Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари


Download 63.27 Kb.
bet13/20
Sana07.01.2023
Hajmi63.27 Kb.
#1083458
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
Qoida va tamoyillar

Ватан таянчлари ҳақида билимлар. Бу мавзуда мамлакатимизда мавжуд болалар ва ўсмирлар ташкилотлари, ҳаракатлари, “Ватан таянчи” ҳаракатининг мақсади ва вазифалари, отряд аъзосиинг мажбурияти ва бурчи, ҳаракат томонидан амалга ошириладиган тадбирлар, тўгараклар, уларни ўтказиш тартиблари бўйича билимлар синалади.
Маънавий-маърифий тайёргарлик. Бу йўналиш ҳаракат аъзосининг умумий маънавий ва маърифий даражасини белгилайди. Бунда ҳаракат аъзосининг умуминсоний ва маънавий қадриятларни билиши, давлатимизнинг миллий рамзларини, географиясини, тарихини, маданияти ва анъаналарини билиши, санъаткорлик ёки шоирлик маҳорати, Ватанимизнинг муқаддас қадамжоларига, музей ва санъат кўргазмаларига ташрифлари ўрганиб чиқилади.
Жамият ҳаётидаги иштироки ва фуқаро ҳимояси. Кундалик ҳаёт сабоқлари. Муомала маданияти ва қоидалари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ёки тез ёрдамга мурожаат қилиш тартиби, ёнғин ёки бошқа фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартиби, шаҳар ва аҳоли пунктларида ҳаракатлана олиш (ориентирование), хайрия тадбирлари ва ижтимоий фойдали дастурларда иштирок этиш ҳолатлари ўрганилади.
Табиатдаги ҳаёт. Бу махсус билим ва кўникма ҳисобланади. Бу бўйича қуйидаги билим ва тушунчалар синовдан ўтказилади:
табиат қўйнида хавфсиз ва қулай ҳаёт кечириш, нафақат ўзи учун қулай ва хавфсиз, табиатни ҳимоя қилиш бўйича тушунчалар;
мамлакат ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси бўйича билими, хавфли ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳақида маълумотлар;
саёҳатда вақтинчалик жойлашуви ва тунаш учун шароитларни яратиш, дала шароитида овқат тайёрлаш тартиби бўйича билимлар;
табиий воситалардан хўжалик анжомлари ва жойлашув капаларини ясай олиш кўникмалари;
картография, ориентирлаш, тўсиқлардан ўтиш, экстремал вазиятлардаги ўзини тутиш бўйича махсус билимлар.
Бундан ташқари, синовларда алоҳида жисмоний тайёргарлик, дала машғулотларида, саёҳатларда ва бошқа бошланғич ҳарбий тайёргарлик машғулотларида ўзлаштирган кўникмалари бўйича меъёрлар топшириш пунктлари ҳам ташкил қилинади.
Синовларга киритиладиган саволлар ягона ва стандарт тарзда бўлмайди. Ҳар бир минтақавий ва ҳудудий бўлимлар ўзларига хос равишда, ҳудуднинг табиий-географик, миллий анънавий жиҳатларидан келиб чиқиб саволлар ва синов шартларини ишлаб чиқади. Синов саволлари ҳаракатнинг Марказий аппаратида тасдиқланади. Синов саволлари ўсмирларнинг ёшини инобатга олган ҳолда, “Янги аъзолар” учун, ҳаракат аъзолари билиши шарт бўлган, шунингдек, ҳаракатга қабул қилиш учун зарур кўникмалар ва билимлар бўйича ишлаб чиқилади. Бу орқали ҳаракатга аъзо бўлишга юзаки ёндашишларнинг олди олинади.
Энг муҳими бу синовлар ўсмирларни ҳаракатга аъзо бўлиши учун билим ва кўникмаларини шакллантириш устида мустақил тайёргарлик кўришлари, интилишларини уйғотиш, ҳар бир ўсмирни нимага қодир ва нима устида ишлашини аниқлаб бериш ва келгусидаги йўналишини белгилаб олишлари учун хизмат қилади. Синовларга босқичма-босқич, якка тартибда тайёрлаб борилади. Синовларнинг ташаббускорлари ҳаракат аъзоларининг ўзлари ҳисобланадилар.
Ҳаракат аъзолари тўгараклар ва машғулотлар жараёнида билим ва кўникмаларга эга бўлганларига ишонч ҳосил қилгач, отряд раҳбарларига шахсан мурожаат қилиб маълум босқич бўйича синов топшириш истагини билдирадилар. Ҳамма мавзулар бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган ҳаракат аъзоси махсус кўкрак нишони билан тақдирланади ва уни тақиб юриш ҳуқуқини қўлга киритади.



Download 63.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling