Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари


Download 63.27 Kb.
bet12/20
Sana07.01.2023
Hajmi63.27 Kb.
#1083458
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
Qoida va tamoyillar

Ҳаракат фаолиятининг моҳияти

“Ватан таянчи” деганда, Ватаннинг равнақи йўлида, унинг кўзлаган марраларига эришишида, халқнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишда, илм-фанни ривожлантиришда, Ватан обрўсини халқаро майдонларда юқориларга кўтаришда ўз кучи, билими, меҳнати ва имконияти билан шу йўлда фаолият юритиш, яшаш тушунилади. Бундай ишга ҳақиқий ватанпарварлар, фидойилар, жамият ва ёшлар ичида энг сараланганлар, юқори билим ва тафаккурга, мустаҳкам иродага эга фуқаролар қодирлар.


“Ватан таянчи” ҳаракати аъзолари айнан шунадай фидойи, садоқатли, иродали, билимли ва меҳр-оқибатли, тенгдошлари ичидан сараланган ёшлар ҳисобланадилар. Улар бўш вақтини беҳуда ўтказмайдилар. Улар келажакда Ватан ҳимоячилари, турли соҳа ва касбларнинг лидерлари бўладилар.
Ўқиш – ҳаракат аъзосининг асосий машғулоти ҳисобланади ва бу эртадан кечгача партада ўтириб ўқиш дегани эмас. Бирор мавзуни кўр-кўрона ёдлаб олиш ёки ундан талаб қилинаётганлиги учун ўқиш ярамайди. Ҳаракат аъзоси энг аввало ҳар қандай фаннинг ҳаётда кераклигини, унинг асл моҳиятини ўрганади. Ҳар бир фанни ўз келажаги учун муҳим жиҳатларини чуқурроқ ўзлаштириб боради.
Умумтаълим фанлари қатори ҳаракат аъзолари ҳаракат томонидан ташкил этиладиган ҳар бир машғулот, тўгараклардаги машқларни чуқур ўзлаштиришлари шарт. Чунки ҳар бир амалий ва назарий билимлар орқали ҳаракат аъзоси ўзининг обрўсини, жамоадаги ўрнини, келажакдаги маҳоратини шакллантиради.
Ҳаракат фаолиятидаги тўгаракларда иккита ўзаро тўлдирувчи йўналишлар бўйича ўқитилади ва синовдан ўтказилади. Бунда ҳаракат аъзоси ҳаракатнинг махсус синови ва маҳорати бўйича баҳоланади.


Махсус синов

Махсус синов (тест) – бу ҳаракат аъзоси учун мажбурий ва муҳим дастур ҳисобланади. Бу синовда ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси билиши ва бажара олиши шарт бўлган билим ва маҳоратлари текширилади.


Махсус синов ўсмирларни ҳаракатга қабул қилаётганда, ҳар чоракда ёки ҳаракат аъзосининг илтимоси билан якка тартибда, ҳаракатнинг дала лагер йиғинида ўтказилади.
Бу синов саволлари босқичларга бўлиниб, оддийдан мураккабга қараб ўсиб боради. Синов босқичидан ўтган ҳаракат аъзоси алоҳида нишонга эга бўлади ва навбатдаги босқич учун тайёргарлик кўрадилар.
Ҳар бир босқич синовлари бир нечта мавзу ва саволларни ўз ичига олади. Бу мавзу ва саволларни ўзлаштириш маълум вақтни талаб қилади. Саволлар тўртта асосий мавзулар бўйича жамланган.

Download 63.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling