Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

этиши мумкин эмас. Тажриба шуни кўрсатадики, 17-25 ёш даражасида 
меҳнатни рационал ташкил этганда бир суткада 9 соат унумли ишлаш мумкин 
экан. Ҳаддан ташқари узоқ ўтирадиган бўлса, меҳнат унуми пасаяди, одам 
чарчайди, кейинги кунлари чарчоғи ёзилиши қийин бўлгани сабабли, 
аввалгидай ишлай олмайди. 
Шунинг учун мустақил ишни режалаштирг анда аудиторияда 
ўтказган вақтини ҳисобга олиши керак. Агар, аудиторияда дарс соатлари 6 соат 


134 
бўладиган бўлса, мустақил ишлаш 3 соат, аудиторияда дарс ундан кам бўлса 3 
соатдан кўпрок, агарда кўп бўлса камроқ тарзда режалаштириш керак. 
Шундай қилиб, ҳафталик мустақил иш бажариш вақти 22-24 соат 
атрофида бўлади. Албатта, бу вақт талабани нормал тарзда диққат-эьтибор, 
ғайрат қилиб ишлашини мўлжаллаган ҳолда белгиланади. Лекин реал ҳаётда 
турлича бўлиши мумкин. Бир талаба ўзини зўрлаб дарс тайёрласа, иккинчиси 
қизиқиб вақтини қандай ўтганини ҳам унутиб, предметни ўрганишга илҳом 
билан ижодий ёндашиб киришиб кетади. Учинчиси эса умуман дарс 
тайёрлагиси келмайди. 
Бунга қатор объектив ва субъектив сабабларни келтириш мумкин. 
3. Мустақил ишни ташкил қилишнинг иш тартибини белгилаш катта 
аҳамиятга эга. Мустақил ишларни бажариш учун вақтни семестр давомида 
кунлар бўйича тақсимлаш, уни рационал ташкил қилишнинг муҳим принципи, 
қоидаси ҳисобланади. Гоҳ умуман дарс тайёрламай, гоҳ ҳаддан ташқари 
шошиб, шиддат билан, айниқса семестр якунига яқин семестр давомида 
қолдирган, бажармаган ишларни тезда бажаришга ҳаракат қилиши ижобий 
натижа бериши қийин. Бу талабанинг меҳнати самарадорлигини, қилган 
ишидан қониқиш ҳиссини пасайтиради. Одатда талабанинг кун тартибини дарс 
жадвали белгилайди. Лекин кўп нарса талабанинг ўзига ҳам боглиқ. Масалан: 
доклад, реферат, назорат иши, семинар дарсига тайёрланиш ҳар ҳафтада 
маълум вақт ажратилиб, мунтазам равишда олиб борилмаса, кутилган натижа 
бермайди. 
Реферат ёки доклад ёзиш керак бўлса, уни орқага сурмай тезда 
киришиш керак. Бунда ўқитувчи талабага, айниқса, биринчи курс 
талабаларига реферат нима, доклад нима, уни қандай ёзиш, қандай тарзда 
адабиёт танлаш кераклини тушунтириш зарур. 
Адабиётларни танлашда талабаларга касбий таълим методикаси 
фанидан дастур ва семинар дарслари режасида кўрсатилган адабиётларни 
таклиф қилиш мумкин. Ундан ташқари ҳозирги пайтда чоп қилинаётган 
китобларнинг кўпчилигида фойдаланилган адабиётлар рўйхати мавжуд. Ара 
шу рўйхатдан фойдаланиб, зарур адабиётларни кутубхонада, ўқув залида 
бўлса олиб ўқиш мумкин. 
Ундан ташқари республикамизда чоп этилаётган «Бозор, пул, кредит», 
«Иқтисодий ахборотнома», «Жамият ва бошқарув», «Солиқ тўловчининг 
журнали» каби қатор журнал, ҳамда «Мулкдор», «Банк ахборотномаси», 
«Ҳамкор» ва бошқа газеталарни кўрсатиш мумкин. 
Реферат, курс иши, доклад, битирув-малакавий ишни бирданига ёзиб 
бўлмайди. Матнни тайёрлаш учун, аввало, адабиётларни ўқиб чиқиш,ғоя 
ўйлаш, режа тузиш, сўнгра уни қогозга туширишни бошлаг керак. Бу кўп 
босқичли жараён. Талабалар ана шу босқичларни ўтиши натижасида ўз 
фикри, ғоясини ифодалашни ўрганади. Матн эса уларнинг фикри, 
хулосасини ифодаловчи воситага айланади. 
Матн тайёрлашни қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: 
• тайёргарлик кўриш; 
• дастлабки чизгилар; 


135 
• хомаки вариантни ёзиш; 
• камчиликларни тўғрилаш ва матнни кўчириш; 
• таҳрир қилиш; 
• матнни охирги вариантини тайёрлаш. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling