Вазирлиги
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография
Демография
Д ем ог ра ф ия ст ат ис ти ка си М ат ем ат ик де м ог ра ф ия Т ар их ий де м ог ра ф ия Э тн ик де м ог ра ф ия И қт ис од ий де м ог ра ф ия С оц иа ль де м ог ра ф ия 6 «Аҳоли географияси ва демография асослари» номли курснинг предмети аҳолининг табиий ўсиши ва унинг тақсимланиши билан боғлиқ географик жараёнлардир. Курснинг асосий мақсади қуйидагилар: 1. Аҳоли динамикасидаги ўзгаришларнинг назарий асослари ва бу ўзгаришларнинг иқтисодий ижтимоий турмуш тарзига таъсирини тадқиқ этиш; 2. Ўзбекистондаги демографик ўзгаришларни дунё мамлакатларидаги демографик жараёнлар билан қиёслаш; 3. Аҳолининг табиий ўсиши, миграцияси билан боғлиқ маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш асосида аҳолининг табиий ҳаракати ва миграцияни тартиблаш жараёнларини ўрганиш. Курснинг асосий вазифалари қуйидагилар: 1. Аҳолининг табиий ўсиши ва миграциясига хос ҳудудий хусусиятларни ўрганиш; 2. Аҳолининг кўпайиши ва миграциясини ҳудудий қиёслаш ва ўзгаришлар билан боғлиқ омилларни ўрганиш; Аҳолини ўрганишда тадқиқот усулларини танлаш ва улардан самарали фойдаланиш, таълим олувчи ишининг самарадорлигини оширади. Географик ва иқтисодий тадқиқотларда тадқиқот усуллари диалектик усулларнинг таркибий қисми ҳисобланиб, таълим-тарбия ўқитиш жараёнларидаги методик усуллардан бирмунча фарқ қилади. Бироқ, мавжуд тажрибаларни ўрганиш ва умумлаштириш, кузатиш, экспедиция, анкета сўровлари асосида суҳбат, эксперимент ва тажриба усулларидан географик ва иқтисодий тадқиқотларда ҳам фойдаланилади. Масалан, тадқиқот қилинаётган объект ҳақидаги ахборот ва хизматларни ўрганиб чиқиш усулига ҳар қандай тадқиқотда зарурият туғилади ёки эксперимент ва тажриба усули бугунги кунда иқтисодий ва географик тадқиқотларда кенг қўлланилади. Чунки, иқтисодиётда бирор янгилик ёки моделни тўғридан-тўғри амалиётга тадбиқ этиш мумкин эмас, яъни, агар у тажрибада синалмаган бўлса, соҳада шундай қалтисликларни келтириб чиқарадики, натижада бу қалтисликлар иқтисодиётнинг бирор тармоғини ёки бутун иқтисодиётнинг издан чиқишига олиб келади. Шунингдек, «Аҳоли географияси ва демография асослари» номли курснинг ҳам хусусий методологияси мавжуд бўлиб, бу ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, юксалишида муҳим вазифа бажарувчи инсон омилидан унумли фойдаланишга асосланади. «Аҳоли географияси демография асослари билан» номли курснинг тадқиқот усуллари қуйидагилар: Географик таққослаш усули; Тарихий қиёслаш усули; Иқтисодий-математик усул; 7 Статистик ва кўп ўлчамли статистик усул; Қиёсий ва иқтисодий қиёсий таҳлил усули; Меъёрий-баланс ҳисоби усули; Картографик тадқиқот усули; Социологик сўровлар ўтказиш усули; Омилларни таҳлил қилиш усули; Иқтисодий прогноз усули. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling