Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отрядларининг Қоида ва тамойиллари


Download 63.27 Kb.
bet16/20
Sana07.01.2023
Hajmi63.27 Kb.
#1083458
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Qoida va tamoyillar

Ватанпарварлар йиғини

Бу доимий ишнинг асосий шакли ҳисобланади. Тадбир вазиятдан келиб чиқиб бир-икки маротаба, икки ҳафтада бир ҳафтанинг жума кунлари ўтказилади ва давомийлиги 2-3 соатни ташкил этади. Йиғинлар табиат қўйнида, дала майдонида ёки бирор бир истироҳат боғи, адиблар майдонлари, дам олиш ҳиёбонларида ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Бу тадбирни ўтказиш тартиби ва услуби турлича бўлиши мумкин, асосан қуйидаги тартибда ўтказиш тавсия қилинади:




Меҳр-саҳоват ва эзгу амал. Отрядлар дала шароитига (истироҳат боғи, хиёбонларга) чиқишга тайёргарлик жараёнида ўз йўналишларида қандай эзгу амални бажариб кетиш мумкинлигига аниқлик киритиб оладилар. Отряд аъзолари маҳаллалардаги муаммоларни, отряд аъзолари кучи билан бартараф қилиш имкони бор ишларни, ёрдамга муҳтож кексалар ёки ногиронлар каби масалаларни белгилаб оладилар. Отрядлар кичик гуруҳларга бўлиниб, йўл-йўлакай эзгу амалларни бажариб, аввалдан белгиланган йиғин жойига борадилар. Бу орқали отряд аъзолари олқиш ва дуолар олиб руҳий куч оладилар.
Йиғинлар сафланишдан ва гуруҳлар катталарининг билдирги беришидан бошланади. Бу ўсмирларда интизомни мустаҳкамлайди ва ҳар қандай иш ёки масалага жиддий ёндашувни шакллантиради.
Хотира ва қадрлаш дақиқаси. Бунда бирор буюк саркарда, Ватан озодлиги йўлида жонини фидо қилган қахрамон, шу шаҳар, қишлоқ, маҳалла ташкил этилишида фидойи бўлиб яшаб ўтган ҳамшаҳар (қишлоқдош)лар ҳақида маълумот берилади. Уларнинг қахрамонликлари ёдга олинади.
Назарий қисм – маъруза, суҳбат, мунозара каби назарий машғулотлар. Бунда отряд аъзолари назорат синовида топшириладиган имтиҳонларга ёки ўз маҳоратларини ошириши учун зарур мавзулар бўйича назарий билим оладилар. Ўзаро баҳс, савол-жавоб шаклида мустақил тайёрланадилар.
Ўйинлар. Бу очиқ ҳавода гуруҳларни руҳий жипслаштириш, жамоани шакллантиришга қаратилган ўйинлар бўлиши мумкин (Тимбилдинг). Ўйинларни ташкил этиш учун аввалдан зарур анжом ва воситалар тайёрлаб қўйилган бўлиши зарур. Анжом ва воситалар отряд аъзолари томонидан, амалий тўгараклар вақтида тайёрланади.

Download 63.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling