Вазирни улғайтирган маҳаллани биласизми?
Download 120.77 Kb.
|
ВАЗИРНИ УЛҒАЙТИРГАН МАҲАЛЛАНИ БИЛАСИЗМИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нилуфар Ярматова
ВАЗИРНИ УЛҒАЙТИРГАН МАҲАЛЛАНИ БИЛАСИЗМИ? Tарихдан маълумки, эрамиздан аввалги биринчи асрлардан бошлаб бутун Шош водийси катта, қудратли Кушон давлати таркибига кирган. У Сирдарё қуйилишидан то Орол бўйигача чўзилган ҳудудни эгаллаган. Ўша пайтлар бу давлат сарҳадларида ўтроқ-деҳқончилик маданияти жадал ривожланиб, қўшни кўчманчи қабилалар билан яқин алоқа бўлган. Ўша даврга тааллуқли ёдгорликлар “Қовунчи маданияти”, деб аталади. ❗️Мазкур маданият ўчоғи аслида вилоятимизда жойлашганидан хабардормисиз? Янгийўл шаҳридаги “Қовунчитепа” маҳалласида шу номдаги улкан тепалик мавжуд бўлиб, қадимий шаҳар Куркулдак ариғи бўйлаб чўзилган. 1934 йилда Г.В.Григорьев бошчилигидаги экспедиция томонидан тарихий ҳудуд майдони 25 гектар бўлгани, беш метр чуқурликкача маданий қатлам борлиги аниқланди. Манзилгоҳ негизида ғор уйлар бўлиб, олим В.Вяткиннинг таъкидлашича, топилган идиш синиқлари ва ҳайвон суяклари эрамиздан аввалги IV ва эрамизнинг VI-VII асрларига тааллуқлидир. "Қовунчитепа” қишлоғи ўрнида 1934 йили Янгийўл шаҳри ташкил этилади. Янгийўл шаҳридаги мазкур маҳаллада қадимдан новвойчилик, сомсапазлик, тўқувчилик, дурадгорлик, темирчилик ҳунарлари яхши ривожланган. Давлат раҳбари Тошкент вилоятига қилган ташрифида вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳри ўз ҳудудида туризмни қандай ривожлантириши бўйича аниқ иш режасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш шартлиги кўрсатиб ўтилган эди. Шунга кўра, вилоят ва шаҳар масъуллари ҳамкорлигида "Қовунчи тепа"ни "Туризм маҳалласи"га айлантиришга келишилди. Айни дамда ишлар қизғин. 🔰Маҳалладан кўплаб машҳур шахслар етишиб чиққан. Собиқ Ташқи ишлар вазири, айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов, академик Алибек Рустамов, профессор Исмоил Саифназаров, профессор Баҳром Исмоилов, физика-математика фанлари доктори Тўлқин Қорабоев, Ўзбекистон Халқ ҳофизи Очилхон Отахонов, халқаро гроссмейстер Владимир Еген, юридик фанлар номзоди Тохир Мирзаев, иқтидорли рассом ва ҳунарманд Нилуфар Ярматовалар шулар жумласидандир. ❗️Ҳудудда 1 та мактаб, 2 та болалар боғчаси, 1 та автомактаб, Ёнғин хавфсизлиги маркази ва 10 та ишлаб чиқариш корхоналари бор. “Қовунчи тепа” маҳалласидаги аҳолининг асосий даромади ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдандир. ❗️Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 2758 нафар, 0-30-ёшлилар 1130 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 40.8 гектар. Айни дамда: 🔹Маҳалла раиси –Дилшода Маҳмудова 🔹Ҳоким ёрдамчиси – Абдуолим Тўрақулов 🔹Ёшлар етакчиси – Аббос Салимов 🔹Хотин-қизлар фаоли – Камола Жуманова К аналга уланиш: Download 120.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling