Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

 
Асосий таянч иборалар:
Мустақил иш, илмий доклад, курс иши, реферат, иш тартиби, бўш вақт, 
матн тайёрлаш, ўз устида мунтазам ишлаш, мустақил тайёрланиш, конспект 
қилиш, семинар дарсларига тайёрланиш, курс иши ёзиш, ишлаб чиқариш 
амалиёти. 
 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Талабалар учун мустақил иш бажаришнинг нима аҳамияти бор? 
2. Сизнингча талабалар мустақил ишини қандай ташкил қилгани маъқул? 
З. Курс иши ёзишда талабаларга қандай маслаҳатлар берган бўлар 
эдингиз? 
4. Илмий докладни курс ишидан нима фарқи бор? 
5. Талабалар ўз кун тартибларни режалаштирганда нималарга аҳамият 
беришлари керак? 


140 
12 боб. ИЛМИЙ ПЕДАГОГИК ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ.
ПЕДАГОГИК ЖАРАЁН ВА МУТАХАССИСЛИК 
РЕЖА: 
1. Тарбия жараёнида миллий онгнинг шаклланиши. 
2. Тарбия жараёнининг ўзига хос томонлари. 
3. Илмий педагогик тадқиқот услубларининг илмий манбаларни 
ўрганишдаги ўрни.
4. Илмий тадқиқот усуллари. 
1. Тарбия жараёнида миллий онгнинг шаклланиши 
2006 йил 6 апрель куни Оқсаройда миллий мафкурага бағишланган 
йиғилиш бўлиб ўтган эди. Унда файласуф, тарихчи, сиёсатшунос, социолог, 
психолог, педагог олимлар қатнашган эдилар. Энг муҳими биринчи навбатда 
ўқув юртларида, Олий ўқув юртларида таълим-тарбия олаётган талабаларимиз 
учун ўқув қўлланмалари, дарсликлдар тайёрлаш, уларни амалиётга татбиқ 
қилиш бугунги кундаги долзарб масаладир. Педагогика фанининг бугунги 
кундаги асосий вазифаси талаба ёшларда миллий ғоя ва миллий мафкурани 
шакллантиришдир. 
Президентимиз мустақиллигимизнинг илк паллаларидан бошлабоқ 
халқимизнинг ойдин манзилларга жадаллик билан етишишида – миллий ғоя, 
миллий истиқлол мафкурасининг заруриятини қайта-қайта таъкидлаб 
келади.Миллий ғоя миллатни, халқни улуғ мақсад йўлида бирлаштирувчи, 
жипслаштирувчи қўдрат эканлигини уқтиради. 
Юртбошимизнинг эълон қилинган «Донишманд халқимизнинг 
мустаҳкам иродасига ишонаман» номли суҳбатида турли зарарли, ёд 
мафкуралар таҳдид солиб турган бугунги кунда мукаммал миллий мафкурани 
аҳамияти, фарзандларимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтириш 
зарурати ҳақида батафсил тўхталиб, миллий истиқлол мафкураси 
концепциясида қандай мақсадлар ва қандай устивор ғояларга алоҳида эътибор 
бериш лозимлигини аниқ ва лўнда қилиб кўрсатиб берди. 
Таъбир жоиз бўлса, суҳбатда мафкурамиз концепциясининг тугал шарҳи 
истиқлолимизнинг шижоатли меъмори томонидан чизиб берилган. 
Тил билан тафаккурнинг боғлиқлилиги биринчисини иккинчисисиз 
мавжуд бўлолмаслиги Шарқ фалсафасида ҳам асосий нуқталардан биридир. 
Демак, ҳар бир халқнинг ўхзига хос тафаккур тарзи ҳам мавжуд. Шунинг учун 
ҳам «миллий онг», «миллий тафаккур», «миллий туйғу» каби Олий 
тушунчалар, минг йиллардир истеъмолда бўлиб келмоқда.
Табиийки, миллий тафаккур ривожининг тамал тоши она тилидир. Она 
тилига муҳаббат, она тилида собитлик миллий тафаккур парвозини мунтазам 
таъмин этадиган муқаддаас туйғулардир. Миллий мафкурамиздаги ўзак 
жиҳатлардан бўлмиш миллий ўзликни англаш, яъни аждодларимизнинг Ким 
эканлигини теран идрок этиш, ўз халқининг жаҳон тараққиётидаги ўрнини 
чуқур англаш ва шу халққа мансубликдан ғурурлана билиши чинакам миллий 
тафаккурсиз мумкин эмас. 


141 
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «миллий мафкура – бу халқнинг, 
миллиатнинг ўтда ёнмайдиган ўлмас эътиқодидир». Она тилига мухаббат 
миллий мафкурамизнинг устунларидан бири сифатида анна шундай 
эътиқоднинг фарзандидир. 
Миллий ғоянинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнида олиб 
борилиши лозим бўлган давлат сиёсати тушунчаси жамият ҳамда шахснинг 
муҳим ҳаётий ва миллий манфаатларига зарар келтирадигантурли хавф-
хватарларни аниқлаш, олини олиш билан бирга уларни бартараф этиш бўйича 
фаолиятларни ҳам ўз ичига олади. Талаба ёшларда миллий ғоя ва миллий 
мафкурани шакллантиришда илмий-педагогик тадқиқот методлари қўл келади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling