Вазирлар маҳкамасининг қарори
VII. Ўқитувчиларга устама белгилашда қўлланиладиган
Download 69.22 Kb.
|
ôßÔá¼á ÕᬠԸ½áÞ ÕÒªªáÔ½áÓ¿
VII. Ўқитувчиларга устама белгилашда қўлланиладиган
услублар ва мезонлар 25.Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига тарбиявий ва синфдан ташқари ишларни амалга оширгани, ёш авлодни тарбиялашга қўшган аниқ ҳиссаси учун устама белгилашда махсус комиссия қуйидаги мезонларга асосланади:
Умумий миқдорда 85 ва ундан юқори баллга эришган ўқитувчига тарбиявий ва синфдан ташқари амалга оширган ишлари учун базавий тариф ставкасидан 15 фоиз устама ҳақ белгиланади. Умумий миқдорда 70 дан 84 баллгача эришган ўқитувчига тарбиявий ва синфдан ташқари амалга оширган ишлари учун базавий тариф ставкасидан 10 фоиз устама ҳақ белгиланади. 26.Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ шахсий ҳиссаси, юқори самарадорлик ва таълим сифати учун устама белгилашда маҳсус комиссия қуйидаги мезонларга асосланади: Тарбиявий ва синфдан ташқари ишларнинг самарадорлиги ва сифати; Касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ шахсий ҳиссаси, юқори самарадорлик ва таълим сифати; Синф раҳбарликнинг самарадорлиги; Таълим муассасаси ривожига қўшган ҳиссаси; Ўз билим ва кўникмасини мунтазам ошириши, касбий маҳорат ва малаканинг ўсиши; Таълим муассасаси жамоатчилик ҳаётидаги иштироки; Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари (бундан кейин – УУТ ДТС) талабларига ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари (бундан кейин – БКМ) нинг мослик даражаси; Ўқувчилар билимидаги узилишлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича фаолиятнинг самарадорлиги ва педагогик мақсадга мувофиқлиги; Ўкувчиларнинг индивидуал ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган ўқув тарбия жараёнини ташкил этиш; Дастурга мос билимлар ўзлаштирилиши даражаси бўйича барқарорликни таъминловчи педагогик фаолиятнинг юқори даражаси ҳамда баҳолашнинг рейтинг усули ва тест натижаларига кўра аниқланадиган таълим сифати, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ўқувчилар билан индивидуал ишлашни ташкил қилиш; Ўқитувчининг илғор методик ва педагогик технологияларни муваффақиятли қўллаши, ўқув тарбиявий ишларнинг замонавий шаклларини жорий этиши. 27.Ўқитувчи касб маҳоратининг санаб ўтилган мезонларга мувофиқ келиши ижобий баҳоланганда, мазкур Низомнинг У1 бўлимидаги талабларга мувофиқ ҳолда белгиланган ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларнинг УУТ ДТС га мос келиши даражасига боғлиқ ҳолда ўқитувчиларга қуйидаги мезонларга(ўқувчиларни баҳолаш тизимидан қатъий назар) мос ҳолда қуйидаги миқдорда устама ҳақ белгиланади:
28.Ўқитувчига ўрнатилган тартибга мувофиқ берилган тоифа даражаси, касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ шахсий ҳиссаси, юқори натижага эришиш ва таълим сифати учун белгиланадиган устамага асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. 29.Ўқитувчининг ўқувчилар билимидаги узилишлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича фаолиятининг самарадорлиги ва педагогик мақсадга мувофиқлигини баҳолашда қуйидагилар ҳисобга олинади: ўқитаётган фани бўйича ўқитувчининг уз билимларининг УЎТ ДТС талабларига мос келиши; ўқитувчининг дарс ўтишга тизимли тайёрланиши сифати; таълим тайёргарлиги даражасини жорий ва оралиқ назорат қилишни режалаштириш ва ташкил қилишнинг замонавий методларини эгаллаш, ўқувчилар билимларини холисона баҳолаш; ўқитувчи ўқитиш жараёнида суст ўзлаштирувчи ўқувчиларнинг билимларини, УЎТ ДТС талаблари даражасига кўтариш бўйича тўлдирувчи таълимни ташкил қилиш. 30. Ўқитувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўз қобилиятини намоён қилиш ва ривожлантиришга йўналтирилган ўқув- тарбия жараёнини баҳолашда қуйидагилар ўрганилади: ўкувчиларнинг ўқитилаётган фани бўйича билим, кўникмалари ДТС талаблари даражаси кўрсаткичидан ошириш учун ўқитувчи тадбиқ этадиган таълим бериш тизими; дарсларда УЎТ ДТС да кўзда тутилган, мураккаблик даражасидан юқори дидактик ва бошқа қўшимча топшириқли тарқатма материалларни мақсадга мувофиқ ҳолда қўллаш; УЎТ ДТС талабларидан юқори БКМни объектив баҳолаш методикасини эгаллаш; ўқитаётган фани бўйича ўқитувчиларнинг синфдан ва дарсдан ташқари фаолияти самарадорлиги (факультатив, тўгарак, секция ва ҳ.к.) машғулотларини ташкил қилиш); ўқитувчининг ўқувчилар билан индивидуал ишлаш шакл ва методлари, ўқитаётган фанига қизиқиш уйғотиш маҳорати. 31. Базавий тариф ставкаларига алоҳида ўрнак кўрсатган ўқитувчиларга ҳамда уларнинг ўқув-тарбия фаолиятига қўйилган баҳолар асосида белгиланган ҳар ойлик устама ҳақлар ўқитувчилар умумий сонининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда белгиланади. Download 69.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling