Вазирлиги тошкент фармацевтика институти


-машғулот. Фармацевтика бозорининг конъюктураси


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/42
Sana13.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1354862
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42
Bog'liq
1111маркетинг 10семестр

 


7-машғулот. Фармацевтика бозорининг конъюктураси 
 
Машғулот мақсади 
Талабаларда фармацевтика бозорининг конъюктураси негизи ва аҳамиятини 
шакллантириш. Бозор конъюктураси турлари, статистикаси кўринишлари ва 
кўрсаткичлари билан таништириш. Жаҳон фармацевтика бозори конъюктураси 
хусусиятлари ва ўзига хосликларини кўрсатиш. Ўзбекистон Республикасининг 
фармацевтика бозорини тушунтириш ва тавсифлаб бериш. 
Мавзунинг аҳамияти. 
Конъюнкту́ра (лот. conjunctura, лот. conjungo – “боғлайман, бириктираман”) – 
жамоавий ҳаётда бирор соҳа ёки вазиятда юзага келган ҳолат, шароит. Термин 
кўпқиррали бўлиб, кўпгина соҳаларда, кўпинча иқтисодиётда, молияда, сиёсатда, 
социологияда, 
фалсафада, 
руҳиятшуносликда, 
маданиятшуносликда 
ва 
фармацевтика бўлинмасида ҳам қўлланилади.
Мустақил тайёрланиш учун саволлар 
1. Конъюнктура ҳақида тушунча 
2. Ноқулай конъюнктура ни таърифланг 
3. Бозор конъюнктурасининг кўрсаткичларига таъриф беринг 
4. Бозор конъюнктурасини ўрганишнинг субъектлари қуйидагилар... 
5. Жаҳон фармацевтика бозорининг конъюнктурасини тасвирланг 
6. ЎзР фармацевтика бозори конъюнктурасининг 2015 йилдаги ҳолати. 
Амалий вазифалар 
Вазифа №1. 
Мазкур таъриф қандай таърифга мос келади: “... – бу ўзаро маълум ишлаб 
чиқариш ёки истеъмол табиатига оид хоссалари билан боғланган аниқ бир 
маҳсулотни (ёки маҳсулотлар гуруҳини) сотиш соҳасидир” ? 
Вазифа №2 
Бозорни мажмуавий ўрганиш мазсуни ва йўналганлигига нима кирмайди: 
а) бозорнинг маҳсулотга талабларини ўрганиш; 
б) фирма мақсадларини аниқлаш; 
в) бозорнинг мажмуавий тадқиқотлари; 
г) бозорнинг сегментациясини таҳлил қилиш; 
д) фирма ички муҳитини таҳлил қилиш; 
е) бозорнинг фирмага оид тузилмасини таҳлил қилиш; 
ж) савдо амалиётининг шакллари ва услубларини ўрганиш; 
з) харидорнинг ижтимоий-руҳий хусусиятларини таҳлил қилиш; 


и) фирманинг хўжалик-молиявий ҳолатини таҳлил қилиш? 
Вазифа №3 
Бозорни мажмуавий ўрганишнинг қуйида келтирилган йўналишларидан 
қайси бири таркибида талаб, таклиф ва нарҳлар нисбати муносабатлари 
ўрганилади? 
а) иқтисодий конъюнктурани ўрганиш; 
б) бозор ва маҳсулот талабларини ўрганиш; 
в) бозор сегментациясини таҳлил қилиш; 
г) бозорнинг фирмага оид сегментациясини ўрганиш; 
д) харидорнинг ижтимоий-руҳий хусусиятларини таҳлил қилиш. 
Вазифа №4 
Мазкур таъриф қайси тушунчага мос келади: “.... – бу нарҳларнинг мазкур 
нисбати ва ўзаро муносабатида маҳсулот (корхонанинг аниқ маҳсулоти) 
сотувининг эҳтимолий ҳажми” ? 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling