Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари


Download 63.27 Kb.
bet15/20
Sana07.01.2023
Hajmi63.27 Kb.
#1083458
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Qoida va tamoyillar

Ҳаракатнинг иш шакли

Ҳаракат Марказий аппарати томонидан бирор йўналишни қатъий бир хил бўлишини ёки барча отрядлар бир хил мавзуларда машғулотлар ташкил қилишини талаб қилинмайди. Барча отрядлар битта мақсад ва бир хил тамойил остида, ўзларига хос, ўзлари фахрланадиган, бошқалардан фарқ қиладиган ва бу орқали ғурурланадиган мавзуларда фаолиятини ташкил қилишлари мумкин. Мутахассисликлар турлича бўлиши мумкин. Булар альпинизм, мерганлик, техник-муҳандис, чавандозлик ва бошқалар. Ҳар бир тўгарак жамоаси, ҳар бир отряд аъзоси мустақил танлов ва таклиф бериш хуқуқига эга.


Отрядлардаги ҳарбий-ватанпарварлик йўналишида ўтказиладиган “Ватанпарварлар йиғини” ҳаракатнинг асосий иш шакли ҳисобланади. Бу энг асосий ва муҳим ҳисобланади. Бу тадбир учун отрядлар мустақил тайёргарлик кўрадилар. “Ватанпарварлар йиғини” давомида қандай масала ва мавзулар муҳокама қилиниши, нима ишлар амалга оширилиши, қандай машғулотлар ўтказилишини отряд аъзолари ўз раҳбарлари билан бирга ҳал қиладилар.

Ватан таянчи” патруллари


“Ватан таянчи” отрядлари раҳбарлари маҳаллий ИИБ профилактик инспекторлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида қисқа патруллик кузатув хизматларини ташкил этадилар.


Отряд раҳбарлари профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорлик режаларини ишлаб чиқишлари мумкин.
Отряд аъзолари кузатув патруллик хизматларида тартиб бузарлар билан мулоқот олиб бормайдилар ёки тартиб бузувчиларни қўлга олиш тадбирларида иштирок этмайдилар.
“Ватан таянчи” патруллари профилактик инспекторларига маҳалладаги тинчлик ва осойишталикни таъминлашда кўмаклашадилар. Уларнинг тақсимоти ва кўрсатмалари билан аниқ бир объект ёки худудни кузатиб, вазиятни ўрганиб келадилар. Белгиланган вақтда ўз отряд раҳбарига ва профилактика инспекторларига белгиланган шаклда маълумот тақдим қиладилар.
Патруллик кузатув хизматида отрядлар кичик гуруҳларда, иккилик, учлик таркибида жалб қилинади.
Патруллик кузатув хизмати аҳоли яшаш пунктларининг жойлашуви ва ўзига ҳослигидан келиб чиқиб ташкиллаштирилиши мумкин.
Отряд аъзоларини жиноий гуруҳлар, қуролланган шахслар аниқланган объектларни кузатиш ёки махсус тадбирларга жалб қилиш мумкин эмас.

Download 63.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling