Вазирлар Маҳкамасининг 018 йил декабрдаги 983-сон қарорига
-БОБ. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ҚАЗИБ
Download 66.16 Kb.
|
Ер каридан окилона фойдаланиш
10-БОБ. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ҚАЗИБ
ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИНИ ТУГАТИШ ВА КОНСЕРВАЦИЯ ҚИЛИШ 145. Фойдали қазилмалар захираларини қазиш тугаллангач, шунингдек, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва бошқа асослашлар бўйича конни ёки унинг бир қисмини қазишни давом эттириш мақсадга номувофиқ топилса ёки мумкин бўлмаса конни қазаётган корхона ёки шу корхонанинг тегишли қисми тугатилади ёхуд консервация қилишга ўтказилади. Корхона тўлиқ ёки қисман тугатилганда ёхуд консервация қилинганда кон қазилмалари ва бурғи қудуқлари аҳоли хавфсизлиги, атроф табиий муҳитни, бинолар ва иншоотларни муҳофаза қилишни, консервация қилинганда эса конлар, кон қазилмалари ҳамда бурғи қудуқларини вақтинча тўхтатишнинг бутун даври мобайнида муҳофаза қилишни ҳам таъминловчи ҳолга келтирилиши лозим. 146. Корхона ёки унинг бир қисмининг тугатилишига фойдали қазилмаларнинг балансдаги захиралари тўлиқ қазиб бўлингандан сўнг, уларнинг кўпайиши, конни қайта қазиш ҳамда балансдан ташқари захираларни қазиб чиқаришга ҳаракат қилишнинг истиқболи бўлмаган тақдирда ва захираларнинг саноат аҳамиятини йўқотган қолдиқлари ҳисобдан чиқарилган шароитда йўл қўйилади. Корхонани тугатишда кон қазилмалари ва бурғи қудуқларидан бошқа халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш имкониятлари тўғрисидаги масала ҳал этилиши лозим. Фойдали қазилма конларини қазишда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Инспекция ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишган ҳолда ер ости кон қазилмаларини узоқ муддат сақлаш ва ундан аниқ мақсадларда кейинчалик самарали фойдаланиш имкониятини таъминловчи мақсадли тайёрлаш амалга оширилган корхонани ёки унинг бир қисмини тугатиш тақиқланади. (ЎзР ВМ 06.03.2019 й. 195-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) 147. Корхона ёки унинг бир қисмини консервация қилишга кон ёки унинг алоҳида участкаларини техник-иқтисодий, кон-геологик ва бошқа сабаблар бўйича қазиш вақтинча мумкин бўлмаган ёки қазишни давом эттириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда, асосий кон қазилмалари ва иншоотларини, уларнинг ҳолатини назорат қилиб, мажбуран сақлаган ҳолда йўл қўйилади. 148. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги уларда фойдали қазилмалар қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган объектларни жойлаштириш истиқболли деб ҳисоблаган кон қазилмалари мажбуран консервация қилинади. Бундай қазилмаларнинг консервация қилиниши тартиби ҳамда қазилма вақтинча тўхтатилиши зарур бўлган муддат Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан ҳисобга олинган қазилмаларни тугатишга истисно ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда йўл қўйилади. 149. Хавфсизликни таъминлаш, фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг тўлиқлиги ва ер қаърини муҳофаза қилиш ҳамда кон қазилмаларини бошқа халқ хўжалиги мақсадлари учун сақлаш юзасидан корхоналарни тўлиқ ёки қисман тугатиш ва консервация қилиш тартиби, шунингдек, материалларни расмийлаштириш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Инспекция ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқлаган йўриқнома билан белгиланади. (ЎзР ВМ 06.03.2019 й. 195-сон Қарори таҳриридаги банд) 150. Корхона ёки унинг бир қисмини тугатиш ва консервация қилиш махсус лойиҳа асосида амалга оширилади. Махсус лойиҳа ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишлаб чиқилади ва "Лицензия" ахборот тизими орқали Инспекцияга ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига келишиш учун тақдим этилади. (ЎзР ВМ 25.03.2022 й. 133-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг) Инспекция ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тақдим этилган материалларни бир вақтнинг ўзида 10 кун муддатда кўриб чиқади ва махсус лойиҳани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, "Лицензия" ахборот тизими орқали юборади. (ЎзР ВМ 25.03.2022 й. 133-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши) ЎзР ВМ 25.03.2022 й. 133-сон Қарорига мувофиқ иккинчи-ўнинчи хатбошилар учинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин Лойиҳалар тегишли тайёргарлик ишлари ва бевосита корхонани тугатиш ёки консервация қилишларини ўз ичига олиши ва қуйидагиларни назарда тутиши лозим: балансдаги ҳамда иқтисодий жиҳатдан қазиб олиш мақсадга мувофиқ бўлган балансдан ташқари захираларни қазиб олиш тартиби ва жадвали; конни такрорий қазишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги, шунингдек, омборларда сақланаётган нокондицион фойдали қазилмалар ва ишлаб чиқариш чиқитларидан халқ хўжалигида фойдаланиш тўғрисидаги масалалар ҳамда уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларининг ҳал этилиши; аҳоли хавфсизлиги, ер қаъри ва атроф табиий муҳитни, бинолар, иншоотларни муҳофаза қилишни таъминлаш, шунингдек, сув ва газ ўтиши (тошиши)ни, ер ости ёнғинларининг тарқалиши ва шунга ўхшашларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар; кон қазилмалари ва бурғи қудуқларидан бошқа халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш масалаларини ҳал этиш; корхона ёки унинг бир қисмини тугатиш ёки консервация қилиш усуллари; ер устидаги ва сувли объектларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ кейинчалик халқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш чоралари; кон хусусияти, очиш схемаси ва қазиш тизими билан боғлиқ бошқа лойиҳавий қарорлар. Ер ости бўшлиқларининг катта ҳажмларига эга бўлган корхоналарни тугатиш бўйича лойиҳаларга ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот ташкилотларининг хулосалари олиниши лозим. 151. Корхона ёки унинг бир қисмини тугатиш ва консервация қилишда қуйидагилар тақиқланади: лойиҳада назарда тутилган захираларни тўлиқ қазиб олиш ва ер қаърини муҳофаза қилишни таъминловчи барча чора-тадбирлар бажарилгунига қадар фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ишларини тўхтатиб туриш; ер ости ёнғинлари тўлиқ ва ишончли бартараф этилмаган ҳолларда кон қазиб чиқариш корхонаси ёки унинг бир қисмини тугатиш ва "қуруқ" вақтинча тўхтатиш; сувга аралашадиган (табиий тузлар, гипслар ва шу кабилар) фойдали қазилмалар қазиб чиқарувчи корхона ёки унинг бир қисмини "намли" вақтинча тўхтатиш; қазилган бўшлиқ ва омборларда ўз-ўзидан ёнишга мойил фойдали қазилмаларни қолдириш; фойдали қазилмалар қазиб чиқариш ишларини узоқ вақт тўхтатиб туриш оқибатида коннинг бузилиши ёки ер қаъридаги фойдали қазилмалар захиралари сифатини анча пасайтириши, шунингдек, кон қазилмаларининг қолган фойдали қазилма захираларини ажратиб олиш мақсадга мувофиқ бўлмай қоладиган бузилишига олиб келувчи ҳолатларда корхонани тўлиқ ёки қисман консервация қилиш. 152. Ишларни тўхтатиш даврида тўлдирилган геологик ва маркшейдерлик ҳужжатларининг асл нусхалари сақлаш учун белгиланган тартибда топширилади. ЎзР ВМ 25.03.2022 й. 133-сон Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши чиқариб ташланган Корхона тугатилганда, шунингдек, беш йилдан ортиқ муддатга консервация қилинганда кон ажратиш далолатномаси Ўзбекистон Республикаси Инспекцияга қайтарилади. 153. Корхона тўлиқ ёки қисман тугатилгандан ёки консервация қилингандан сўнг Инспекция ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органларининг розилигисиз ва тегишли вазирлик (идора), маҳаллий ҳокимиятнинг буйруғи (фармойиши, қарори) билан расмийлаштирилган рухсатисиз кон қазилмаларидан бирон-бир мақсадларда фойдаланиш тақиқланади. (ЎзР ВМ 06.03.2019 й. 195-сон Қарори таҳриридаги банд) 154. Кон ишлари туфайли бузилган майдонларда иморат қуриш фақат сурилиш жараёни тугагач, Инспекция ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органларининг рухсатномаси олингач ва қуриладиган объектларга кон ишларининг зарарли таъсирини бартараф этиш бўйича махсус тадбирлар ўтказилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин. (ЎзР ВМ 06.03.2019 й. 195-сон Қарори таҳриридаги банд) Download 66.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling