- Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази
- Модуль: “Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларнинг хизмат фаолиятига тайёрлаш асослари”
- Ўтган сўҳбатимизда инспектор-психологнинг хизмат вазифалари ҳақида фикр юритган эдик
- 1. Хизмат тизимида психопрофилактика ва психопрофилактика мавзусини белгилаш қонуниятлари
- 2. Индивидуал, гуруҳий психопрофилактикани ташкил этиш ва ўтказиш алгоритми ва механизми
- 3. Психопрофилактик методлар ва уларни қўллаш тамойиллари
- 4.Мустақил тайёргарлик учун вазифалар
1. Хизмат тизимида психопрофилактика ва психопрофилактика мавзусини белгилаш қонуниятлари - Маърузачи: фалс.ф.д., психол.ф.н., проф. Самаров Р.С. 22.04.23.
- 1. Хизмат тизимида психопрофилактика ва психопрофилактика мавзусини белгилаш қонуниятлари
- Ижтимоий муҳитда вояга етмаган шахсларга қаратилган турли салбий омилларни таъсирига тушмасликни таъминлашга, деструктив ҳолатларни олдини олишга йўналтирилган ижтимоий-психологик ва педагогик мазмунга эга бўлган чора-тадбирларнинг мажмуаси психопрофилактика дейилади.
- Психопрофилактикани самарадорлигини ошириш учун:
- психологик жиҳатдан болаларни 3-4 ёшлигидан бошлаб болаларнинг ўзи ифода этган хулқ-атвори учун масъул эканлигига ўргатиш талаб этилишини;
- 5-6 ёшида бола қайси ҳаракатлари учун жазоланиши мумкинлигини, ёмон хулқ ва яхши хулқ нимаси билан фарқланишини ажрата олишини;
- қизлар 18 ёшда ўз хулқ-атворининг оқибати нималарга олиб келишини билишларини;
- ўғил болалар эса 20 ёшда ўз хулқ-атворининг оқибати нималарга олиб келишини билиб олишларини назарда тутиш лозим.
Ижтимоий-психологик ва педагогик мазмунга эга бўлган чора-тадбирларнинг мажмуасига илмий асосланган ва аниқ бажариладиган амалларни тушуниш лозим. Уларга: - Ижтимоий-психологик ва педагогик мазмунга эга бўлган чора-тадбирларнинг мажмуасига илмий асосланган ва аниқ бажариладиган амалларни тушуниш лозим. Уларга:
- алоҳида индивид (вояга етмаган) ёки “Хавфли гуруҳ”га мансуб бўлган вояга етмаганларни манфаат ва қизиқишлари орасидаги фарқ, тафовут, яъни турличалик асосида вужудга келиши мумкин бўлган жисмоний (мактаб ёки маҳалла кучлиси ман, биз тарзида), психологик (мени айтганим бўлиши керак, мен уларни яхши биламан тарзидаги) ёки ижтимоий-маданий (миллатчилик, диний мансублик ва б.) кўринишдаги зиддият/низоларни олдини олиш;
- вояга етмаганларни ўсишини қўллаб-қувватлаш, уларни соғлом ҳаётини сақлаш;
- вояга етмаганларни мақсадга эришишларини таъминлаш, уларни иқтидорини намоён этишини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |