Вазирлар Маҳкамасининг 018 йил декабрдаги 983-сон қарорига


-БОБ. МУРАККАБ КОН-ГЕОЛОГИК


Download 66.16 Kb.
bet7/11
Sana28.12.2022
Hajmi66.16 Kb.
#1009030
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ер каридан окилона фойдаланиш

7-БОБ. МУРАККАБ КОН-ГЕОЛОГИК
ШАРОИТЛАРДАГИ КОНЛАРНИ ҚАЗИШГА
ҚЎЙИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА ТАЛАБЛАР

110. Мураккаб кон-геологик ва бошқа табиий шароитлардаги конларга қуйидаги конлар киради:


газ, қўққисдан отилиш ва тоғ зарблари бўйича хавфли бўлган конлар;
ўз-ўзидан ёнишга мойил фойдали қазилмалар;
сувда осон эрийдиган фойдали қазилмалар;
сочмалар;
қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо, зебу-зийнат тайёрланадиган тошлар ва пьезо-оптика хом ашёси;
ҳавзалар тубида, ҳовузлар ҳамда сув оқимлари тагида, ўпирилишлар, кўчки, сел, карст хавфи бўлган ва юқори сейсмик ҳолатдаги зоналарда жойлашган конлар;
катта чуқурликларда, ўз-ўзидан ўпирилишга мойил бўлган жинсларда, шунингдек, таркибида тез маъданлашадиган сув бўлган жинсларда жойлашган конлар.

111. Ушбу бўлимнинг 110-бандида кўрсатилган конларни қазишда ишлаётган корхоналарда хавфсизлик қоидалари ва меъёрларини ҳамда мураккаб табиий омилларнинг фойдали қазилма захираларидан оқилона, комплекс фойдаланишга зарарли таъсирининг олдини олишни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган махсус тадбирлар амалга оширилиши лозим.


112. Кўплаб сув босган, қуюқ оқова ҳамда карст бўшлиқлари мавжуд бўлган фойдали қазилмалар конларида сувли горизонт ва сув босган жинсларнинг тўсатдан сув тошишига ҳамда фойдали қазилмаларнинг асоссиз нобудгарчилигига олиб келувчи сурилишларга сабаб бўлувчи кон ишлари технологиясини қўллаш тақиқланади.


113. Ўз-ўзидан ёнишга мойил фойдали қазилма ва жинслар конларини қазиш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган махсус йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилиши зарур. (ЎзР ВМ 06.03.2019 й. 195-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


Майдаланган фойдали қазилма узоқ вақт тозаланган бўшлиқда қолдириладиган қазиш тизимини қўллаш, шунингдек, майдаланган қазилмаларни қазилган бўшлиқда қолдириш тақиқланади.

114. Ер ости усулида қазиб олинадиган сувда тез эрийдиган фойдали қазилмалар конларида кон қазилмаларига сув ўтиб кетишини бартараф этувчи тадбирлар амалга оширилиши лозим. Бундай фойдали қазилмаларни шахта усулида қазиладиган конлар майдонида ер ости усулида танлаб эритмага ўтказиш усулида қазиб олиш тақиқланади.


115. Кон ишлари жараёнида халқ хўжалиги ёки илмий қийматга эга бўлган қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо ва зебу-зийнат ясаладиган тошлар, оптик ва пьезо электрик кристаллар, музей ва коллекция намуналари, друзлар ёки бошқа табиат маҳсулотлари намоён бўлган тақдирда корхона раҳбарияти уларни сақлаш ва кейинчалик қазиб олиниши учун шароитлар яратиш учун жавоб беради.


Юқорида санаб ўтилган фойдали қазилмалар топилмалари белгиланган тартибда қидирилиши ҳамда уларнинг захиралари корхона раҳбари томонидан тасдиқланган ва тегишли кончилик ташкилоти билан келишилган махсус лойиҳа бўйича ажратиб олиниши лозим. Лойиҳада фойдали қазилмалар нобудгарчилиги ёки бузилишини бартараф этувчи массивдан ажралиши, транспортда ташиш ва сақлаш усуллари назарда тутилиши зарур. Ҳисоблаш тарозида тортиш йўли билан амалга оширилади.

116. Ушбу бўлимнинг 115-бандида санаб ўтилган, шунингдек, қоплама ва бинокорлик тошларининг қимматли турлари бўйича фойдали қазилма конларини эркин қазиш чоғида қазиб олишнинг уларнинг табиий сифати бузилишига ёки пасайишига олиб келувчи усулларини ҳамда қазиш тизимларини, шунингдек, усулларини қўллаш тақиқланади.



Download 66.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling