2. Индивидуал, гуруҳий психопрофилактикани ташкил этиш ва ўтказиш алгоритми ва механизми - 2. Индивидуал, гуруҳий психопрофилактикани ташкил этиш ва ўтказиш алгоритми ва механизми
- Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятчилик турлича бўлиши мумкин, сўнги вақтдаги статистик маълумотлар асосида жуда кўп мамлакатларда уни қуйидаги турлари кузатилмоқда:
- зўравонлик;
- шафқатсизлик;
- тажовузкорлик (агрессивлик);
- энг оғир жиноятлар;
- вандализм (маъно-мазмунсиз тарихий, маданий обидалар ва бошқа моддий қадриятлар намуналарини бузиш).
Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятлар: - Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятлар:
- бировни мулкига зарар ёки шикаст етказиш;
- майда безорилик;
- психотроп ва наркотик (уларнинг аналогларини) моддаларини тарқатиш;
- психотроп ва наркотик (уларнинг аналогларини) моддаларини истеъмол қилиш;
- фоҳишалик билан шуғулланиш;
- транспорт ҳаракатида хавф солдирувчи ҳаракатлар;
- гувоҳномасиз транспортни бошқариш;
- билетсиз йўловчи;
- йўл ҳаракати қоидаларини бузиш;
- махсус хизматларга сохта қўнғироқ қилиш;
- спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, психотроп, наркотик моддалар ва уларнинг аналогларини қабул қилиб оммавий жойларга бориш.
Вояга етмаганларнинг ота-оналарига маслаҳат бериш: - Вояга етмаганларнинг ота-оналарига маслаҳат бериш:
- бола олдида оилавий низоларга йўл қўймасликлари лозим. Сабаб – ота-оналарнинг низоси фарзандларнинг психикасига тўғридан тўғри салбий таъсир кўрсатиб, ғазабли ва қайсар бўлишига олиб келади;
- ота-оналар ўз фарзандларига бағрикенглик билан муносабатда бўлишлари лозим. Сабаб – улар томонидан амалга оширилган нотўғри ҳаракатлар, қандайдир интилишларни хатолигини тушунтирмасдан танқид қилиш, ман этиш фарзанд томонидан ижтимоий кўникмаларни эгаллашига тўсиқ бўлади;
- ота-оналар фарзандларини ўз касбларидан (мансаби, лавозими: - карьерасидан) кейин қўймасликлари лозим. Сабаб – фарзанд ота-онаси учун қадрли эканлигини, оиланинг қувончи эканлигини ҳис этолмайди. Натижада меҳр кўрсатишни билолмайди;
Do'stlaringiz bilan baham: |