Вазирлиги


нафардан, 16 марта эгизаклар дунёга келган. Иккинчи хотини 2 марта 3


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/68
Sana28.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1136720
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   68
Bog'liq
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография

нафардан, 16 марта эгизаклар дунёга келган. Иккинчи хотини 2 марта 3 
нафардан, 6 марта 2 нафардан фарзанд совға қилган. 
Демографик жараёнларни назорат қилишни АҚШ профессори 
К.Боулдинг «ХХ асрнинг мазмуни» деб атаган. Бу борада Робиндранат 
Тагор «Туғилишни назорат қилишдаги ҳаракат – буюк ҳаракатдир» дея 
эътироф этган. Ўз даврида демографларнинг умумий қизиқишларини 
«Япон мўъжизаси» ўзига тортди. 1947 йилдан 1961 йилгача бўлган 
даврда Японияда туғилиш икки мартага қисқарди. Туғилишнинг бу 
даражадаги қисқариши деярли барча минтақаларида туғилиш 
кўрсаткичлари юқори бўлган Осиё учун ҳайратланарли эди. Албатта 
бунга мамлакатдаги маданиятнинг ўсиши, саноатнинг ривожланиши 
саноат ишлаб чиқаришига аёлларнинг жалб этилиши ўз таъсирини 
кўрсатди. Россияда биринчи жаҳон уруши арафасида, яъни 1913 йилда 
7235000; иккинчи жаҳон урушидан 15 йил кейин, 1960 йилда 2341000; 
1971 йилда 4372000 бола туғилди. Бу даврлар мобайнида мамлакат 
аҳолиси 80 млн. кишидан ортиб кетди. 
Д.И.Менделеев 39 ёшли онанинг 17 чи фарзанди бўлган. У буюк 
кашфиётни амалга оширганда ака-опаларининг кўпчилиги оламдан 
ўтиб кетганлиги манбаларда қайд этилган. 
 


70 
Савол ва топшириқлар: 
1. Аҳолининг такрор барпо бўлиши деганда нимани тушунасиз? 
2. Демографик жараёнларни назорат қилиш ҳаракатлари қачон бошланган? 
3. Депопуляция нима ва бу жараёнлар қайси мамлакатга хос? 
4. XVIII-XIX асрлардаги демографик жараёнларга тавсиф беринг. 
5. ХХ аср бошларида қандай демографик ўзгаришлар содир бўлди? 
6. Иккинчи жаҳон уруши давридаги сиёсий вазият демографик жараёнларга 
қандай таъсир кўрсатди? 
7. ХХ асрнинг II ярмида демографик жараёнлар қандай кўринишга эга бўлди? 
8. 1960-йиллардаги иммиграция ва эмиграция давлатларига тавсиф беринг. 
9. Реэмиграция нима ва у ҳозирги кунда қайси мамлакатларга хос? 
10. Фан-техника инқилоби аҳолининг такрор барпо бўлишига қандай таъсир 
кўрсатди? 
11. ХХ асрда бошида Европа қитъасида демографик жараёнлар қандай кечди? 
12. Аҳолининг табиий ҳаракатига хос регионал жиҳатларга тавсиф беринг. 
13. Иккинчи жаҳон урушига қадар Марказий Осиё давлатлари аҳолиси сони ва 
миллий таркибига тавсиф беринг. 
14. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда меҳнат ресурсларининг 
жойлашувида қандай ўзгаришлар юз берди? 
15. Аҳолининг табиий ҳаракатига хос умумий хусусиятларга баҳо беринг. 
16. Меҳнат ресурсларининг сифати деганда нимани тушунасиз? 
17. Ўзбекистон аҳолисининг йиллик ўртача ўсишига тавсиф беринг. 
18. Марказий Осиё ва Россиядаги демографик жараёнларга тавсиф беринг. 
19. Қозоғистон аҳолиснинг тарихий таркиб топишининг ўзига хос хусусияти 
нимада? 
20. Миллий озчилик нима ва у давлатчиликнинг таркиб топишида қандай ўрин 
тутади? 
21. Аҳолининг ёш ва жинс таркиби ижтимоий-иқтисодий турмушида қандай 
аҳамият касб этади? 
22. Аҳолининг ёш ва жинс таркибида тавофутларнинг юзага келишига қайси 
омиллар таъсир кўрсатди? 
23. Дунё аҳолисининг ёш таркиби қитъалар бўйича тақсимотига таъриф беринг. 
24. Геосиёсий вазиятлар демографик жараёнга қандай таъсир кўрсатади? 
25. Географик муҳитнинг аҳоли томонидан ўзгартирилишининг доимий 
мақсадларига тавсиф беринг. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling