10- машғулот. Фармацевтик ташкилотлар маркетингининг микромуҳити
Машғулот мақсади
Талабаларда фармацевтик ташкилотлари маркетингининг микро муҳити
тушунчасини ва аҳамиятини шакллантириш. Микро муҳитнинг асосий омилларини
тушунтириш ва тасвирлаш. Маркетинг тизими ички муҳитининг
хусусиятлари ва
тавсифини кўрсатиш. SWOT-таҳлил ўтказишнинг асосий жиҳатларини белгилаш.
Мавзунинг аҳамияти.
Микро муҳит – бу мижозлар билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва
қўллаб-қувватлаш учун корхона раҳбарияти таъсир кўрсатиши керак бўлган
омиллар йиғиндисидир.Ички муҳит корхонанинг
потенциалини унинг ишлаб
чиқариш ва маркетинг имкониятларини тавсифлайди.
Мустақил тайёрланиш учун саволлар
1. Микро муҳит тушунчасига
таъриф беринг
2. Микро муҳит ракурсида ички рақиблар кимлар?
3. Микро муҳитнинг асосий омиллари қайсилар?
4. Макро ва микро муҳитнинг назорат қилинадиган ва
назорат
қилинмайдиган омилларига таъриф беринг
5. SWOT-таҳлилга таъриф беринг.
6. Омилларни санаб ўтинг ва SWOT-таҳлилга таъриф беринг.
Амалий вазифалар
Вазифа №1
Дорихона фаолиятига таъсир кўрсатувчи барча
мавжуд микро омилларнинг
рўйхатини тузинг.
Вазифа №4
Гуруҳларга
ажралинг
ва
келажакда
жаҳон
фармацевтик
соҳасининг
ривожланишига ёки сусайишига таъсир қиладиган микро омиллар рўйхатини
тузинг.
Do'stlaringiz bilan baham: