Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

 
 
 


187 
2. “Бизнес ва тадбиркорлик” мавзуcини ўқитишда мақсадли 
дифференциал технологияларни қўллаш 
Энди мазкур мавзуни семинар машғулоти мисолида дарс ўтиш 
услубиётини келтирамиз. Семинар машғулоти аниқлаштирилган мақсадли 
дифференциал технология асосида ўтилади.. 
Мавзу. Бизнес ва тадбиркорлик. 
(2 соатлик семинар машғулоти мисолида) 
Дарснинг мақсади: Талабаларни маърузада олган билимларини: бизнес, 
тадбиркорлик, тадбиркорлик ва мулк, тадбиркорлик тамойиллари, гуруҳлари, 
фирмалар 
каби 
иқтисодий 
тушунчаларни 
қай 
даражада 
ўзлаштирганликларини назорат қилишдан иборат. 
Дарснинг бориши: 
Ташкилий қисм: талабалар билан саломлашиб, аудиториянинг умумий 
ҳолатини, талабаларнинг дарсга тайёргарлигини назорат қилиш, йўқлама 
қилиш. 
Асосий қисм: Аввалги дарсларда ўтилган мавзуларни такрорлаш ва 
мустаҳкамлаш ҳамда янги мавзу бўйича семинар саволлари муҳокамаси 
Дарс жиҳозлари: Президент асарлари, буклетлар, фото альбомлар
жадвал ва графиклар. 
Дарсда қўлланиладиган воситалар: компьютер, видео кўзгу, проектор, 
мултимедия. 
Дарс ўтишда қўлланиладиган услублар: оғзаки, кўргазмали, амалий, , 
суҳбат, интервью. 
Дарс ўтиш технологияси: аниқлаштирилган мақсадли дифференциал 
технология. 
ИЗОҲ. Аниқлаштирилган мақсадли дифференциал технологияда учта 
табақалаштиришнинг турли даражадаги: “А”, “В”, “С” дастурлари ажралиб 
туради. 
Дастур қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: 
-муайян даражадаги билим, малака ва кўникмаларни таъминлайди; 
-таълим 
олувчиларнинг 
маълум 
даражадаги 
мустақиллигини 
таъминлайди. 
Демак, юқоридагилар асосида дарс ўтиш услубиётини келтирамиз. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling