Вазирлиги
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қаюмов Абдуҳаким Абдуҳамидович Якубов Ўткир Шермаматович Райимжонов Зокир Ҳасанович Аҳоли географияси ва демография асослари
- (Ўқув қўлланма) 5140500 – география ва иқтисодий билим асослари
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қаюмов Абдуҳаким Абдуҳамидович Якубов Ўткир Шермаматович Райимжонов Зокир Ҳасанович Аҳоли географияси ва демография асослари (Ўқув қўлланма) 5140500 – география ва иқтисодий билим асослари Тошкент-2008 2 КИРИШ Ўзбекистон Республикаси - улкан инсон салоҳиятига эга бўлган мамлакатдир. 2006 йилда меҳнат ресурслари сони жами аҳолининг 55,4 фоизини ташкил этди. 2000 йилдан кейинги даврда меҳнат ресурслари сони йилига ўртача 400 минг кишига ортиб бормоқда. Мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш даражаси билан белгиланувчи мазкур омил, ўз навбатида уни ривожлантириш ва тараққий эттиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Айниқса қишлоқ жойларида меҳнат базаларининг асосий муаммоси – иш ўринларининг талаб даражасидан пастлигидир. Бу узоқ даврлар мобайнида, қишлоқ хўжалигининг барча соҳалари етарли даражада ривожланмаганлиги сабабли пайдо бўлган. Бундай номувофиқликлар ишсизлик, ишлашни ҳохлайдиган, лекин турли сабабларга кўра бандлик хизматларида рўйхатга олинмаган меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли тўпланганлиги билан боғланган. Янги иш ўринлари аксарият ҳолларда саноатда, моддий ишлаб чиқаришнинг қишлоқ хўжаликнинг кам даражада боғлиқ бўлган ёки умуман боғлиқ бўлмаган тармоқларида шаклланмоқда. Бу эса, қишлоқ жойларида, яъни ишлаб чиқариш соҳаси тармоқлари кам ташкил этиладиган ҳудудларда бандликни таъминлашнинг сунъий ечимини ҳосил қилиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда ёки меҳнат лаёқатидаги аҳолининг салмоқли қисмини қўшни давлатлар Қозоғистон, Россия ҳудудига ишлаш учун “нолегал” тартибда чиқиб кетиши ҳолларини келтириб чиқармоқда. Бу ўз ўрнида, минтақадаги миграция жараёнларининг фаоллашувига олиб келмоқда. Маълумки, демографик жараёнлар тарихи инсоният тарихи қадар қадимий бўлиб, XIX-XX асрлар давомида анча фаол тус олди. “XIX асрда 50 млн. европалик бошқа қитъаларга кўчишди. Кўчишларининг асосий сабаби, яшаётган жойларида ерларнинг етишмовчилиги ва кўчиб борган жойларида эса ерларнинг арзон баҳоларга сотилишидир. Кўчиб борган муҳожирларнинг кўпчилиги қишлоқ жойларида ўрнашдилар. XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида эса миграция оқими йирик саноатлашган шаҳарларга қаратилди” 1 . Миграция жараёнларини ўрганиш эса узоқ ўттиз йиллик танаффусдан сўнг, 50 йилларда бошланган бўлиб, бу даврда Европадаги Польша, Германия, Чехия, Словакия мамлакатлари ва Россиянинг асосан шарқий қисми аҳолиси миграцияси чуқурроқ тадқиқ этилган. Бугунги глобаллашув жараёни фаол кечаётган шароитда демографик жараёнлар хусусиятлари ўтган асрга нисбатан тубдан фарқ қилади. Яъни ишлаб чиқариш тезлиги ва аҳоли даромадлари юқори, коммуникациялар ривожланган, қулай шарт-шароитларга эга бўлган минтақаларга меҳнат ресурсларининг интилиши билан характерланади. Айниқса, бозор 1 Райимжонов З.Х. Халқаро миграция кеча ва бугун // “Жанубий Ўзбекистонда география мактабининг шаклланиши” Республика илмий-амалий конф. материаллари. Термиз, 2006, 95-96 б. 3 иқтисодиёти шароитида режалаштирилган иқтисодиётдан фарқли ўлароқ, демографик жараёнларга янгича ёндошишни тақозо этмоқда. Мазкур ўқув қўлланмада демографик жараёнларнинг юқорида баён этилганидек, географик омиллар билан боғлиқ хусусиятларига эътибор қаратилиши муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси ҳам барча собиқ “иттифоқ”даги республикалар сингари миграция тарихига эга. Республикада демографик жараёнларнинг назарий ва амалий масалаларига доир қатор тадқиқотлар олиб борилган. Айниқса, давлат мустақиллиги йилларида ушбу муаммоларни тадқиқ этишга олимлардан О.Б.Отамирзаев, А.С.Солиев, А.А.Қаюмов, З.Х.Райимжонов ва бошқалар муносиб ҳисса қўшдилар. Рус олимларидан К.В.Папенов, М.Г.Трудова, В.И.Юшковлар қишлоқ аҳолиси миграциясига оид илмий ишларни амалга оширдилар. Шаҳарлар аҳолиси миграциясини В.И.Староверов (Россия), А.Марянский (Польша), Т.А.Ашимбаев (Қозоғистон) каби олимлар ўрганишган. Минтақа ва алоҳида ҳудудлар миграциясини Ж.А.Зайончковская, В.И.Переведенцев, Л.Л.Рыбаковский каби олимлар чуқур ўрганишган. Бироқ, глобаллашув жараёни фаол кечаётган, ишлаб чиқариш тезлиги ва аҳоли даромадлари юқори, коммуникациялар ривожланган, қулай шарт-шароитларга эга бўлган минтақаларга меҳнат ресурсларининг оқими ортаётган шароитда демографик жараёнларга янгича ёндошишни, демографик жараёнларнинг географик хусусиятларига эътибор қаратилишини тақозо этмоқда. 4 Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling