Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14 chapters Bases of pedagogical skill. 166
- 15 chapters A technique of application of new pedagogical technology at study of a theme: "Business and manufactures" 185
- К И Р И Ш
training.
146 13.1. New achievement of process of training 146 13.2. Pedagogical technology: the analysis, synthesis, reflection 149 13.3. Variants of the technological approach in training 156 13.4. Classification of pedagogical technologies 158 13.5. Stages of educational technology and its (her) technique 161 14 chapters Bases of pedagogical skill. 166 14.1. Concept about pedagogical skill 166 14.2. Requirements showed to the person of the teacher in products of the President of Republic of Uzbekistan I.A.Karimov 167 14.3. Perfection of technology of process of training 173 14.4. Essence of pedagogical technology at a new stage of development of education 175 14.5. History of development of the concept of pedagogical technology 180 15 chapters A technique of application of new pedagogical technology at study of a theme: "Business and manufactures" 185 15.1. Use of new pedagogical technology at study of a theme: "Business and manufactures" 185 15.2. Application of target differential technology at study of a theme: "Business and manufactures" 187 9 К И Р И Ш Бугунги кунда мамлакатимиз ўзини оқлай олмаган «режалаштириш» иқтисодиётидан аста-секинлик билан, қадам-бақадам бозор иқтисодиётига ўтиб бормоқда. Бу йўлнинг тўғри эканлигини дунёнинг ривожланган мамлакатлари иқтисодиёти мисолида кўриб турибмиз. Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор муносабатларини жорий қилиш, солиқ, молия ва пул- кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, модернизациялаштириш ва ҳокозолардир. Бу муаммоларни тўла-тўкис ҳал қилиш талаба-ёшларнинг, яъни ҳозирда мактабларимизда таълим олаётган ўқувчиларнинг зиммасига тушади. Улар бу ишларни уддасидан чиқа олишлари учун тинмай изланиши, ўқишлари ва ўрганишлари керак. Ўзбекистон Республикаси учун юқори малакали иқтисодчи кадрлар тайёрлаш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Бунинг учун умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, гимназия, лицей ва коллежларнинг талабалари иқтисодий билим асосларидан бохабар бўлишлари, иқтисодий назария, маркетинг, менежмент тадбиркорлик тушунчалари билан таниш бўлишлари зарур. Ўзбекистон ёш, ривожланаётган давлатлар ичида биринчилардан бўлиб, таълим тизимини ислоҳ қилишга киришди. Республикамизда кадрлар тайёрлаш бўйича 1997 йилда «Миллий дастур» ва «Таълим тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси босқичма-босқич бозор иқтисодиётига асосланган очиқ фуқаролик жамият ва ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидан собитқадамлик билан бормоқда. Ўзбекистон тараққиёт ва ислоҳотларнинг, хусусан таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг ўзига хос жаҳон ҳамжамияти томонидан такрорланмас деб тан олинган йўлини танлади. Бозор иқтисодиётига ўтилиши билан республикамизда иқтисодий фанларни ўрганишга алоҳида диққат қаратила бошланди. Мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар колежларида иқтисодий билимлар ўргатила бошланди. Шу билан бирга иқтисодий фанлардан дарс берадиган мутахассислар, иқтисодчи-педагоглар тайёрлашга киришилди. Шу мақсадда таълим тизимининг барча жабҳаларида иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси курси бўйича таълим бериш асосий вазифа бўлиб қолди. Иқтисодчи-педагоглар тайёрлашда касбий таълим методикаси фани ва уни ўқитиш услубини ўрганиш алоҳида ўрин тутади. Чунки, касбий фанларни чуқур билмай туриб, бошқа иқтисодий фанларнинг ўрганиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам иқтисодчи-педагогларнинг ўзлари бу фанни яхши билибгина қолмай, келажакда анна шу фанни талабаларга ўргатиш малакасига ҳам эга бўлишлари керак. Касбий таълим методикаси фанини ўрганиш бир жиҳатдан осон кўринса- да, иккинчи томондан анча мураккаб бўлиб, кучли ирода ва сабр тоқатли бўлишни тақозо қилади. Таниқли иқтисодчи олим Р.Л.Хайлбронер таъкидлаганидек, бу фанни ўрганиш учун туядек бардошли, авлиёдек сабр тоқатли бўлиш керак. 10 Маълумотлар, далиллар ўзгаришининг қандай натижага олиб келиши, улар асосида тўғри хулоса чиқаришни ўрганиш касбий фанларнинг асосий мақсадларидан ҳисобланади. Иқтисодий фанларни ва “Иқтисодий фанларни ўқитиш услубиёти (методикаси)” курсини ўрганиш талабалар, ўқитувчиларга иқтисодий ҳодисалар, жараёнларнинг иқтисодий мазмунини таҳлил қилиш, ҳамда умумлаштирувчи хулоса чиқаришни қай тарзда амалга ошириш йўл- йўриқларини ўргатади. Маълумки, жамиятнинг ўз олдига қўйган мақсадини келажакда амалга оширадиганлар ёшлар, яъни ҳозирги талабалардир. Шунинг учун ҳам жамиятнинг келажаги қандай бўлиши кўп жиҳатдан уларнинг интеллектуал ва аҳлоқий жиҳатдан қай даражада камол топишларига боғлиқ. Жамият тараққиёти даражаси, ахборотни ҳаддан зиёд кўплиги, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар умуман олганда ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатдики, ёшларни етук, вазиятни тезда баҳолай оладиган, айни шу вазият учун тўғри қарор қабул қила оладиган малакали мутахассис қилиб тайёрлаш учун фақат анъанавий услубларга таяниб, дарс ўтиш етарли эмас. Хозирги пайтда тайёр билимни ўзлаштириш асосий мақсад бўлмай, энг асосийси талабаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, мустақил танлаш ва қарор қабул қилиш кўниикмасини ҳосил қилиш объектив заруратга айланди. Маълумки, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ўз навбатида ишчи кучи малакаси, маҳоратини юқори бўлишини, ишчи кучига бўлган талабнинг ўзгаришига мослашувчан, ўз малакасини оширишга интилувчан бўлишни талаб этади. Бунинг учун талабаларни мустақил изланиш, фикрлаш, турли қарашларни таққослаш, таҳлил қилиш, хулоса чиқаришга ўргатиш лозим. Шунинг учун жаҳон педагогикасида диққат талабаларда ана шу хислатлар, кўникмаларни хосил қилишда дарс беришнинг интерактив методларини қўллаш ижобий натижа беришини кўрсатди. Бу услублар дарс ўтишни диалог тарзида амалга оширишга, айниқса талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлашга қаратилган. Бугунги Олий таълим олиш тизимининг заиф томонларидан бири – Олий ўқув юртларида тайёрланаётган талабаларни олдиндан аниқланган Фан ва техника, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларнинг эҳтиёжига, бир сўз билан айтганда, ҳаёт талабларига қараб ташкил қилинмаганидир. Ўқув юртларимизни битириб, таълим-тарбия олиб чиқаётган ёшларимизнинг олган мутахассислиги ва тайёргарлиги кўп жиҳатдан замон талабларига, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бермаслиги кўзга ташланмоқда. Таълим соҳасида халқаро меъёрлар ва андозалар асосида давлат стандартларини ишлаб чиқмаганлигимиз, шунга қараб, ўқув юртларини замонавий ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаб керакли моддий база туғдириб бермаганимиз, авваламбор, ўқув дастурлари эскича қолиб кетаётгани бугун тайёрланаётган мутахассислар сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. 11 Шунинг учун ҳам Олий ўқув юртлари ислоҳотларини амалга ошираётаганда мана шу ҳолатлардан чиқаётганбаъзи бир нуқсонларга алоҳида эътибор беришимиз зарур. Биринчидан, Олий ўқув юртларини битираётганлар қандай талабларга жавоб беришини аинқлаб олишимиз лозим. Иккинчидан, билимга чанқоқ, билим олишни ўзининг Олий мақсади қилиб қўйган истеъдодли болаларни топиш, танлаш, қабул қилишда объектив, адолатли тизим ва тартиб ўрнатиш, улар етарли маълумот олиши учун барча замонавий имкониятларни яратиб беришимиз керак. Учинчидан, Олий ўқув юртларида қандай ва неча хил мутахассислик бўйича таълим берилиши лозимлигини белгилаб олишимиз керак. Шу жумладан, ҳозир тайёрланаётган 90-100 тага яқин мутахассисликдан қайси бири керагу, қайси бири керак эмаслигини ва Янги замон талаб қилаётган Янги мутахассисликларни аниқлаб олишимиз лозим. Зарур мутахассисликлар бўйича давлат буюртмасини белгилаб олишимиз зарур бугунги кунда 21 мингдан ортиқ талабани давлат буюртмаси асосида (бўйича) Олий ўқув юртларига қабул қилиш белгиланган. Шу борада жиддий ўйлаб, қайси соҳаларга қанча давлат гранти берилади, қайси Олий ўқув юртида, қайси мутахассисликлар тайёрланади-шуни аниқлаб олиш ва шунга яраша давлат маблағини ажратиш зарур. Шу билан бирга, контракт асосида, яъни ўзининг хисобидан билим ва мутахассислик олмоқчи бўлганларнинг ҳам режаларини аниқлаб олишимиз зарур. Тўртинчидан, замон талабларига мос мутахассис тайёрламоқчи эканмиз, биринчи навбатда ўқув юртлиримизнинг шакли, қиёфаси ва таркиби, моддий базаси ҳам замонавий бўлиши шарт. Ўқув юртларининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчиларининг таъминоти ва иш ҳақи ҳам шу жумладан. Бешинчидан, ўқув дастур ва программаларини замонавий талабларга мослаштириб, истиқбол ва келажагимизни кўзлаган холда тузатиб олишимиз лозим ва жорий этишимиз лозим. Бугунги Олий ўқув юртларининг дипломи билан ҳаётга кираётганларнинг ишни ташкил қилиш, маъмурий соҳаларда, маркетинг ва менежмент, педагогика, бошқару, ижтимоий психология ва социология каби фанларда заиф томонлари алоҳида эътибор талаб қилади. Олий ўқув юртини ислоҳ қилаётганда, уларнинг бошқа давлатлардаги Олий ўқув юртлари билан алоқасини мустаҳкамлаш зарур. Ўз домлаларимиз билан чекланиб қолмай, четдан ҳам домлаларни чақиришни йўлга қўйишимиз керак. Энг муҳим масалалардан бири шуки, домлаларнинг савияси ва билимини оширишга шарт-шароит туғдиришимиз керак. Шуларга амал қилиб Узбекистон Республакасида «Устоз» фонди ташкил этилган. Бу фонд таълим соҳасида – ривожланганхорижий мамлакатлар билан тажриба алмашиниш, нуфузли Олий ўқув юртлари (университетлар) билан илмий алоқалар, малака ошириш ва стажировкалар ўтишни ташкил қилишда муҳим рол ўйнайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling