Васила Каримова


Оилага йўналтирилган сиёсат дастури: XXI аср оиласи


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/83
Sana30.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1735326
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
Оила Каримова

9.3. Оилага йўналтирилган сиёсат дастури: XXI аср оиласи 
концепцияси 
ХI аср концепциясини яратиш ва уни ҳаётга жорий этишдан кўзланган 
асосий мақсад – миллий анъаналар, урф-одатлар, умуминсоний 
кадриятлар ва жамият тараққиёти истиқболларини ҳисобга олган оила 
ва унинг ижтимоий муҳофазасига алоқадор ташкилот ва жамоатчилик 
муассасалари учун, оила борасида илмий изланишлар олиб борувчи олимлар 
ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга масъул бўлган таълим ва тарбия 
масаканлари, ота-оналар учун ўзбек менталитети, халқимизнинг ўлмас 
маданий мерослари, миллий қадриятларни инобатга олган ва унинг эртасини 
белгиловчи методологик ҳамда назарий-амалий қарашлар мажмуини 
яратишдан иборатдир. Бу иш Республика “Оила” илмий-амалий марказида 
“Она ва бола йили” давлат дастури доирасида ишлаб чиқилди. 
ХХI аср оиласи концепциясини яратишдан кўзланган асосий мақсад – 
Ўзбекистон Республикасининг асрий анъаналари, оилавий урф-одатлари, 
миллий қадриятларини тарихий-этнографик асосда ўрганган ҳолда 
Ўзбекистон оилаларининг истиқболини белгиловчии устивор вазифаларни ва 
фаолият стратегияларини белгилашдан иборатдир.
25
Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик 
жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари // Туркистон газетаси. – Т.: 31.08.2002. – №.
Х 


110 
Ўзбекистон оилаларига хос бўлган устивор хусусиятлар, миллий 
қадриятлар даражасига кўтарилган оилавий удумлар, расм-русмлар ва 
анъаналарнинг шахсга тарбияловчи таъсир кўрсатувчи жиҳатлари илмий 
жиҳатларини очишга йўналтирилган ушбу ҳужжат Республикамизда 
истиқлол йилларида оилани ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, ота-оналарга 
берилган имтиёзлар ва бола тарбияси учун яратилган шарт-шароитлар ва 
уларнинг комил инсон тарбиясига ижобий таъсир кўрсатувчи омилларини 
инбатга олган ҳолда мавжуд бўлган муаммолар доирасида оиланинг 
истиқболи, ривожланиш тенденцияларини белгилайди. «ХХI аср оиласи» 
концепцияси асосида оилани комплекс ўрганиш дастури таклиф этилган.
Мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган оила сиёсатининг 
том маъноси ХХI аср оиласининг истиқболдаги ривожланиши ва 
тараққиётининг устивор йўналишлари жамият тараққиётининг кафолатлари 
тўғрисидаги эзгу ғояларимизга ҳамоҳангдир. Шунга таянган ҳолда ХХI асрда 
оилалар ривожланишига асос бўлувчи ижтимоий-сиёсий, маънавий-
маърифий, иқтисодий омиллар ва тамойиллар қуйидагича ифодаланиши 
мумкин: 


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling