Вазирлар маҳкамасининг қарори


Download 69.22 Kb.
bet10/17
Sana09.04.2023
Hajmi69.22 Kb.
#1343105
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
ôßÔá¼á ÕᬠԸ½áÞ ÕÒªªáÔ½áÓ¿

Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Давлат
тест марказининг
2005 йил 30 декабрдаги 41-сон,
5067-сон ва 84-011375-сон
Қарори билан
Т а с д и қ л а н г а н
Умумтаълим муассасалари тўғрисидаги
Махсус комиссиялари тўғрисида
Н И З О М

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашининг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» ги қарорининг 5-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари қошидаги маҳсус комиссиялар (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) фаолиятини ташкил қилиш тартибини, шунингдек, умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси (кейинги ўринларда директор жамғармаси деб аталади) ҳисобидан алоҳида ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ойлик устама белгилаш йўли билан моддий рағбатлантиришни ташкил қилиш тартибини белгилайди.




I. Умумий қоидалар.

1. Умумтаълим муассасалари қошидаги Махсус Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ўз фаолиятини мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида олиб боради.


2. Комиссия фаолиятининг асосий тамойиллари: қарорларини қабул қилишда ҳолислик, очиқлик ва ошкоралик ҳисобланади.
3. Комиссия фаолиятини назорат қилиш қонунчиликда ўрнатилган тартиб асосида амалга оширилади бунда Давлат ҳокимлик органлари, жумладан, халқ таълим бошқарув органлари ва молия органларининг умумтаълим муассасаларининг Комиссиялари фаолиятини, жумладан, ўқитувчиларнинг ўқув – тарбиявий ишлар бўйича фаолиятини баҳолаш ҳамда улар томонидан ўкитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига устама белгилаш бўйича қарор қабул қилиш ва Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантиришнинг бошқа кўринишларини жорий этиш бўйича фаолиятларига аралашишларига йўл қўйилмайди.
4.Ушбу Низом фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414 – сон қарорига мувофиқ амалга оширилувчи умумтаълим муассасалари ходимлари меҳнатини умумтаълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантиришга жорий қилинмайди.

Download 69.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling