Вазирлар маҳкамасининг қарори
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
Download 69.22 Kb.
|
ôßÔá¼á ÕᬠԸ½áÞ ÕÒªªáÔ½áÓ¿
- Bu sahifa navigatsiya:
- Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида НИЗОМ I.
- I.Умумий қоидалар
- II. Халқ таълими муассасалари ходимларининг таъриф ставкалари (лавозим маошлари)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-ИЛОВА Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида НИЗОМ I. Умумий қоидалар II. Халқ таълими муассасалари ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари) III. Устамалар ва қўшимча ҳақлар IV. Меҳнатга соатбой ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари V. Халқ таълими муассасаларида меҳнатни нормаллаштиришни ташкил этиш I.Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимни такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ёки аралаш молиялаштириладиган халқ таълими муассасалари педагог ходимлари ва раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди. Ушбу Низомнинг амал қилиши: Бюджет ташкилотлари учун қўлланиладиган ягона тариф сеткаси асосида халқ таълими тизими муассасаларининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига мувофиқ ягона тариф сеткаси асосида халқ таълими давлат бошқаруви органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибига нисбатан татбиқ этилмайди. 2. Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатининг иш ҳақи, базавий тариф ставкасини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади. II. Халқ таълими муассасалари ходимларининг таъриф ставкалари (лавозим маошлари) 3. Халқ таълими ходимларининг лавозим маошлари: Халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади. Базавий тариф ставкаси ягона тариф сеткаси бўйича ставкасини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тариф ставкасига доимий устамаларни, шунингдек, педагог ва раҳбар ходимларнинг айрим тоифалари иш ҳақига қўшилган компенсация тўловларини ўз ичига олади; ходимларига қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади. Халқ таълими педагог ходимларининг базавий таъриф ставкалари: ходимнинг лавозимига; ходимнинг малака тоифасига; халқ таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади. Халқ таълим муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар (тарбияланувчилар) контингентига қараб муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади:
4.Халқ таълими ходимларининг касбий ўсишини рағбатлантириш учун қуйидаги малака тоифалари ва ушбу малакаларни олиш учун ходимларнинг маълумот даражасига қўйиладиган асосий талаблар белгиланади: ўрта махсус, касбий (педагогик ёки бажарилаётган лавозим вазифаларига мувофиқ бўлган) маълумотга эга бўлган, тоифаси бўлмаган ходим; бакалавр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган мутахассис; бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган иккинчи тоифали мутахассис; бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган биринчи тоифали мутахассис; бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган жорий олий маълумотга эга бўлган олий тоифали мутахассис. Халқ таълими ходимларига малака тоифалари бериш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади. 5. Халқ таълими тизимида ходимларнинг базавий таъриф ставкасини ўзгартириш: Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошганда; ходим халқ таълими муассасасида бошқа лавозимга ўтганда; ходимнинг малака тоифаси ўзгарганда (ошганда ёки пасайганда) амалга оширилади. Базавий тариф ставкасини ўзгартириш халқ таълими муассасаси бўйича буйруқ билан расмийлаштирилади. 6. Ходим халқ таълимининг бир муассасида бошқа лавозимга ўтган тақдирда ва шу муносабат билан базавий таъриф ставкаси ўзгарганда меҳнат шартномаси ўзгариши тартибини белгилайдиган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қоидалари қўлланилади (IV боб, 3-§). 7.Умумтаълим муассасаларининг ўрта махсус, касбий ёки олий маълумотга эга бўлмаган, мазкур Низом кучга кирган пайтда педагогик фаолиятни амалга ошираётган педагог ходимлари учун, уларнинг педагогик тажрибасини, шунингдек улар 2006-2007 ўқув йилида маълумот олиш учун тегишли ўқув муассасаларига ўқишга киришларини ҳисобга олган ҳолда, ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаълим муассасаларига педагогик лавозимларга қабул қилишга йўл қўйилмайди. 8. Олий таълим муассасасининг 4-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Download 69.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling