Вазирлар маҳкамасининг қарори


II. Комиссиянинг асосий вазифалари


Download 69.22 Kb.
bet11/17
Sana09.04.2023
Hajmi69.22 Kb.
#1343105
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
ôßÔá¼á ÕᬠԸ½áÞ ÕÒªªáÔ½áÓ¿

II. Комиссиянинг асосий вазифалари.

5. Комиссияга қуйидаги асосий вазифалар юкланади:


Ушбу комиссия тузиладиган халқ таълими тизимидаги умумтаълим муасасасида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275 – сон қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан ишларни ташкил қилиш;
умумтаълим муассасаси сметасида Директор жамғармасини ривожлантириш ҳамда ушбу маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқ сарфлаш устидан назорат олиб бориш;
мукофотлашга ва тарбиявий жараён амалга оширилиши сифати ҳамда синфдан ташқари ишларга, касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ ҳиссаси, юқори натижага эришиш ва таълим сифати учун бериладиган устама ҳақларга лойиқ педагог ходимлар номзодини аниқлаш ва тасдиқлаш;
педагог ходимларнинг базавий таъриф ставкасига нисбатан Директор жамғармасидан тўланадиган мукофот ва устама ҳақнинг аниқ тури ва миқдорини белгилаш;
умумтаълим муассасалари ходимларини муассаса ривожланишига қўшган шахсий ҳиссаси ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун бир лавозим окладигача бўлган миқдорда мукофотлаш;
умумтаълим муассасалари ходимларига истисно ҳолларда уларнинг мурожаати ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича моддий ёрдам кўрсатиш (яқин қариндошлари вафот этганда, оғир жароҳат олганда, оғир касал бўлганда, фавқулодда ҳодисалар юз берганда);
педагог ходимларига устама ҳақ тўлаш ва умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатишда ҳолисоналик ва ошкораликни таъминлаш;
устама ҳақ ёки мукофот пули миқдорини ҳолисона белгилаш ҳар бир педагог ходим фаолияти натижалари мониторингини ташкил қилиш ва ўтказиш, улар томонидан ўтказилган синфдан ташқари ва тарбиявий ишлар самарадорлигини баҳолаш, улар ўқитаётган ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларининг давлат таълим стандартлари талабларига мос келишини аниқлаш.


III. Комиссия структураси ва таркиби

6. Комиссия қайси ташкилотга қарашлилигидан қатъий назар барча турдаги умумтаълим муассасаларида ташкил қилинади.


Ушбу Низом жорий қилинадиган умумтаълим муассасаларига ўқувчиларнинг таълим тайёргарлиги умумий ўрта таълим Давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга ошириладиган барча тур ва номдаги умумтаълим муассасалари ва мактаб-интернатлар киради (бундан кейин – умумтаълим муассасалари).
7. Махсус комиссия таркиби умумтаълим муассасаси раҳбари буйруғи билан камида етти миқдорида тасдиқланади ҳамда қуйидаги вакиллардан шакллантирилади:
мактаб директории – Комиссия раиси;
ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари, мактаб ички мониторингини ташкил қилишга масъул – Комиссия масъул котиби;
умумтаълим муассасаси педагогик кенгаши қарори билан вакил қилинган камида икки нафар ўқитувчи
мактаб касаба уюшмаси ташкилоти раиси;
умуммактаб ота-оналар кўмитасининг камида икки вакили.
8. Комиссия аъзолари сон таркиби мактаб ўқувчилари контингенти (ўқувчилар сони) ни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади:
400 нафаргача ўқувчи – камида 7 нафар Комиссия аъзоси;
401дан 880 нафаргача – камида 9 нафар Комиссия аъзоси;
881дан 1600 нафаргача – камида 11 нафар Комиссия аъзоси;
1600 дан ортиқ – камида 15 нафар Комиссия аъзоси.
9. Комиссиянинг доимий фаолият юритувчи ишчи органи 3 нафар педагог ходим ва мактаб ота-оналар кўмитасининг 2 нафар вакилидан ташкил топган мониторинг гуруҳи ҳисобланади. Гуруҳ таркиби Комиссиясининг баённома қарори билан белгиланади ва мактаб директори буйруғи билан тасдиқланади.

IV.Комиссия фаолиятининг тартиби ва мазмуни


10.Комиссия:
Ҳар бир педагог ходимнинг касб маҳорати ва ўтган ўқув йилидаги ўқув-тарбия фаолиятида эришган натижаларини таҳлил қилади ва баҳолайди;
Ҳар бир ўқитувчи учун унинг ўқувчилари эгаллаши керак бўлган билим, кўникма ва малакалар даражаси, уларнинг синф ва ўқув фанларига мос давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ бўлишини белгилайди;
Тарбиявий ва синфдан ташқари ишларни самарали амалга ошириш, касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ ҳиссаси, юқори натижа ва таълим сифати учун ойлик устама ҳақларни белгилашга ўқитувчилар номзодини аниқлайди;
Ҳар йили 1 июлгача ҳар бир ўқитувчига кейинги ўқув йили учун устама ҳақнинг аниқ тури ва миқдорини белгилайди;
Ўқув йили бошлангунга қадар педагогик кенгашда мактаб педагогик жамоасига Директор жамғармаси ҳисобидан устама белгилаш тўғрисида қабул қилинган қарор юзасидан ахборот беради:
Навбатдаги ўқув йили давомида ойлик устама ҳақ белгиланган ўқитувчиларнинг педагогик фаолияти натижалари мактаб ички мониторингини тизимли равишда амалга оширади;
Бир марталик мукофот ва моддий ёрдам кўрсатиш учун педагог ва бошқа ходимлар номзодини, шунингдек, мукофот миқдорини белгилайди;
Мониторинг натижаларини доимий равишда ўз мажлисларида кўриб чиқади, ўқитувчиларга устама белгилаш ҳақидаги олдинги қарорларни сақлаб қолиш ёки ўзгартиш киритиш юзасидан қарор қабул қилади, қабул қилинган қарор тўғрисида мактаб педагогик кенгашига ахборот беради;
Зарур ҳолларда ўкитувчиларга ўқув йили бошида белгиланган устама ҳақ миқдорига муддатидан олдин ўзгартириш киритиш ҳақида қарор қабул қилади;
Умумтаълим муассасалари ходимларига мукофот ва моддий ёрдам кўрсатиш масаласини кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.
11.Комиссия унинг раиси буйруғи билан чиқарилади ҳамда ўз мажлисларини ҳар ярим ўқув йилида бир марта, шу жумладан, янги ўқув йили бошлангунга қадар ўтказади.
Бундан ташқари, зарур ҳолларда Комиссия раиси буйруғи ёхуд икки ёки ундан ортиқ комиссия аъзоларининг таклифига биноан Комиссия мажлиси ўқув йилининг бошқа вақтда ҳам ўтказилиши мумкин (1 сентябрдан кейинги йилнинг 31 августигача бўлган давр ўқув йили ҳисобланади).
12.Масъул котиб Комиссия мажлисини ўтказиш учун бўлган ҳужжатларни тайёрлайди. Мажлисга уч кун қолгунга қадар кечиктирмасдан уларни Комиссия раисига ва аъзоларига тақдим этади, ҳужжатларни юритиш ва сақлашни таъминлайди. Комиссия раисининг кўрсатмаси бўйича ўқитувчилар ва таълим муассасасининг бошқа педагог ходимлари касбий фаолияти натижалари мониторингини ташкил қилади ва ўтказади.
13.Комиссия мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганида ҳақиқий ҳисобланади. Бунда мактаб, касаба уюшмаси ташкилоти раиси ва мактаб ота-оналар кўмитаси вакиллари иштирок этиши шарт. Комиссия қарори мажлисда иштирок этган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Комиссия аъзоларининг овозлари тенг келиб қолганида, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссия аъзосига мукофот бериш ёки устама ҳақ белгилаш ҳақидаги масала кўрилаётган ҳолатда ушбу комиссия аъзоси овоз беришда иштирок этмайди, бу ҳақда Комиссия мажлиси баённомасига махсус ёзма равишда қайд этилади.
14. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади, йиғилишда иштирок этган Комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда умумтаълим муассасаси муҳри билан қонунийлаштирилади.
15. Комиссия қарори уч нусхада расмийлаштирилади. Бир нусха мактаб раҳбарида, иккинчиси Комиссия котибида сақланади ва учинчи нусхаси юқори ташкилот (туман, шаҳар) ХТБ га тақдим этилади. Мукофот ва устамаларнинг ҳолис, очиқ ва тўғри белгиланиши учун масъуллик шахсан Комиссия раҳбари зиммасига юклатилади.
16. Директор жамғармаси ҳисобидан моддий рағбатлантиришнинг барча турлари Комиссия йиғилиши қарори, унга мувофиқ қилинган умумтаълим муассасаси директорининг буйруғига асосан ишлаб чиқилади. Умумтаълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш ҳақидаги буйруқларнинг нусхалари халқ таълимининг тегишли юқори бошқарув органларига тақдим қилинади.
17. Ҳар бир умумтаълим муассасасида, муқаррар тартибда ходимлар кўриши учун қулай бўлган жойда Комиссия қарори ва уларнинг сабаблари ҳақидаги ахборотлар акс этган махсус стенд ташкил қилинади.(Жумладан, таълим жараёни натижалари, ўқитувчилар амалга оширган ўқув-тарбия фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари ва ҳоказо).



Download 69.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling