Васила Каримова оила психологияси


Оилага йўналтирилган сиёсат дастури: XXI аср оиласи концепцияси


Download 263.96 Kb.
bet68/73
Sana17.06.2023
Hajmi263.96 Kb.
#1553327
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007

9.3. Оилага йўналтирилган сиёсат дастури: XXI аср оиласи концепцияси


ХХI аср концепциясини яратиш ва уни ҳаётга жорий этишдан кўзланган асосий мақсад – миллий анъаналар, урф-одатлар, умуминсоний кадриятлар ва жамият тараққиёти истиқболларини ҳисобга олган оила ва унинг ижтимоий муҳофазасига алоқадор ташкилот ва жамоатчилик муассасалари учун, оила борасида илмий изланишлар олиб борувчи олимлар ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга масъул бўлган таълим ва тарбия масаканлари, ота-оналар учун ўзбек менталитети, халқимизнинг ўлмас маданий мерослари, миллий қадриятларни инобатга олган ва унинг эртасини белгиловчи методологик ҳамда назарий-амалий қарашлар мажмуини яратишдан иборатдир. Бу иш Республика “Оила” илмий-амалий марказида “Она ва бола йили” давлат дастури доирасида ишлаб чиқилди.
ХХI аср оиласи концепциясини яратишдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикасининг асрий анъаналари, оилавий урф-одатлари, миллий қадриятларини тарихий-этнографик асосда ўрганган ҳолда Ўзбекистон оилаларининг истиқболини белгиловчии устивор вазифаларни ва фаолият стратегияларини белгилашдан иборатдир.
Ўзбекистон оилаларига хос бўлган устивор хусусиятлар, миллий қадриятлар даражасига кўтарилган оилавий удумлар, расм-русмлар ва анъаналарнинг шахсга тарбияловчи таъсир кўрсатувчи жиҳатлари илмий жиҳатларини очишга йўналтирилган ушбу ҳужжат Республикамизда истиқлол йилларида оилани ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, ота-оналарга берилган имтиёзлар ва бола тарбияси учун яратилган шарт-шароитлар ва уларнинг комил инсон тарбиясига ижобий таъсир кўрсатувчи омилларини инбатга олган ҳолда мавжуд бўлган муаммолар доирасида оиланинг истиқболи, ривожланиш тенденцияларини белгилайди. «ХХI аср оиласи» концепцияси асосида оилани комплекс ўрганиш дастури таклиф этилган.
Мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган оила сиёсатининг том маъноси ХХI аср оиласининг истиқболдаги ривожланиши ва тараққиётининг устивор йўналишлари жамият тараққиётининг кафолатлари тўғрисидаги эзгу ғояларимизга ҳамоҳангдир. Шунга таянган ҳолда ХХI асрда оилалар ривожланишига асос бўлувчи ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, иқтисодий омиллар ва тамойиллар қуйидагича ифодаланиши мумкин:

  • ХХI аср оиласи жамиятда устивор бўлган демократик тамойилларга асосланган, ҳеч қандай сиёсий кучларнинг субъектив хоҳиш-иродасига қарам бўлмайдиган, жамиятни олға ривожланишига тўсиқ бўлувчи иллат ва асоратларни бартараф этишга қодир бўлган маскан ролини ўйнайди;

  • Янги аср оиласи миллий урф-одатлар, миллий қадриятлар, анъаналар ва удумларнинг жамият ривожи ва оила барқарорлигига хизмат қилувчи жиҳатларини илғор, инсоният тараққиётига алоқадор анъаналар билан уйғунлаштирувчи табиий макондир;

  • ХХI аср оиласи инсонпарварлик ва демократия тамойилларининг том маънода жамиятда устивор бўлиши ва ҳар бир жамият аъзоси бўлган фуқаро томонидан онгли тарзда идрок қилиниши учун маърифат мактабини ўйнайди;

  • ХХI аср оиласи умуминсоний қадриятларга содиқлик, мамлакатда тинчлик ва хавфсизлликни таъминланиши учун маънавий қўрғон ролини ўйнайдиган ижтимоий институтдир;

  • ХХI аср оиласи “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат”, “Инсон ва унинг манфаатлари ҳар нарсадан улуғ” деган тамойилларни ўз аъзолари онгига сингдириш учун қулай бўлган мафкуравий муҳитдир;

  • ХХI аср оиласи халқимизнинг маънавий бойликларини, жаҳон цивилизациясининг энг илғор ютуқларини ўзида мужассамлаштирадиган ва шу аснода ҳар томонлама баркамол соғлом авлодни тарбияловчи маскандир;


  • Download 263.96 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling