Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 боб. КАСБИЙ ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ (УСЛУБИЁТИ)


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

1 боб. КАСБИЙ ТАЪЛИМ МЕТОДИКАСИ (УСЛУБИЁТИ)
КУРСИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ИЛМИЙ АСОСЛАРИ. 
Режа: 
1. Касбий таълим услуби курсининг предмети, мақсади ва вазифалари. 
2. Услубиёт (методика)нинг вазифаси. 
3. Дидактика, унинг тамойиллари ва ўқув жараёнини ташкил этиш. 
1.Касбий таълим услуби курсининг предмети, мақсади ва 
вазифалари 
Мамлакатимизда ҳозирги пайтда ёшларга таълим ва тарбия беришга 
алоҳида диққат эътибор қаратилмоқда. Ёшлар бизнинг келажагимиз меваси 
қандай бўлиши эса ҳозирги кундаги парваришимизга боғлиқ. Таълим-тарбия 
жамият тараққиётининг асосидир. Чунки, инсон жамиятдаги барча 
муносабатлар, алоқаларнинг марказида туради. 
Фан-техника ва ахборотдаги революция инсон, унинг илмий-маърифий 
потенциалини ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг ҳал қилувчи омилига 
айлантирди. Келажакда эришишимиз лозим бўлган буюк мақсадларга етишиш 
учун энг аввало юқори малакали, замон талабига жавоб берадиган мутахассис 
кадрлар тайёрлашимиз керак.
Мамлакатимизда қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги қонун» ва 1997 
йилдан кучга кирган кадрлар тайёрлаш миллий дастури бўйича бутун таълим 
тизими ислоҳ қилинар экан, асосий диққат анна шундай кадрлар тайёрлашга 
қаратилган.
Ҳозирги даврда ўқув жараёнини ташкил этиш ўқитувчидан фақат чуқўр 
билимгина эмас, балки педагогик маҳоратга эга бўлишлари, дарс беришнинг 
турли услубларини билиш ҳамда ўз устида тинмай ишлашлари 
(изланишлари)ни талаб қилади. Ҳар бир инсоннинг ҳаёти асосини иқтисодий 
фаолият ташкил этар экан, у албатта ҳар бир одамдан касбий фикрлашга 
ўрганишни тақозо этади. Айниқса, бозор иқтисодиётига ўтиш билан бу талаб 
янада кучаяди. Шунинг учун ҳам фарзандларимизда ёшликдан бошлаб 
иқтисодий фикрлашни ўрганишлари учун, мамлакатимизда ўрта мактабдан 
бошлаб иқтисодий билим асосларини ўрганишга киришилди.
Олий ўқув юртининг талабалари, айниқса иқтисодий йўналишдаги ўқув 
юртининг талабалари эса касбий фикрлашни ўрганибгина қолмай, балки кенг 
доирадаги иқтисодий муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш, иқтисодий 
ривожланиш тенденцияларга баҳо бериш, бу ўзгаришлар келажакда қандай 
натижага олиб келишини кўз ўнгига келтира билишни ўрганиши зарур. 
Бунинг учун эса касбий таълим услубиёти фанини чуқур ўрганиш зарур. 
Шунинг учун ҳам талабалар касбий таълим методикаси фанидан билим 
беришда тўғри методик услуб танлаш муҳим аҳамиятга эга. Дарс ўтишда тўғри 
услуб танланмаса, назарий жиҳатдан ўқитувчининг билими қанча юқори 
бўлишидан қатъий назар кутилган натижани бермайди. Ўқитувчининг билими 
педагогик моҳирлик билан қўшилгандагина ўқув жараёнини самарали ташкил 
этиш мумкин. Бунинг учун аввал ўқув жараёнини ташкил этишнинг турли 
услубларини ва уларни қўллашни билиши керак. Касбий таълим методикаси 


13 
(услубиёти) айнан ана шу мақсадга қаратилган. У касбий фанларни ўрганишда 
қўлланиладиган метод (услуб)лар ва уни дарс жараёнида қўллаш йўлларини 
ўргатади. Метод (юнонча metodos- тадқиқот ёки билиш йўли, назария, 
таълимот) – деганда воқеликни амалий ёки назарий ўзлаштириш усуллари 
тушунилади. Одатда методика (услубиёт) деганда илмий билиш фаолиятининг 
шакллари ва усуллари мажмуи тушунилади. Шундай қилиб методика ўқув 
жараёнини ташкил қилиш шакллари, услублари, қонунлари-қоидалари 
ўрганади.
Дарс бериш методикаси (услубиёти)нинг предмети бу дарс бериш 
(ўқитиш) жараёнини ўзидир. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling