Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари


- ишонч - ўз билим ва тажрибасини қўллаш; - фаоллик


Download 63.27 Kb.
bet5/20
Sana07.01.2023
Hajmi63.27 Kb.
#1083458
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Qoida va tamoyillar

- ишонч - ўз билим ва тажрибасини қўллаш;
- фаоллик - ғайрат билан ҳаракат қила олиш;
- ташаббускорлик - фаолликнинг ижодий намоён бўлиши, ғоялар, таклифларни илгари суриш;
- билимдонлик - ишни чуқур билиш орқали намоён қилиш;
- киришимлилик - ўзгалар билан мулоқотга тез киришиш, самимий бўлиш, инсонлараро мулоқотга эҳтиёж;
- зеҳнлилик - воқеа-ҳодисанинг моҳиятини тезда англаш, унинг сабаб ва натижасини олдиндан кўра билиш, энг муҳимини аниқлай олиш;
- қунт-матонатлилик - ирода кучини намоён қила олиш, қатъиятлик, ишни якунига етказа олиш;
- дадиллик - ҳис-туйғу ва ҳаракатларини, айниқса, қийин вазиятларда назорат қила олиш.

Замонавий психология фани ёш етакчига хос бўлган жиҳатларни


3 тоифага бўлади:
1) жамоа манфаатининг устуворлиги;
2) касбий моҳирлик, яъни ҳар қандай муаммоли вазиятда қийинчиликни ўз бўйнига олиш ва ишни ҳал этишда ташаббускор бўлиш;
3) эмоционал, яъни ҳиссий жалб этувчанлик.

“Ватан таянчи” ҳаракатининг тўғри ва мақсадли тарбиявий фаолияти орқали ҳаракат аъзоларида аввал (хатти-ҳаракат ва кўрсатма) шаклланади, сўнгра улар қадриятларнинг шаклланишига асос бўлади, қадриятлар негизида эса ёшларнинг эътиқоди шаклланади, эътиқодлар мажмуаси ҳаракат аъзоларининг юксак вазифалари орқали бирлашади.


Юксак вазифа (миссия) - энг олий мақсад бўлиб, ўсмирлар унга эришиши учун ҳаётини бағишлайди. Юксак вазифа инсон ҳаёти йўналишини ифодалайди. Бунда юксак вазифа сифатида ўз халқига садоқат билан хизмат қилиш, она-Ватани равнақ топишида фаол иштирок этиш ёки бутун хатти-ҳаракатларини оиласи фаровонлигига бағишлаш, шунингдек, бошқа бунёдкор ғояларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Албатта, бундай юксак вазифалар рўйхати чексиз, улар ҳар бир шахс учун индивидуал. Шахс ўз юксак вазифасини нафақат англаши, балки “Ватан таянчи” ҳаракатининг умумий мақсади билан уйғунлаштириши ҳам лозим.
Эътиқод - инсон қатъий ишонадиган ғоя ва фикрлар бўлиб, уларни ҳатто шубҳа остига олиш шахс учун ноўрин. Инсон ташқи оламдаги воқеа-ҳодисаларни таҳлил қилар экан, уларга ўз эътиқоди нуқтаи назаридан қарайди.
Қадрият - энг қимматли маънавий бойлик бўлиб, инсон уни ҳақорат ва таҳқирланишдан ҳимоя қилади, асраб-авайлайди. Одатда, унинг умуминсоний қадриятлар, бирон ижтимоий гуруҳ қадриятлари ва шахсий қадриятлари каби турлари фарқланади.
Умуминсоний қадриятлар инсон қаерда яшаши, бойлиги, мансаби ва бошқа хусусиятларидан қатъи назар, доимо ардоқланади. Масалан, тинчлик, ҳаёт, озодлик, бирдамлик, орият ва бошқалар.
Ижтимоий гуруҳ қадриятлари бир гуруҳ инсонлар учун қадрли, лекин бошқа гуруҳ томонидан эътиборсиз маънавий бойлик бўлиб, миллийлик, ёшлик ва кексалик, оилавий, сиёсий, ҳудудий кўринишлардан иборат.
Айнан бир шахсга тегишли қадриятларнинг ўзига хос мажмуи шахсий қадриятлар деб айтилади. Ҳар бир инсон ички дунёсида ҳамма қадриятлар мавжуд. Агар шахсий қадриятлар рўйхатида умуминсоний ва гуруҳий қадриятлар етакчи бўлса, инсоннинг жамиятдаги ўрни ва ҳаёти ибратлидир. Акс ҳолда, инсон ички дунёсида учрайдиган турли гуруҳ қадриятлари ўртасидаги номувофиқлик шахсда ички зиддият ва низони келтириб чиқаради.

Download 63.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling