Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Таълим жараёнида талабаларнинг ўзлаштириш даражалари


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

 
3. Таълим жараёнида талабаларнинг ўзлаштириш даражалари 
Талабалар маҳсулдор фаолиятни бажаришда доимо янгиликка дуч 
келади ёки янги объектлар, ҳодиса ва жараёнлар, фаолият методлари вужудга 
келади. Ҳар икки фаолият тури ҳам мустақил равишда ёки ташқаридан 
кўрсатилган таъсир ёрдамида бажарилади. Номаҳсул фаолият йўриқнома, 
луғат орқали ёки ҳаракатларни бажариш қоидалари тўғрисида бошқа бир 
ахборот манбалари асосида кўрсатмасиз бажарилса, маҳсулдор фаолият 
маълум методик кўрсатмалар остида бажарилиши мумкин. 
Профессор Н.Саидаҳмедов юқорида баён қилинган фикрларни ҳисобга 
олган ҳолда ўқувчи-талабаларнинг ўқув материалларини ўзлаштириш 
фаолиятини қуйидаги 4 даража асосида кўрсатган: 
I даража: Ташқи кўрсатма таъсиридаги ҳаракат. Бу фаолият танишув 
даражаси деб номланган. Танишув даражасида ўқувчи- талабанинг билим 
олиш, эслаш қобилияти олдиндан ўзлаштирилган материаллар матни билан 
қайта танишиш асосида амалга ошишини тавсифлайди. Ўқувчи-талабада ўзига 
таниш материалларни фақат маълум вазиятларда, яъни бу материаллар олдида 
турган тақдирда эслаш имкони бўлади. Ўзлаштиришнинг биринчи даражаси 
объектлар, ҳодисалар, жараёнлар тўғрисида умумий тасаввур ҳосил қилиш 
билан чегараланади ва уларни ўқувчи-талабанинг билиб олиши номаълум 
объектлар қаторида кечади. 


124 
II даража: Хотира асосидаги ҳаракат. Бу фаолиятнинг алгоритм 
даражаси деб номланади. Алгоритм даражасида ўқувчи-талабанинг қобилияти 
материалларни ёки унинг алоҳида қисмларини ташқи кўрсатмасиз мустақил 
равишда қайта тиклай олиши билан тавсифланади. Бу ўқувчи-талабалар 
ўзлаштириш даражасининг бирмунча юқори поғонаси бўлиб, ўқувчи-
талабалар ўз хотирасига таянган ҳолда ўқитувчи (педагог) ўргатган ёки 
адабиётлардаги мавжуд материалларни маълум алгоритм бўйича тушунтириб 
бера олади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling