Вазирлиги фарғона политехника институти
Янги технолгик жараённи таърифи
Download 2.82 Mb.
|
Гулноза маг. дисс.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.4 Нефт шламларини ёпишқоқ ва қаттиқ фракцияларини иссиқлик билан суюлтириш.
Янги технолгик жараённи таърифи
Нефт шламларини утилизациялаш бўйича янги технологияни, нефт шламларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва утилизациялаш технологик жараёнларини босқичма-босқич қисқача таърифи қуйидагича. Нефт шламларини утилизациялаш ва қайта ишлаш янги технологияси босқичларини кетма-кетлиги. Аввал нефт омборлари тепасида тиниб турган хом нефтнинг катта (асосий) қисмини насос билан тортиб олиш керак. Шу билан бирга нефт шламлар қолдиқлари фойдали товар махсулотлари – товар ёқилғи, иссиқлик ва электр энергига масалан, бевосита шлам сақланадиган омборхоналар ёнида, ректификацияйўли билан эффектив электроловли технология бўйича қайта ишлаб чиқилади.Буни устига шу нефтни термик ратификатцияси нефт шламлар сақланадиган нефт омборхонаси жойлашган жойда ёки ўзида бажарилса мақсадга мувофиқ бўлади.Охирги вариант нефт шламлар ёндириладиган зонада жойлашган қалқиб турадиган ретификатцион калонна бўлса, мумкин.Бу технологияни батафсил кўриб чиқамиз, кейин нефт қатламидан кейин ёки у билан паралел насос билан нефт шламларини кейинги қатламларини тотиб олиб, центрифугаларда қуритиб, акустик усул билан интенсиф аралаштирилади, қовушқоқлиги кам сув нефтли енгил эмулциялар иссиқлик энергетикаси учун самарали печ ёқилғига айлантирилади, кейин кетма-кет ёки паралел хамма нефт омборларида мавжуд бўлган сув қатламини насос билан тортиб олинади. 1.4 Нефт шламларини ёпишқоқ ва қаттиқ фракцияларини иссиқлик билан суюлтириш. Омборхоналардан дарров насос билан тортиб олмайдиган нефт шламлар фракцияси билан нима қилиш керак? Уларни бевосита омборхоналарда нефт шламларини бмр қисмини ёқиб иссиқлик билан ишлатиш лозим . Бунинг учун шу нефт шламлар омборхоналарда хам нефтни маълум қисмини шу мақсадда қолдириб, ёпишқоқ ва қаттиқ фракцияларни суюлтириш учун омборхонанинг сиртида ёндирилиб электр майдонда экологик тоза ёндириш натижасида олинган иссиқлик билан юмшатилади. Нефт шламларини қуюқ , ёпишқоқ ва қаттиқ фракцияларини шундай иссиқлик билан суюлтириш жараёнида омбордан ташқари уларни қисман насос билан тортиб олиш ва кейинчалик энергетик капсулалар ва нефт шламларини қаттиқ смоладор фракциялардан тайёрланган брикетларга қадоқлаб кейинчалик ёқилғи сифатида ишлатиш имкони туғилади. Нефт шламларнинг фракциялардан шундай ёнувчан капсула ва брикетлар тайёрлаш каммерция нуқтаи назардан жуда фойдали ва перспектив. Бу брикетларни кейин енгил нефт шламлар эмульсияси фракцияларини ёқиш натижасида олинган иссиқлик билан қуритиб упаковкалаб, омборхоналарга жойлаштирилади. Download 2.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling