Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Якуний қисм
«А» ДАСТУРИ
ИЗОҲ: “А” дастури талабаларнинг иқтисодий билимларини тўла англаш, ижодий қўллаш даражасига кўтаради. Бу дастурда ижодий қўллаш истиқболи тобора такомиллашиб борувчи маълумотлар, чуқурлаштирилган материаллар, уларнинг мантиқий асосланганлиги жойлаштирилган. 1. «Шухрат» фермер хўжалиги йил давомида тракторларни ишлатиш учун 2,5 млн, ўғит учун 1,5 млн. уруғли учун 0,5 млн. ер ижараси учун 0,5 млн, транспорт учун 1,5 млн. ёқилғи, электр энергия учун 1,5 млн. иш ҳақи ва у юзасидан бўлган бошқа тўловлар учун 3,0 млн. сўм сарфлади. Жами-13,75 189 тонна пахта ҳосили олди. Бир центнер пахта таннархини аниқланг? Шу фермер хўжалиги пахта сотишдан олган тушуми 13,2 млн сўмни ташкил этди. Хўжалик учун пахта етиштиришнинг рентабеллигини ҳисоблаб топинг. 2. “Қўшчинор” фирмасининг капитали 250 млн. сўм. Унинг йиллик обороти 6 марта кўп бўлади. Ҳар айланиш мобайнида 30 млн. сўм фойда кўрилади. Фирманинг йиллик фойда нормасини ҳисоблаб чиқинг. Ушбу келтирилган масалалар талабалар тамонидан бажарилади ва ечими топилади. Ўқитувчи масалаларни ечишда талаба қандай ёндашаётганлигини назорат қилади, мантиқан фикрлаётганини кузатади ва ечилган масалаларни жавобларини текширади. Талабага тегишли изоҳлар, тузатиш ва тушунтиришлар беради. Якуний қисм: кейинги семинар дарси саволлари берилади ва талабалар билан кейинги дарсгача хайрлашиб, дарс ниҳояланади. Юқоридагилардан қисқача хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, аниқлаштирилган мақсадли дифференциал технологиясидан фойдаланиб иқтисодий билимларни ўқитишда қуйидаги самарадорликка эришилади: -талабада мукаммал иқтисодий билим, малака ва кўникма ҳосил бўлади; -талаба таълим жараёнининг нафақат объекти, балки субъектига айланади; -талабада иқтисодий тафаккур камол топади; -талаба ўйланади, изланади, мушоҳадалайди ва натижада мустақил қарор қабул қилади; -фикрни очиқ баён қилишни ўрганади; -талабаларнинг иқтисодий билимга бўлган қизиқиши кучаяди, иқтисодиётга қизиқиши кузатилади; -иқтисодий таълимда кетма-кетлик юзага келади. Демак, бу каби технологияларни иқтисодий таълим жараёнига жалб қилиш йўлларини белгилаш таълимнинг барча босқичларида унинг самарадорлигини оширишга имкон беради. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling