Вазирлиги


 §. Демография статистикаси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/68
Sana28.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1136720
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
А А, Якубов Ў Ш, Райимжонов З Ҳ Аҳоли географияси ва демография

3 §. Демография статистикаси 
 
Аҳоли билан боғлиқ маълумотларни тўплаш, илк давлатчиликнинг 
шаклланиш даврларига бориб тақалади. Ҳатто узоқ ўтмишда, яъни Рим 
империяси даврида мамлакат ҳарбий қудратини ошириш мақсадида аҳоли, ёши,
жинси ҳақида дастлабки маълумотлар тўпланганлиги тарихдан ҳаммага маълум. 
Аҳоли ҳақида маълумот тўплаш. 
Демографиядаги 
асосий 
ахборот 
манбалари қуйидагилар: 
1. Ҳар 10 йилда бир марта ўтказилиб турадиган аҳоли рўйхати. 
2. Демографик ходисаларнинг жорий статистик рўйхати (туғилиш, ўлим, 
никоҳ, ажралиш)нинг ҳисоби ва узлуксизлиги. 
3. Аҳоли жорий картотекасининг узлуксизлиги. 
4. Алоҳида ва махсус кузатувлар. 
1. Аҳоли рўйхати бу мамлакат ёки унинг бирор ҳудудида маълум вақтда 
яшовчи аҳоли билан боғлиқ маълумотлар тўплами бўлиб, унда демографик 
ва аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид маълумотлар таҳлили ва 
баҳоси акс эттирилади. Аҳоли рўйхатида қуйидаги масалалар ўрганилади: 
- мамлакат ҳудудидаги аҳоли сони ва жойлашуви, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси, 
аҳоли миграцияси; 
- аҳолининг миллий таркиби, она тили ва мулоқат тили, фуқаролиги; 
- аҳолининг маълумоти, қишлоқ хўжалиги ва саноат ёки хизмат кўрсатиш 
тизимларида бандлиги, даромадлари; 
- оилаларнинг комплекс ва ижтимоий тавсифига кўра тури ва сони; 
- туғилиш; 
- аҳолининг яшаш шароитлари ва б.қ. 
2. Аҳоли табиий ҳаракати ҳодисаларининг жорий ҳисоби – асосан туғилиш, 
ўлим, никоҳ, ажралиш ходисаларининг қайд этилишидир. Аҳоли табиий 
ҳаракатининг жорий ҳисоби икки нусхада қай этилиб, улардан бири архивга, 
иккинчиси эса фуқаролик ҳолатларини умумлаштириш, маълумотлар 
тўплаш ва қайта ишлаш учун статистика муассасаларига топширилади. 
Бироқ, бу маълумотлар жамланган ҳолда ҳам демографик жараёнлар 
интенсивлигини ифодаламайди. Демографик ходисалар ҳажми аҳоли сони 
билан боғлиқ. Масалан, аҳоли зич ҳудудларда иш ўринларининг камлиги ва 
ортиқча ишчи кучларининг тўпланиб қолиши ёки аксинча, аҳоли сийрак 
ҳудудларда иш ўринлариинг кўплиги ва меҳнат ресурсларининг 
етишмаслиги ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. 
3. Аҳолининг жорий картотекасини турли маъмурий давлат органлари 
юритади. Бу картотекалар аниқ мақсадларни амалга ошириш мақсадида 


15 
тузилади ва одатда аҳолининг барча қисмини қамраб олмайди, яъни маълум 
қисмини (микрорайон аҳолиси, баъзи социал гуруҳларни) ҳисобга олади. 
4. Алоҳида ва махсус кузатувлар. Аҳолининг алоҳида гуруҳлари ҳақида 
маълумот олиш ва уни барча аҳоли гуруҳлари учун жорий этишда аҳоли 
рўйхатига нисбатан кам куч талаб этади ва кўпроқ муаммоларни ўрганиш 
имконини беради.
 
Асосий демографик кўрсаткичлар. 
Аҳолига оид кўрсаткичларни иккига 
ажратиш мумкин, улар нисбий ва мутлоқ кўрсаткичлардир.
Мутлоқ кўрсаткичлар маълум вақтдаги демографик ходисалар 
йиғиндисидир ( бу вақт оралиғи кўпинча бир йилни ташкил этади). Масалан, унга 
маълум вақтдаги аҳоли, туғилганлар, ўлганлар сонини киритиш мумкин. 
Шунингдек, мутлоқ кўрсаткичлар орқали аҳоли ҳақида кўп маълумотга эга 
бўлиш қийин. Кўпроқ маълумотга ва таҳлилларга эга бўлиш учун илгариги 
маълумотлардан фойдаланилади. Бу, ўз навбатида, таҳлилий маълумотларга
эришиш ва нисбий кўрсаткичларни ҳисоблаш имконини беради. 
Қиёсий 
таҳлиллар 
учун 
фақатгина 
нисбий 
кўрсаткичлардан 
фойдаланилади. Мазкур кўрсаткичларнинг нисбий деб аталишининг сабаби 
шундаки, улар доимо қайсидир аҳоли сонига нисбатан таққослаш натижасида 
ҳосил бўлади. 
Аҳоли сони кўрсаткичлари. Аҳоли сони - аниқ вақтдаги аҳоли кўрсаткичи 
бўлиб, бу кўрсаткичлар орқали аҳолининг мутлоқ ўсиши, ўсиш тезлиги ва 
аҳолининг ўртача сонини аниқлаш мумкин бўлади. 
Аҳоли сони S, яъни маълум йилдаги аҳоли сонини аниқлаш учун 
1)
2
1
0
S
S
S


- йил бошидаги ва охиридаги аҳолининг мутлоқ 
сони кўрсаткичларидан фойдаланилади. 

)
1
(
2
1
...
2
1
1
1
0







n
S
S
S
S
S
n
n
тенг 
оралиқ 
муддатларда (йил чораклари кўрсаткичлари асосида) ўртача хронологик 
формуладан фойдаланилади. 
3)
ti
ti
si
S




тенг бўлмаган оралиқ муддатларда қўлланиладиган 
формула. 
Аҳолининг табиий ҳаракати. Аҳолининг табиий ҳаракати - туғилиш ва ўлим 
жараёнлари билан боғлиқ аҳоли сонининг ўзгаришидир. 


16 
Табиий ўсиш: Δ

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling