Вазирлар Маҳкамасининг 017 йил апрелдаги 187-сон қарорига


Download 28.33 Kb.
bet1/4
Sana23.12.2022
Hajmi28.33 Kb.
#1048214
  1   2   3   4
Bog'liq
Ўқув-методик мажмуа


Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 6 апрелдаги
187-сон қарорига
5-ИЛОВА
Умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълим
муассасалари учун умумтаълим фанларидан ўқув-методик
мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқишга қўйиладиган
УМУМИЙ ТАЛАБЛАР

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Умумий талаблар "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 31 майдаги ПҚ-362-сон қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг "2005-2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида" 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон ҳамда "2009-2013 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун ўқув қўлланмаларини нашр этиш дастури тўғрисида" 2009 йил 20 мартдаги 80-сон қарорларига мувофиқ умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари учун ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Умумий талабларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Ўқув-методик мажмуа - дарслик, машқ дафтари, ўқитувчи учун методик қўлланма, дарсликларнинг мультимедиали иловасидан иборат мажмуа.

Дарслик - давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув дастури асосида дидактик, методик, педагогик-психологик, эстетик ва гигиеник талабларга жавоб берадиган, ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган, унинг асослари мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган, ўқув фанининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим олувчиларнинг ёши ва психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган, назарий маълумотлардан ташқари амалий-тажриба ва синов машқларини қамраб олган китоб шаклидаги ўқув нашри.

Машқ дафтари - дарсликнинг таркибий қисми ҳисобланадиган, давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчилар томонидан эгалланган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўқув фанининг мавзуларига мос равишда ишлаб чиқилган, мантиқ ва тафаккурни ривожлантиришга қаратилган (кроссвордлар, бошқотирмалар, мантиқий фикрлашга ундовчи топшириқлар ва ҳоказо) топшириқлардан иборат бўлган дидактик восита.


Download 28.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling