Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари
Download 63.27 Kb.
|
Qoida va tamoyillar
Тўгаракларни ташкил этиш
“Ватан таянчи” ҳаракатининг ўз азолари олдидаги энг масъулиятли вазифаси уларнинг бўш вақтларини унумли ўтказишини, уларни қизиққан соҳаси бўйича дастлабки билим ва кўникмаларни шакллантириш, шахсий ҳаётининг фаровон бўлиши ва Ватан манфаати йўлида фойдали бўладиган ҳунар ўрганишлари учун тўғаракларни ташкиллатириш ҳисобланади. Отряд раҳбарлари ўз қўл остидагиларнинг қизиқишларини инобатга олиб, маҳаллий урф-одатлар, анъаналар ва шаҳар, қишлоқларнинг жойлашув жойидан келиб чиқиб тўгаракаларни ташкиллаштириши зарур. Отряд раҳбарлари ҳаракатнинг туман бўлимлари орқали амалий ва техник йўналишдаги тўгаракларни ташкил этиш чораларини кўради. Шунингдек, отряд раҳбари Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман бўлимлари, туман ёшлар марказларида фаолият юритадиган тўгаракларга ўз ўқувчиларини аъзо қилиш чораларини кўриши лозим. Бундан ташқари, шаҳар, қишлоқда яшайдиган таниқли олимлар, ёзувчилар, шоирлар, рассомлар, ҳунармандлар, спортчилар ва бошқа соҳаларнинг мутахассисларини таклиф қилган ҳолда тўгаракаларни ташкил этиш мумкин. Отряд раҳбари шахсан отряд билан бошланғич ҳарбий тайёргарлик йўналишида тўгараклар ташкил этади. Бошланғич ҳарбий таълим ҳаракат аъзосининг касби ва энг севимли машғулоти бўлиши зарур. Отряд раҳбари ҳарбий-ватанпарварлик машғулотларининг таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш учун ўзлари жойлашган гарнизондаги ҳарбий қисмларга олиб бориши мумкин. Ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилардан йўриқчиларни жалб қилган ҳолда ҳарбийлашган эстафеталар, қурол-яроқ ва ҳарбий техникалар билан танишиш, пневматик қуроллардан отиш машғулотларини ташкил этишлари мумкин. Шунингдек, “Ватан таянчи” ҳаракатининг отрядлари аъзолари билан тўгаракларни ташкил этишда МК “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги ўқувчи ёшларни касбга йўналтирадиган ўқув спорт техник клублари билан ҳамкорлик қилишлари мумкин. Отрядлар билан ташкил этиладиган барча тўгараклардан кўзланган мақсад ўсмирларни билимли, ҳунарли, бирор касбнинг бошланғич кўникмаларига эга бўлишларига шароитлар яратиб бериш. Бу орқали уларда ўзига ишонч, ҳар қандай вазиятда ечим топа оладиган ва тўғри қарор қила оладиган, ватанпарвар, ҳарбий соҳанинг бошланғич кўникмаларини ўзлаштирган, саботли, матонатли, садоқатли ёшларни тарбиялашга эришиш ҳисобланади. Download 63.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling