдин нуқта билан ажратилган бўлим номерлари ва кичик бўлим номерларидан иборат бўлган номер қўйилади.
Шунга ўхшаш равишда расмлар, жадваллар ва ифодалар номерланади.
Расмлар ва жадваллар сарлавҳаларга эга бўлиши керак.
“Каскадлани электр ҳисоблаш” бўлимида ҳар бир каскадни ҳисоблашга ҳисоблаш учун берилганлар рўйхати ва каскадларни принципиал схемаси келтирилади. Схемада элементларнинг белгиланиши ҳисоблашда қабул қилинган белгиланишларга мос келиши керак.

4. Қабул қилгичнинг ЮЧ таркти тузилиш схемасини асослаш

4.1. Умумий кўрсатмалар

4.1.1. ЮЧ трактни функционал схемасини асослаш бутун тракт берилган транзисторлар турларида бажарилади деб амалга оширилади.


4.1.2. Вазифада танловчанлик ва частотавий бузилишлар коэффициентлари қийматлари децибелларда кўрсатилади. Бу бўлимдаги ифодалар бўйича ҳисоблашларни ўтказиш учун бу қийматларни марттага ўтказиш зарур бўлади. Бу қуйидагича амалга оширилади:

σ = A дБ = 10 A/20 мартта.

4.1.3. Ҳисоблашлар амалга оширилгандан кейин натижавий танловчанлик ва частотавий бузилишлар коэффициентлари қийматлари децибеларда келтирилиши керак



σ = В мартта = 20 lg (B) дБ.

4.1.4. Агар σ1 = А1 дБ = В1 марта, σ2 = А2 дБ = В2 мартта бўлса натижавий σ қиймат қуйидагича бўлади:



σ = (А12) дБ = В1· В2 мартта.
Download 18.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling