Вазирлар маҳкамасининг қарори
VIII. Халқ таълими бошқарув органларининг
Download 69.22 Kb.
|
ôßÔá¼á ÕᬠԸ½áÞ ÕÒªªáÔ½áÓ¿
- Bu sahifa navigatsiya:
- IX.Директор жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишига ваколатли шахслар масъулияти ва назорат қилиш тартиби
VIII. Халқ таълими бошқарув органларининг
вазифа ва ваколатлари 32. Халқ таълими бошқарув органлари: Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори Давлат бюджети қабул қилингандан кейин ташкилотларга улар ҳаражатларининг белгиланган муддатларда, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма хати билан барча умумтаълим муассасаларига ҳамда молия органларига етказилади; бюджетдан молиялаштириладиган умумтаълим мактаблари таъминотига ҳаражатларнинг йиллик сметаларини молия органларида рўйхатдан ўтказишда тегишли халқ таълими бошқарув органи молия органига белгиланган тартибда ҳар бир мактаб бўйича ушбу ҳаражатларга нисбатан фоиз ҳисобида белгиланган миқдордан келиб чиқиб, Директор жамғармаси маблағларини ажратиб кўрсатган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари йиллик ҳажмини тақдим этади; тизимдаги ҳар бир мактабда Директор жамғармасининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси тўғрисидаги Низом талабларига мос келишини таъминлайди; қайси ташкилотга қарашлилигидан қатъий назар барча умумтаълим муассасалари учун ўқитувчининг касб маҳорати ва самарадорлиги кўрсаткичлари, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар самардорлигини аниқлашда ягона ёндашувга риоя қилинишини таъминлайди; жорий ўқув йили давомида ўкитувчининг педагогик фаолияти самарадорлиги ва юқори натижалари ташқи мониторингини амалга оширади; ўқитувчилар педагогик фаолиятининг самарадорлиги ва юқори натижалари юзасидан танлов асосида ўтказилган ташқи мониторингини натижалари ҳақида Комиссия доимий равишда ёзма маълумот беради. IX.Директор жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишига ваколатли шахслар масъулияти ва назорат қилиш тартиби 33. Халқ таълими бошқарув органлари умумтаълим муассасаларининг устама белгилаш, мукофот (моддий ёрдам) ажратиш ҳақидаги буйруқларини текширишни қуйидаги мақсадларда амалга оширади: ўқитувчиларга пул шаклида устама ажратиш миқдорининг тўғрилиги (педагогик юкламани ҳисобга олган ҳолда белгиланган тегишли базавий тариф ставкаларига нисбатан белгиланган фоиз миқдорининг мувофиқлиги); Директор жамғармасидан бериладиган устамалар билан қамраб олинган ўқитувчилар сони ушбу Низомнинг 31-бандига мувофиқ бўлиши; умумтаълим муассасалари ҳаражатлар сметасида ўтган кварталларда фойдаланилмаган қолдиқ маблағларни жорий кварталда ўқитувчиларга белгиланган устама, умумтаълим муассасалари ходимларига бериладиган мукофот ва моддий ёрдамларни молиялаштириш учун йўналтирилиши. 34. Умумтаълим муассасасининг устама белгилаш ёки мукофот (моддий ёрдам) ажратиш тўғрисидаги буйруғи ўрнатилган тартибларга мувофиқ келмаслиги аниқланган ҳолларда халқ таълими бошқарув органларининг тегишли ходимлари умумтаълим муассасалари директорлари билан тушунтириш ишларини олиб боради, ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатади. 35. Юридик мақомга эга бўлган умумтаълим муассасалари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари ҳамда халқ таълими бошқарув органлари – бюджет маблағларини тақсимловчилар (жумладан, юридик мақомга эга бўлмаган мактаблар ҳам) Директор жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланиши, шунингдек, устама ва мукофотлар (моддий ёрдамлар) миқдорининг тўғри йўналтирилиши учун жавобгар ҳисобланадилар. 36. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат – тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари Директор жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишини ўрнатилган тартибда текширишни амалга оширади. Download 69.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling