Вазирлиги фарғона политехника институти


Нефтшлам кўринишидаги нефть чиқиндисини қайта


Download 2.82 Mb.
bet10/27
Sana12.11.2023
Hajmi2.82 Mb.
#1768104
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
Гулноза маг. дисс.

Нефтшлам кўринишидаги нефть чиқиндисини қайта
ишлаш технологияси.
Муаллифлар иштирокидаги лабараторияга олиб борилган илмий тажрибалар натижаси бу муаммонинг техник ечими борлигини исботлаб берди.
Техник ечимнинг моҳияти шундан иборатки, нефтшламни қайта ишлаш учун ацетон билан этил спирти 1:1 моляр нисбатдаги аралашмасидан эритувчи сифатида фойдаланилади. Эритувчи нефтшлам билан биринчи сиғимда аралаштиради. Сўнгра ҳосил бўлган аралашма тиндирилади ва унинг экстрактдан иборт юқори қисми бошқа сиғимга қуйилади. Шундай қлиб нефтшлам биринчи сиғимнинг тубида қолувчи микроэлементлардан иборат механик қоришмаларга ҳомда иккинчи сиғимдаги дизел ёқилғиси ва мазутдан иборат нефть махсулотларининг аралашмасига ажралади. Ажратиб олинган ушбу массалардан эритувчи буғлатилади ва бу буғлар 3 чи сиғимда конденцатланади. Ундан сўнг ажратиб олинган реагеттдан жараён давомида қайта фойдаланиш мумкин. Эриувчидан тозалангандан сўнг микроэлементларнинг механик қоришмаси ўғит сифатида фойдаланиш учун яроқли бўлиб қолади. Нефть махсулотларнинг аралашмаси дизел ёқилғиси ва мазутга ажратиш учун нефть заводларига қайта юборилади. Ўтказилган тажрибаларда техналогиянинг қуйдаги параметрлари аниқланади:

  • экстракни ҳайдаш учун оптимал ҳарорат – 85-950С;

  • 1 кг нефтшламдан ҳосил бўлувчи механик аралашма массаси -380-430 г

- суюқ нефть махсулотларнинг миқдори эса -560-590 мл.


1.3 Нефт шламини экологик тоза қайта ишлаш ва қайта фойдаланиш технологияси.

Мазкур технологиясини моҳияти хар қандай нефт шламини комплекс қайта ишлаш ва қайта фойдаланишдан иборат бўлиб, унга нефт махсулотини тоза юқори қатламини кетма-кет ажратиб олиш ва кейинчалтк кучли электр майдонида нефт шламларининг оғир фракцияларини тоза электроловли ёқиш операциялари киради.


Бу технология захарли нефт шламларини фойдали махсулотга - ёқилғи, иссиқлик ва электр энергияга ўзгартириш учун қўлланса бўлади.
Бу технология нефт омборларидаги нефт шламларини қайта фойдаланиш учун хам нефт махсулотларини қайта чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологиясида хам қўллаш мумкин.
Нефт шламларини тоза ва интенсив утитизациялаш фақатгина нефт сохасининг муаммоси эмас, балки РФ ни хам, бутун дунёни хам глобал экологик муаммосидир.
Маълум-ки, хозирги кунда турли нефтни қайта ишлаб чиқариш корхоналарнинг нафт омборхоналарида фақат РФ бўйича юзлаб миллион тонна захарли нефт шламлари тўпланган. Аслида, бу жиддий муаммо давлатни нефт сохасини стратегик кризисига олиб келиш мумкин. Нефт шламларини замонавий самарали утилизациялаш технологияси йўқ бўлгани учун, улар тўпланган жойларда тупроқ, ер ости сувлари, дарёлар ва денгизларни захарли экологик ифлосланиш хавфи пайдо бўлди. Айрим нефтни қайта ишлаб чиқариш корхоналаридаги нефт омборлари ишлаб чиқариш чиқиндилари – нефт шламлари билан тўлиб кетганлиги туфайли, уларни тўхтатиб қўйиш хавфи хақиқатдан мавжуд. Янги замонавий полигонлар ва нефт шламларини сақлаш омборхоналарни қуриш қиммат ва нефт шламлари билан бўлган муаммони ечмайди.
Бундай кўнгилсиз хулосалар “Нефт билан ифлосланган сувлар, тупроқларни тозалаш ва қайта ишлаб чиқариш ва нефт шламларини утилизациялаш янги технологиялари” (Москва ш, декабрь 2001 й) халкаро конференциясида олимлар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан қилинган ва исботланган.
Нефт шламларини самарали ва тоза утилизациялашни мураккаблиги нимада? Ва нима учун бу муаммо хозиргача тўлиқ ечилмаган?
Гап нефт шламларининг таркиби жуда мураккаблигида, аслида Менделеев жадвалини ярими ва хамма фракцияларни хам осонгина ёқиб ёки қайта ишлаб бўлмайди. Уларни таркибида нефт хам, сув хам, нефт эмулсиялари хам, асфальтлар хам гудронлар ва металл ионлари хам, турли механик аралашмалар хам, баъзида радиактив элементлар хам бўлади. Бундан ташқари, нефт шламлари учта аниқ фракцияга эга: сувли, нефтли ва қаттиқ . Нефт шламлари кўпинча ўзининг таркиби ва сифатига қараб ва дастлабки хом нефтни таркибига қараб хусусиятида фарқ қилади.
Бу масалаларни тўлиқ ечиш учун тўсқинлик қилаётган утилизациялаш ва нефт шламларини қайта ишлаб чиқарадиган мавжуд технологияларни қисқача тахлили қиламиз.
Уларни қисқача биотехнология, кимётехнология, акустик, термик ва тоза оловли технологиялар хамда бирлаштирилган технологияларга бўлиш мумкин.
Шу маълум технологияларни хар бири ўзининг авзаллигига ва камчилигига эга.
Шунга қарамасдан хозир нефт шламларидан реал кўп фойдали махсулотлар олинади, хусусан, товар нефтни, котёл қурилмалари учун ёқилғи, айрим қурилиш материаллари. Нефт шламларини утилизациялаш ва қайта ишлаб чиқаришнинг маълум бўлган технологияларининг умумий камчилиги- бу уларни паст самарадорлиги ва уларга сарфланган моддий энергетик ва сотиш учун молиявий сарф-харажатлар юқори.
Бундан ташқари улар нефт шламларини тўла ва интенсив қайта ишлаб чиқариш ва утиллаштиришга йўл бермайди, айниқса атроф – муҳит учун бениҳоя экологик хавфсиз.
Айнан шу камчиликлар турли нефт шламларини тўлиқ ва интенсив утиллаштириш муаммосини самарали ечмайди.
Бунинг кашфиётчилик вазифамиз нефт шламларининг оғир фракцияларини утилизациялаш ва уларни нефт ва сув-нефт имульсион таркиб билан самарали қайта ишлаш учун муаллиф томонидан аввал ишлаб чиққан экологик электроловли хар қандай чиқиндиларни ёндириш технологиясини қўллаб нефт шламларни тўлиқ утилизациялайдиган янги юқори самарали ва арзон усулни ишлаб чиқишдан иборат бўлган.
Хар қандай моддаларни электролов билан ёндириш технологияни мазмуни ҳар қандай ёқиладиган захарли чиқиндиларни алангаси экологик тоза ёниши учун яхши шароитлар яратишдан иборат бўлиб, чиқиб кетаётган газларни охиригача тозалаш масаласи анча енгиллашади. Электр майдон ҳар қандай углеводородли моддаларнинг радиаллари билан жуда нозик ўзаро таъсир этади(атом – молекуляр даражасида) ва шу билан бирга хар қандай углеводород занжирларга, хусусан, бензоперенга, кучли таъсир этиб,оловда ёниб кетадиган водороз ва электр майдонда зарарсиз карбонат ангидрид газгача тезда охиригача оксидланувчи углеродга парчаланади. Тоза ёнувчи электроловли технология мазкур мақолани муаллифи томонидан патентланган(пат.Р.Ф.№ 2071219, 2125682, 2125168 – ениги ва пат.Р.Ф. №2117870 – чиқиндиларни ёндириш.) бўлиб, етарлича батафсил ЭК ва П ( №3, 11/97 й) ойномасида таърифланган.
Қўйилган вазифа нефт шламларини утилизациялаш ва тоза қайта ишлаб чиқариш тақдим этилган технологиясида қуйидагича амалга оширилмоқда .
Аввал нефт шламдан нефтни тинилган юқори қатлами ажратиб олинади, кучли электр майдонда нефт шламлар чиқиндиларини иссиқлик майдонида бирданига электроловли ёндиришдан тозалайди.
Муаллиф томонидан илгари тақдим этилган электроловли усулнинг асосида ҳар қандай модда ва газни ёниш жараёнига кучли каталитак электрмайдон таъсир этиши ётибди. Юқорида айтиб ўтилган усулни жорий қилиб чиқиндилар, ахлат ва нефтшламларни утилизациялаш учун принципиал янги қурилма ни яратиш мумкин. Унинг афзаллиги: тежамкор (ёқилғи ва электрэнергияни сарфланиши бир неча марта қисқарган) ишлаб чиқаришда арзон ва чиқиб кетаётган газлар экологик тозалаш сифати юқори. Масалан, нефт махсулотлари(нефт шлами хам) ёндирилганда чиқиб кетаётган газлардаги захарли компонентлар кескин камаяди, уларни бошланғич концентрациясидан 70-80% га. Аслида туташ (қурум) тўлиқ йўқ бўлиб кетади-90-95 % гача. Энг муҳими шундай электрловли ёниш жараёнида хар қандай чиқиндилар нефт шлами ёндирилганда улар актив парчаланиб, оловда хамма захарли компонентлар оддий СО,СН,NО йўқ бўлиб кетади; концероген моддалар бензоперин, кескин қисқаради – бир неча марта, хамма хидлар йўқ бўлиб кетади. Бизнинг усулимиз шунга ўхшашлар ичида анча арзон . Чунки бунда каталитик тозалашда қиммат ситемалар қўлланилмайди.
Яъни бу технология ёнаётган чиқиндилардаги , шу жумладан нефт шламларида хам , хамма захарли компонентларни арзон ва оддий парчаланишига таъсир этиши мумкин.
Бу технология қўлланганда шундай экологик тоза электролов билан нефт гиламларни таркиби бўйича конкрет чиқиндиларни қатламма-қатлам ёндириш жараёнида нефт шламларининг таркиби ва миқдори ёниш тезлигини оптимуми ва чиқиб кетаётган захарли газлар минимумига қараб электр майдонда ёнишни активлаштирадиган параметрлар (кучланиш, юқори кучланиш частотаси) ростланади. Бу технологияда бир хил холларда шу жараённи максимал интенсивлаштириш учун нефт шламларининг чиқиндиларини максимал тоза ёндириш мезони бўйича ўзгарувчан электр майдонда ёндирилади.
Айрим холларда нефт шламлари чиқиндиларини чиқиб кетаётгангазларни захарлиги минимал бўлиб, ёнишни максимал интенсивлиги мезони бўйича, нефт шламлари таркиби бўйича танланган, нефт шламлар юзасига перпендикуляр қаратилган майдон кучланиши вектори билан доимий электр майдонда ёндириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Нефт ва таркибида сув нефт эмульсиялик нефт шламларини қайта ишлаб чиқиш технологияси шундан иборатки, нефт шламлар қолдиқларини ёқиш билан бирга нефт шламларини тоза ёндиришда иссиқлик энергиясидан қўлланиб нефт шламлар тепасидан олинган компонентлар (бензин, керосин, соляра....) товар фракциялар бўйича тозаланади.



Download 2.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling