Вазирлиги фарғона политехника институти


Download 2.82 Mb.
bet14/27
Sana12.11.2023
Hajmi2.82 Mb.
#1768104
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
Гулноза маг. дисс.

Қисқача мазмуни
Шундай қилиб, юқорида айтиб ўтганимиз бўйича, нефтшламларнинг барча фракцияларини тоза электроловли йўл билан иссиқлика ва электр энергияга утилизациялаш йўли билан, қайта ишлаб чиқариш, утилизациялаш ва фойдали қўллаш бўйича янги технологик жараён тақдим этилган. Шу билан бирга нефтшламларни қуюқ қуритилган ва қаттиқ фрацияларни самарали ёқилғи брикетлар сифатида фойдали қўлланади. Шу революцион технологияни қўллаган холда зарарни фойдага айлантириш перспективаси бўлади – нефтшламларни самарали ва тез утилизациялаб фойдали қўллаш – яъни нефт саноатининг актуал муаммосини ечиш.
Нефтшламларни қайта ишловчи учфазали центрифуга декантери ZA 18-4.





    • Центрифуга ишлаб чиқарувчи етакчи ташкилотлардан бири.

    • Нефтшламни 3 фазага ажралиши – сув, мехсуюқликлар ва углеводородлар.

    • Тайёр махсулот ишлаб чиқариш қуввати 27 куб метр/соат.

    • Оловга қарши мосламалар.



1.7 Нефтшлам махсулотларини қайта ишлаш усуллари.
Берилган усуллар нефтни қайта ишлаш ва нефт қазиб олиш, бундан ташқари нефт базаларида қўлланилади. Нефт шалмини аралаштириш йўли билан (зарур холатларда нефт билан қориштириш), нефтни бошланғич холатига нисбатан 20% гача қориштирилган холатда, шламни пар билан ишловчи иситкичлар ёрдамида , шу билан бир вақтни ўзида парни сепиш ва гомоген холатни таъминлаб мажбурий циркуляциялаш усуллари билан олинади. Тайёрланган шлам насослар ёрдамида декантерга узатилиб, механик йўл билан уни турли зичликдаги қоришмалар – нефт, сув ва нефт қолдиқлари фазалари , бу қолдиқларни хом ашё резервуарларига қайта узатилиб, қўшимча ишлов берилади ва алохида сув, қаттиқ фазаларга ажратилади. Нефт шламини қиздириш учун парни циклини нефт таркибида мавжуд бўлган йўлдош газлардан фойдаланилади, бу газлар нефтни термик ишлов бериш даврида хосил бўлади ёки термодеструктив жараён эвазига олиниши хам мумкин, бу усул ёнилғи – технологик газ 50-700 С температура ва 3 – 5 кг/м2 босимга эга бўлади. Газни ёқишдан аввал уни температураси 1000 С га етказилади. Газни 10 – 40 % қисмини прогенераторда ёндирилади, 60 – 80 % қисмини техналогик жихозларда ёндирилади. Техник натижаларни кўриб чиқиладиган бўлса энергия сарфи, ишлаб чиқарилаётган махсулот таннархи хам ашё таркибидаги йўлдош газлардан фойдаланиш, зарарли чиқиндиларни ажралиш пасайишига ва таъбиий мухитга чиқинди чиқиши камайишига олиб келади. Юқорида кўриб ўтилган усуллардан ҳозирги кунда фойдаланиб келинмоқда. Лекин бу усуллар фақат экологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бўлиб, қимматбаҳо енгил фракцияли нефт махсулотларини исроф бўлишига олиб келади.

Download 2.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling