Вазиятга инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан баҳо беринг


Download 17.39 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi17.39 Kb.
#1162214
Bog'liq
пк права человека



Казус
1. А давлатида Конституция этник келиб чиқиш бўйича камситишни тақиқлайди. Бироқ мамлакатда этник озчилик ҳаётнинг барча соҳаларида, жумладан, давлат бошқарувида иштирок этиш ва ижтимоий-иқтисодий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқида камситишни бошдан кечирмоқда.
Ҳукумат озчиликнинг ҳукумат таркибида кам сонда эканлигини тан олади, бунинг сабабини этник озчиликнинг саводсизлиги билан боғлиқ дея изоҳлайди. Қонунга кўра, исмини имзолай оладиган ва маҳаллий рўйхатга ўз манзилини ёза оладиган катталаргина овоз бериш ҳуқуқига эга. Бироқ кўпгина этник озчилик вакиллари қандай ёзишни билмайди ва шу сабабли овоз бериш ва сайловларда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Фикрингизча, мазкур ҳолатда инсон ҳуқуқлари бузилмоқдами? Халқаро инсон ҳуқуқларининг қайси нормалари бузилган деб ҳисоблайсиз?


2. А мамлакатда қўшни давлатдан келган кўплаб муҳожирлар мавжуд. Муҳожирларнинг аксарияти қўрғошин руда конларида ишлайди. Шахталардаги мавжуд меҳнат шароитлари ер ости ишларида ишлаётганлар ҳамда яқин атрофда яшовчи болаларнинг соғлиғига ўта салбий таъсир кўрсатиши тўғрисида ишончли тиббий далиллар мавжуд. Миллий иқтисодиёт қўрғошин рудаси экспортига жуда боғлиқ. Кутилмаганда қўрғошин рудаси нархининг тўсатдан тушиб кетиши минглаб меҳнат муҳожирлари сонининг қисқаришига олиб келди. Мамлакат ҳукумати барча ишсиз меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатни етти кун ичида тарк этишни буюрди, акс ҳолда уларнинг қувғин қилиниши ва хавфсизлик кучлари орқали сургун қилинишини маълум қилди. Ушбу буйруқдан саккиз кун ўтгач, хавфсизлик кучлари мигрантлар ва уларнинг оилаларига қарши чегарадан ўтишга мажбурловчи рейдларни бошладилар.
Вазиятга инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан баҳо беринг.

3. 1966 йилги Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг 11-моддасига мувофиқ: "Ушбу Пактнинг иштирокчиси бўлган давлатлар ҳар кимнинг ўзи ва оиласи учун етарли яшаш даражаси, шу жумладан етарли озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жой ва яшаш шароитларини доимий равишда яхшилаш ҳуқуқини оладилар. Иштирокчи давлатлар ушбу ҳуқуқнинг амалга оширилишини таъминлаш учун тегишли чораларни кўрадилар ва эркин розиликка асосланган халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигини англайдилар »(1-қисм).
Фуқаро олган маоши ўзи ва оила аъзолари учун етарли даражада турмуш даражасини таъминламайди деб ҳисобласа, унинг ҳукумати устидан шикоят билан халқаро мониторинг органларига мурожаат қила оладими?

4.Университетни тугатгандан сўнг, Умида узоқ вақт иш топа олмади. Бир йил давомида у ишсиз эди ва ота-онаси билан қишлоқда яшади. Унинг оиласи жуда қийин молиявий аҳволда эди. Унинг кўплаб дўстлари чет элга чиқиб, ўзлари ва оиласи учун пул топишди. Умида худди шундай йўл тутишга қарор қилди. Таниш аёллардан бири Умидани хорижий мамлакатлардан бирида офитсиант сифатида ишлашга ёрдам бериши мумкин бўлган киши билан учраштирди. У виза олиш ва чиптани сотиб олишда ёрдам беришни таклиф қилди ва кейинчалик уни тўлаши мумкинлигини айтди.
Умида барча дўстларига ва оиласига у кетаётганини ва уларнинг ҳаммаси бундан хурсанд бўлди. Умида дўстларининг баъзилари у билан бирга кетишни хоҳлашди. У борадиган мамлакатга келганида, уни бир гурух эркакларга топширишди. Улар ўз навбатида Умида уларга пул тўлаши кераклигини, пулни эса жинсий хизмат кўрсатиш орқали тўлаши мумкинлигини айтишди.
Қуйидаги вазиятлар бўйича таҳлил қилинг:
1. вазият
Умида депортация қилинади. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилади, аммо қониқарли жавобини ололмайди, сўнг у Омбудсманга мурожаат қилади.
1. Аризачига сизнинг тавсияларингиз?
2. Бу ҳолатда Омбудсман қандай чоралар кўриши керак?


2. вазият
Умиданинг ота-онаси прокуратурага уни уйига қайтишида ёрдам сўраб мурожаат қилди.
1. Аризачиларга сизнинг тавсиялар?
2. Бу ҳолатда прокуратура органларига қандай чоралар кўриш керак?


5.Белгия фуқароси М. ҳуқуқ факултетини битирган ва адвокат сифатида ишламоқда. Белгияда амалда бўлган нормаларга кўра, айрим ҳолларда адвокат ўз хоҳишидан қатъи назар, бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши керак. М. нинг фикрига кўра, бу ҳолда 1950 йилги Европа конвенциясининг 2 моддаси бузилмоқда.
Белгиялик адвокат ҳақми?
Саволлар:


  1. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ривожлантиришнинг асосий тенденциялари қандай?

  2. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давлат органлари қандай иштирок этади?

  3. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни қандай?

  4. Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ҳуқуқий мақоми қандай?

  5. Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари конвенциясига мувофиқ қандай ҳимоя механизмлари жорий этилган ва улардаги ислоҳотлар натижалари қандай?

Download 17.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling