Вазирлар маҳкамасининг қарори


V.Ҳужжатларни комиссия кўригига тайёрлаш ва тақдим этиш


Download 69.22 Kb.
bet12/17
Sana09.04.2023
Hajmi69.22 Kb.
#1343105
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ôßÔá¼á ÕᬠԸ½áÞ ÕÒªªáÔ½áÓ¿

V.Ҳужжатларни комиссия кўригига тайёрлаш ва тақдим этиш.

18. Устама ҳақ белгилаш мақсадида номзодлар рўйҳатига киритиш учун ҳар бир педагог ҳодимга тааллуқли бўлган қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:


маълумотнома – ўқитувчининг тоифа даражаси ва белгиланган шаклга мос педагогик стажи кўрсатилган ҳолда;
таҳлилий жадвал (маълумот) – ўқитувчи томонидан ўтган ўқув йили давомида белгиланган тартибда амалга оширилган аҳлоқий ва тарбиявий ишлари акс эттирилган маълумотлар;
таҳлилий жадвал – ўтган ўқув йилида белгиланган тартибда ўтказилган мониторинг натижалари бўйича ўқувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
маълумотнома – ўқитувчининг касбий даражаси белгиланган тартибдаги талаблар ва мезонларга мос келиши тўғрисида;
гувоҳнома нусҳаси – ўз фани бўйича навбатдаги малака ошириш курсларидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


VI. Давлат таълим стандартларига мос равишда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини танлов тестидан ўтказиш ва баҳолаш тартиби
19. Танлов тести ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларига мос равишда билим, кўникма ва малакалари (кейинги ўринларда БКМ деб аталади) ни акс эттирувчи янги маълумотларни олиш ёки илгари тақдим этилган маълумотларни ҳолис текшириш мақсадида ўтказилади.
20. Бошланғич синф ўкитувчисига ўқув йили натижалари бўйича устама белгилаш ёки уни ўқув даври давомида тасдиқлаш (ўзгартириш) бўйича тест синовлари танлов асосида ўқитувчи раҳбарлик қилаётган синф ўқув режасига 3 та фан, ҳар бир фан бўйича ўкувчиларни қамраб олиш даражаси 95 фоиздан кам бўлмаган ҳолда ўтказилади.
21. Фан ўқитувчисига ўқув йили натижалари бўйича устама алоҳида белгилаш ёки уни ўкув даври давомида тасдиқлаш бўйича тест синовлари, ўкитувчига дарс ўтиш учун бириктирилган барча синфларда қуйидаги қамраб олиш даражаси таъминланган ҳолларда:
тарификация бўйича 4 ва ундан кўп синфларда ўқитувчи ўкитадиган ўқувчилар умумий сонининг камида 50 фоизи.
22. Ўқувчиларнинг тест синовлари мазкур фан бўйича давлат таълим стандартларининг минимал талабларига қатъий амал қилган ҳолда мактабнинг тегишли синфида ўтган ярим йиллик назорат иши амалга оширилади ёки ўқувчиларни назорат сўровдан ўтказиш шаклида ўтказилади.
Ўқитувчига устама ҳақ белгилаш учун ўқувчиларни тестдан ўтказиш комиссия ташаббуси билан ўқув йили давомида бир мартадан ошмаган
ҳолда, қоидага кўра, II ярим йиллик давомида амалга оширилади.
Ўқитувчига устама ҳақ белгилашни тасдиқлаш учун мониторинг давомида ўқувчиларни тестдан ўтказиш комиссия ташаббуси билан ўқув йили давомида бир мартадан ошмаган ҳолда, қоидага кўра, ўқув чоракларидан бирининг якунида амалга ошрилади.
Тест синовлари натижалари Узбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар таълим тайёргарлиги даражаси мактабнинг ички ва ташқи мониторингини амалга ошириш бўйича белгиланган тартиб ва ягона шаклларда рисмийлаштирилади.
23.Ўқитувчига илгари белгиланган устамани тасдиқлаш бўйича ўтказилган ўқувчиларнинг тест натижалари мазкур Низомга мос равишда тақдим этилган таҳлилий жадвал маълумотлари билан таққосланади.
Агар синов натижалари таҳлилий жадвалда тақдим этилган маълумотлардан паст бўлса, ўкув йили охиригача бўлган давр учун устама миқдори мазкур Низомда кўзда тутилган мезонларда белгиланган кўрсаткичгача пасайтирилади.
24.Ўкувчилар танлов синовларининг натижалари умумтаълим муассасасида, шунингдек, (шаҳар) халқ таълим бўлимида юқори ташкилот ва молиявий органларга тақдим қилиш учун сақланади.



Download 69.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling