Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
объектив томонига фаннинг предмети, шу дарснинг хусусиятлари, мавзунинг мазмуни кирса, субъектив
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
объектив томонига фаннинг предмети, шу дарснинг хусусиятлари, мавзунинг
мазмуни кирса, субъектив томони шу фанни ўқитувчи томонидан ўзлаштиришидир. Ундан ташқари методик жиҳатдан тайёргарлик натижаси индивидуал методик принципи, услублар ва уни ўқув тарбия жараёнида қўллаш кабиларни ҳам ўз ичига олади. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва дарс бериш услубини танлаганда, ўқув жараёнида олий ўқув юртида мутахассис тайёрлаш билан бирга ёшларнинг дунёқараши етук, аҳлоқий пок, ўз юртининг ватанпарвари бўлишини ҳамда байналминаллик руҳини сингдириш зарурлигини ёддан чиқармаслик керак. Ўқитувчининг шахси унинг психологик сифатлари, назарий ва методик жиҳатдан тайёргарлик даражаси, дарс бериш методига катта таъсир кўрсатади. Бу услубнинг ўзини дарсда қўллаш турли ўқитувчиларда турлича натижа беради. Дарс бериш услубларининг самарадорлиги ҳақида фикр юритилар экан, ўқитувчининг шахсий сифатларидан илмий услубий тайёргарлиги даражасини ажратиб бўлмайди. Дарс беришнинг жараён сифатида объектив ва субъектив томонларнинг бирлиги кўрилади. Дарс беришнинг объектив томонига ўқитувчига боғлиқ бўлмаган ўрганилаётган фаннинг мазмуни, дарс ўтиш принциплари киради. Дарс беришнинг субъектив томонларига эса: А) ўқитувчининг шу фанни ва унинг мазмунини эгаллагани, билими даражаси. Б) ўқитувчининг услубий тайёргарлиги, методиканинг қонун– қоидаларини қўллай билиш даражаси. В) ҳар бир ўқитувчининг таълим–тарбия жараёнида у ёки бу услубни қўллашдаги индивидуал хусусиятлари. Дарс беришда педагог субъектив омил сифатида намоён бўлади. Кўп жиҳатдан талабаларни ўзлаштириши ўқитувчининг дарс ўтишда танланган услубларига боғлиқ. Ҳар бир ўқитувчи ўзининг индивидуал хусусиятлари билан такрорланмасдир. Бу албатта дарс беришда катта роль ўйнайди. Ҳар бир ўқитувчи ўз қобилиятини дарс беришда намоён қилар экан, у маъруза ва бошқа нутқ сўзларида ўзига хослик бахш этади. Айрим пайтларда субъектив томон ўқув жараёнига путур етказиши ҳам мумкин. Маълум бир мавзуни ёритишда ўқитувчи ўзи яхши билган ёки ўзининг илмий изланишлари 21 билан боғлиқ бўлган, лекин шу мавзуга тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмагансаволга кўп вақт ажратиб, қолган саволларни кўриб чиқиш учун вақт етмай қолиши мумкин. Бу мавзуни баён қилишдаги дидактиканинг изчиллий принципларини бузилишига олиб келади. Шунинг учун дарс ўтганда муҳим вазифа бу субъектив жиҳатлар албатта, объектив жиҳатларга бўйсуниши, айнан шу фаннинг мазмунини очиб беришга хизмат қилиши керак. Бунда албатта тўпланган методик тажриба қўл келади. Ҳар бир ўқитувчи ўзида қуйидаги психологик сифатларни ҳосил қилишга ва ривожланишига ҳаракат қилиши керак. 1. Аудиторияда ўзини эркин тутиш, ўзининг дарс бериш имкониятига ишониши керак. 2. Ўқитувчи гапириб туриб, ўйлашни билиши керак. Айнан ўқитувчилик касбининг, меҳнатининг ва маҳоратининг ўзига хослиги ҳам шундадир. Дарс бериш жараёнида фикрлаш, ўйлаш ва гапириш жараёни қўшилиб кетади. 3. Ўқитувчининг фикрлаши ва шу вақтнинг ўзида уни баён қилиши аудиторияда юз беради. Шунинг учун ўқитувчи унга тикилиб турган кўзлардан қўрқмаслиги керак. Шу билан бирга ўқитувчи аудиториядаги талабалар билан ўзаро боғлиқликни йўқотмаслик хислатларини ҳам ўзида тарбиялаши керак. 4. Ўқитувчи аудиторияда ўтирган талабаларнинг реакциясини, уни ўзгаришини тўғри аниқлаши учун катта кузатувчанлик қобилиятига эга бўлиши керак. Аудиторияни психологик ҳолатини тез илғаши керак (тинчлик, шовқин ва ҳ.к.). Ўқитувчи бир психологик ҳолатдан бошқа ҳолатга осон ўта олиши керак. Ўқитувчининг имони комиллиги, илмий далилларни асослаб беришдаги ишончи, уни фикрининг талабаларга таъсири бир неча маротаба оширади. Ўзига ишониш эса предметни чуқур билиш, ҳар томонлама билимга эга бўлиш, ўз фикрини илмий асослаб бериш қобилиятига эга бўлишдан келиб чиқади. Ўқитувчи ўз мисолида талабаларга меҳнатга муносабатини, жамиятга, атрофдаги ўртоқларига жамоага қандай муносабатда бўлишини кўрсатиши, ўрнак бўлиши керак. Талабаларга таъсир кўрсатиш учун албатта улар ўртасида хурматга эга бўлиши керак. Ўқитувчи воизлик (ораторлик) – маъруза ўқиш қобилиятига эга бўлиши керак. Ўқитувчида артистлик, ўз фикрига маҳлиё қила олиш, ўзини тута олиш қобилияти бўлса, у ҳақиқий талант соҳибидир. Ҳақиқий талантлар эса камёб бўлади. Буюк файласуфлардан Аристотель ҳар бир сўзни қандай айтишни аввал соатлаб ойнага қараб машқ қилган экан. Ўқитувчининг барча фаолиятида самимийлик, ўзига ишонч муҳим аҳамиятга эга. Дарс ўтишдан бошқа ўқув – тарбия фаолиятида қўлланиладиган методлар ўқитувчи билан талаба ўртасида ишчанлик муҳитини яратишда ўз ифодасини топади. Бунда талабанинг фикри ўқитувчи билан бирга кечиши, озгина орқада қолиши ёки озгина олдинга ўтиб кетиши мумкин. Ўқитувчи аудиторияни кўриши, ҳис қилиши, у билан бирга ишлаши керак. Талаба ҳам ўз навбатида билиши керак: ўқитувчи уни кўриб, нима 22 қилаётганини билиб турибди. Албатта тартиб–интизомсиз талабалар бор. Лекин маълумки, талантли ўқитувчилар аудиторияда тартиб сақлай оладилар. Умуман олганда, ўқитувчи дарсни зерикарли бўлмаслигига ҳаракат қилиши ўз маърузасига талаба кўзи билан қараши лозим. Ана шунда ўзининг камчиликлари дарс ўтишда қўллаётган услуби тўғри ёки тўғри эмаслигини тез илғаб олади. Ўз ишига ижодий ёндошиш, ундан ташқари талабалар ҳаётини яхши билиши, талабаларни қизиқтирадиган масалаларни ечишга ёрдам беради. Методикани эгаллаш ўқитувчи учун чуқур қизиқарли, тушунарли тарзда билим бериш асосидир. Олий ўқув юртида ўқитишнинг асосий шакллари икки гуруҳга: аудиторияда ва аудиториядан ташқарида ўтказишга бўлинади. Аудиторияда ўқитишга барча аудиторияда бажариладиган машғулотлар кирса, қолганлари аудиториядан ташқари ўқитишга киради. Аудиторияда ўқитишга маъруза, семинар дарслари, амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, маслаҳат дарслари, жорий, оралиқ, якуний баҳолаш, давлат аттестация комиссиясининг якуний баҳолашлари кирса, аудиториядан ташқари ўқишга ўқув ишлаб чиқариш амалиёти, курс иши, битирув малакавий иши, аудиториядан ташқари бажариладиган мустақил ишлар киради. Ўқув машғулотларининг барча турлари талабаларни аввал кўриб ўтганимиздек, билишнинг энг юқори босқичи баҳолаш даражасигача кўтарилишини таъминлашдир. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling